Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Директориянинг урушлари. Генерал Бонапарт. Ҳокимият 
тепасига келган йирик буржуазия ўзга юртларни босиб олишдан 
манфаатдор эди ва Директория давридаги Франциянинг урушлари 
босқинчилик характерига эга бўлди. Рейннинг сўл қирғоғи ва Бель-
гия аллақачон Францияга қўшиб олинганди, Голландия эса қарам 
республикага айлантирилганди. Босиб олинган ерларда французлар 
феодал тартибларни йўқ қилдилар. Бироқ Парижга ҳарбий ўлжа си-
фатида озиқ-овқатлар ва санъат асарлари юкланган карвонлар келиб 
турарди.
Санкюлотларнинг ва армиянинг обрўси ошиб борар, айниқса 
Наполеон Бонапартнинг обрўси жуда катта эди. Наполеон Бона-
парт 1769 йили 15 августда Корсика оролида майда мулкдор бўлган 
зодагон оиласида, французлар Корсикани эгаллаганларидан сўнг 
уч ой ўтгач дунёга келганди. Оилада болалар кўп, пул эса оз эди. 
Отаси Наполеонни ҳарбий билим юртига ўқишга беради. Ўқиш 
даврида Наполеон математика, тарих ва географиядан ажойиб 
муваффақиятларга эришди. 1785 йили у кичик лейтенант унвони 
билан артиллерияга жўнатилди. Инқилоб бошланганда у 20 ёшда, 
ватанпарвар, республикачи, якобинчиларнинг ва Конвентнинг та-
рафдори эди.
Тулон ёнидаги муваффақият уни машҳур қилди ва тезда бри-
гада генерали бўлди. Термидор унинг ҳаётини кескин ўзгартириб 
юборди. Ҳарбий лавозими ҳам хавф остида қолди, уни вазифасидан 
озод қилдилар ва якобинчилар билан алоқаси учун қамоққа олдилар 
(тўғри, 15 кундан кейин озод қилинди ва унвони қайта тикланди). 
Бир қанча вақт Бонапарт омади чопмай юрди, лекин 1795 йилда Кон-
вентнинг топшириғи билан пойтахтдаги роялистлар қўзғолонини 
бостирди ва генерал ҳамда армиянинг қўмондони бўлди.
Австрия қўшинлари эгаллаб турган Шимолий Италияга юриш 
қилиш учун қўмондон лавозимига номзод керак бўлганда, Директо-
рия ўз нигоҳини яна Бонапартга қаратди.
Ўз армияси билан учрашар экан, Наполеон тартибга тушириши 
лозим бўлган бир гала жулдирвоқиларни кўрди. Бунинг устига ар-
мияда ҳаммаси бўлиб 30 минг одам ва 30 та тўп бўлиб, бу душ-
манникидан 7 марта кам эди. Армия инқилоб йилларида тузилган 
бўлса ҳам, унда демократик тартиблар йилдан-йилга камайиб бора-
www.ziyouz.com kutubxonasi


212
ётганди. Аллақачон офицерларни, ҳарбий судларни сайлаш бекор 
қилинганди. Аскарларнинг инқилобий кайфияти ҳам сўниб борар-
ди.
26 ёшдаги генерал ана шу армияни жанговар, қобилиятли 
қилиши керак эди. Наполеон бу вазифанинг уддасидан чиқди. На-
полеон авлиё эмасди, у аскарларнинг ўлжа олиш иштиёқидан ҳам 
унумли фойдаланди. Директория замонида бойиб қолиш иштиёқи 
ҳаммани, шу жумладан, аскарларни ҳам қамраб олганди.
Шимолий Италияга юриш олдидан Наполеон қўшинга шундай 
деб мурожаат қилди: «Аскарлар, сизлар яланғочсизлар ва қорнингиз 
ҳам тўқ эмас. Мен сизни дунёнинг энг ҳосилдор текисликларига олиб 
бораман. Бой вилоятлар ва катта шаҳарлар сизнинг ҳукмингизда 
бўлади, сиз у ерларда ҳурмат, шон-шараф ва бойлик топасиз». У 
урушда армия ўзини ўзи боқиши керак, деб ҳисобларди. Лекин бой-
иб кетиш иштиёқидан ҳам кўра кўпроқ барчани – бош қўмондон ва 
генераллардан тортиб то энг сўнгги ноғора чалувчи болага қадар – 
инқилобий туйғулар қамраб олганди. Айни шу пайтда Австрия ва 
Пьемонт қўшинларининг руҳий аҳволи паст эди, аскарлар уришиш-
ни хоҳламас, маҳаллий аҳоли уларни ёмон кўрарди. Бутун Шимолий 
Италияни инқилоб руҳи қамраб олган, Наполеон эса «халоскор» деб 
ном чиқарганди. Бунинг устига у италияликларга шундай мурожаат 
қилади: «Италия халқлари! Француз армияси, сизнинг занжирла-
рингизни узгани келди. Француз халқи барча халқларнинг дўсти! 
Унга пешвоз чиқинглар. Сизнинг мулкингиз, сизнинг одатларингиз 
ва сизнинг динингиз дахлсиз бўлиб қолаверади. Биз олийжаноблик 
билан ва фақат сизларни қулликда ушлаб турган золимларга қарши 
жанг қиламиз».
Биринчи тўқнашувларнинг ўзиёқ француз қўшинларига ажой-
иб ғалабалар келтирди, аскарларнинг руҳини кўтарди ва Бонапар-
тнинг обрўйини оширди. Офицерлар ва генераллар унинг устун-
лигини тан олишар, авваллари ёшлиги учун бош қўмондонларига 
унча ишонқирамаган аскарлар, энди уни тантанавор олқишлар эди. 
1796 йил 10 майда Лоди яқинидаги жангда Австрия армияси усти-
дан қозонилган йирик ғалабадан кейин энг жасур аскарлар кенгаши 
Наполеон Бонапартга капрал унвонини берди (унинг аскарлар ора-
сида узоқ вақт сақланиб қолган лақаби «кичкина капрал» ана шун-
дан эди) ва ҳар бир янги ғалабадан кейин аскарлар унга навбатдаги 
унвонни бериб борди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


213
Наполеон 1796 йил 28 апрелда Пьемонтни эгаллаб, Милан-
га қараб юриш бошлади. Бир қатор герцогликлар Бонапартга 
бўйсунишларини изҳор қилдилар.
Тўртта армия тор-мор қилинди ва 1797 йил 17 октябрда Бонапарт 
Кампо-Формио деган жойда Австрияни Франциянинг ғалабасини 
тан олишга ва сулҳ тузишга мажбур қилди. Кейинчалик Италия 
ҳудудида Францияга қарам бўлган бир нечта республикалар ташкил 
қилинди. Швейцарияга ҳам худди шундай тақдир насиб этди.
Рус саркардаси А.В. Суворов бу Италия юришининг таъсири 
остида дунёнинг учта энг буюк қўмондонлари деб Цезарни, Ган-
нибални ва Наполеонни атади. «О, бу ёшгина Бонапартнинг қадам 
ташлашини кўринг! У қаҳрамон, у мўъжизавий баҳодир, у афсун-
гар!», – дея қойил қолганди унга Суворов.
Бонапартнинг жасурлиги афсонавий эди. Италия учун жанглар-
да у минган 19 та от ўлдирилди, Арколь ёнидаги жангда эса, қўлида 
байроқ билан австрияликлар ўқи остида аскарлари олдига тушиб 
Арколь кўприги томон ташланганди.
Босиб олинган ерларда Наполеон феодал қарамликни йўқ қилди, 
черков ва ибодатхоналарни баъзи бир йиғимлардан маҳрум этди, 
қайсидир даражада инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлайдиган янги 
қонунлар киритди. Шимолий Италиядан босқинчиларча контри-
буция олар экан, унинг бутун оғирлиги бойларга тушишини талаб 
қилди. Шу йўл билан контрибуция ҳисобига ва ундан ошириб ҳам у 
банкларнинг, музейлар, сарой ва черковларнинг қимматбаҳо буюм-
ларини олар ва «Франция халқи ва ҳукуматига» совғалар сифатида 
аравалар билан Парижга жўнатарди. Шу билан бирга Бонапарт ва 
унинг генераллари ўз манфаатларини ҳам унутмасди. Унинг бир 
ярим йил Италияда бўлиши Наполеон Бонапартни тирик афсонага 
айлантирди.
1797 йил 7 декабрда Бонапарт Италиядан Парижга триумфатор 
сифатида кириб келди. Директория уни Люксембург саройида ку-
тиб олди, сарой атрофида эса қаёққа назар ташлама, охири йўқ оло-
мон етиб келаётганди.
Наполеоннинг ғалабалари энди кўпчилик ички сиёсий масала-
ларни ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган куч сифатида қараётган 
армиянинг обрўсини оширди. Ўзининг айтган сўзларига қараганда, 
айнан Италияда у ўзини шунчаки генерал деб эмас, халқнинг 
тақдирига таъсир ўтказишга қодир одам деб ҳис қилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


214
Кейин Мисрга қилинган фантастик юришнинг навбати келди. 
Ҳали 1797 йилнинг ёзида Бонапарт Италиядан Директорияга ёз-
ган хатидаёқ: «Биз Англияни енгиш учун Мисрга эга бўлишимиз 
ке раклигини тушунадиган вақтимиз узоқ эмас», – деб айтганди.
Энди у юришнинг режасини тақдим қилди ва ҳукумат уни 
тасдиқлади. Юриш катта ҳафсала билан тайёрланди. Бонапарт 
Шарқни ўрганиш учун ўзи билан бирга юзта олимни олиб кетишни 
ҳам мўлжаллади.
1798 йил 19 майда Наполеоннинг 38 минглик қўшини 350 кема 
ва баркаларда (юк ташийдиган ясси дарё кемаси) Тулондан Мисрга 
қараб сузди.
Миср расмий равишда Туркиянинг мулки эди, аммо амалда уни 
маҳаллий ҳарбий-феодал мулкдорлар бошқарар эди.
Франция армияси Александрия яқинида қирғоққа тушди ва 
бу бой шаҳарни эгаллади. Кейин Француз армияси Нил бўйлаб 
юқорига, Қоҳирага қараб юриш бошлади. Эҳромлар олдида Напо-
леон ўзининг машҳур сўзларини айтди: «Аскарлар! Сизларга бугун 
бу эҳромлар юксаклигидан қирқ аср қараб турибди!». Кейин Бона-
партнинг армияси Қоҳирани эгаллади.
Наполеон ғалабани тантана қилаётган бир пайтда инглиз фло-
ти қўмондони адмирал Нельсон Бонапартнинг флотилиясини Абу-
кир қўлтиғида йўқ қилди. Наполеон ва унинг армияси Франциядан 
ажралиб қолди. Лекин бу вақтдан ҳам мамлакатни бошқаришнинг 
илғор тизимини ташкил қилиш учун фойдаланилди, олимлар эса 
Мисрнинг 24 томлик тавсифини тузишди.
Ўзининг Мисрдаги ҳокимиятини мустаҳкам деб ҳисоблаб, На-
полеон яна Шарққа қараб, Сурияга йўл олди. Яффа ва Хайфа ёни-
да турклар французларни тўхтатишга уриниб кўрдилар, лекин 
қалъалар жанг билан олинди. 10 минглик қўшин билан Наполеон 
Акко қўрғонига – Сурия подшоси пойтахтига яқинлашди. Фран-
цузлар кун сайин ҳужумини кучайтиришга қарамасдан ҳали салб-
чилар томонидан қурилган қалъани осонликча эгаллай олмадилар. 
Бунинг устига қалъадагилар денгиз томондан инглизлар ёрдамини 
олиб турарди. Наполеон қўшинини яна Қоҳирага олиб кетди. Кей-
ин ғаройиб бир тарзда Абукир олинди. Шундай қилиб, бутун Миср 
эгалланди ва Наполеон шон-шуҳратга бурканди.
Шундай бир пайтда Наполеон тўсатдан Францияга қайтишга 
қарор қилади. Бунинг сабаби Францияга қарши янги иттифоқ ту-
www.ziyouz.com kutubxonasi


215
зилганлиги ва А.В. Суворов қўмондонлигидаги рус қўшинлари
Шимолий Италияда эришаётган ғалаба ҳақидаги хабарнинг Бо-
напартга етиб келганлиги эди. Халқ орасида обрўси тушиб кетган 
Директория ҳукуматини алмаштириш, ҳокимиятни эгаллаш учун 
фурсат етганлигини англаган бўлса ҳам ажаб эмас, чунки Наполе-
оннинг Францияга қайтиш сабаблари ичида шундай тахмин ҳам йўқ 
эмас. Хуллас, 1799 йилнинг августида Париж ғолиб қўмондонни 
олқишлар билан кутиб олди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish