Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Европанинг мусиқий чорраҳалари. Немис композитори Иоганн 
Себастьян Бах (1685 –1750) ҳаёт даврида машҳур эмасди. Дунёвий 
жамиятга унинг асарлари ўта жиддий туюларди, черков эса худодан 
қўрқиш оҳангларининг етарли эмаслиги учун унинг мусиқаларини 
ёқтирмас эди. Ҳатто мусиқачининг ўғиллари ҳам отаси ижодини 
умидсиз, эскириб қолган деб ҳисоблашарди. Уларга мерос бўлиб 
қолган Бах қўлёзмаларининг анчагина қисмини йўқотиб юбориш-
ган.
Бир сафар Бах ўзининг 55 та аждодини белгилай олган авлод-
лар дарахтини тузади. Унинг катта отасининг отаси новвой бўлиб, 
хамир тайёр бўлгунча цитра
1
чалгани маълум. Бахлар авлодида 
мусиқага муҳаббат авлоддан-авлодга ўтган.
Ёшлигидан композитор Германия бўйлаб кўп саёҳат қилади, 
скрипка ва орган чалади, сарой оркестрига раҳбарлик қилади. 1723 
йилдан оиласи билан Лейпцигда яшай бошлайди. Бу ерда у ўзининг 
энг яхши асарларини яратди. Уларнинг аксариятига Бах халқ қўшиқ 
ва рақсларини киритишдан қўрқмаган, бу эса мураккаб мусиқани 
оддий одамлар учун тушунарлироқ қилишга ёрдам берган.
Хор, солистлар ва оркестр учун ёзилган улкан асари – «Матфей 
айтган уқубатлар» Исо Масиҳнинг шогирди евангелист
2
Матфей 
ҳикоя қилиб берган Исо уқубатларини, ҳис-ҳаяжонини ифодалай-
ди. Инжил афсонасини Бах одамларни қутқариш учун ўзини қурбон 
қилган қаҳрамон ҳақидаги халқ драмаси сифатида баён қилади.
XVIII аср мусиқа санъатининг бундан кейинги йўли Австрия-
нинг чиройли қадимий шаҳарчаси Зальцбург орқали ўтади, бу ерда 
Ғарб мусиқасининг генийларидан бири Вольфганг Амадей Моцарт 
(1756 –1791) дунёга келади.
Замондошлари Моцартни XVIII асрнинг ҳақиқий мўъжизаси 
дейишади. Унинг ҳаёти қисқа, қашшоқлик, хўрлик ва ёлғизликка 
тўла бўлса ҳам, унда буюк қувонч, муҳаббат, бахт, ижод ҳам мавжуд 
эди.
1
Цитра – мусиқа асбоби.
2
Евангелист (инжилчи) – Инжилнинг тўртта афсонавий муаллифларидан ҳар бири 
шундай деб аталади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


179
У 3 ёшидан бошлаб мусиқани ўргана бошлади, 4 ёшида ўзининг 
биринчи концертини ёзди, 12 ёшида ёзган операсининг премьераси 
Милан театрида қўйилди, 14 ёшида Моцарт Италиядаги энг обрўли 
мусиқа академиясининг академиги бўлди. Ҳаётининг сўнгги ўн 
йилини Моцарт Венада ўтказди. Композиторнинг орзулари теат-
рга қаратилган, лекин операга буюртма йўқ эди. Ниҳоят мос кела-
диган мавзу топилди, айнан халқни жалб қиладиганининг худди 
ўзи – Бомаршенинг «Фигаронинг уйланиши». Премьера 1786 йилда 
қўйилди. Муваффақият жуда улкан эди. Қўшиқчиларни томошабин
бир неча марта саҳнага чақиради. Операнинг куйлари ҳамма ерда: 
кўчаларда, майдонларда, ошхоналарда жаранглайди, уни ҳатто дай-
диб юрувчи мусиқачилар ҳам ижро этардилар.
Композиторнинг сўнгги асари – «Реквием»ни (лотинча 
requem – «тинчлик», «ором» маъносини билдиради) черковларда 
марҳумларнинг хотирасига бағишлаб ижро этишарди. Моцартга у 
аноним тарзда, бой мусиқа ихлосманди томонидан буюртма берил-
ганди, лекин композиторга мусиқани ўзи учун ёзаётгандай туюлди. 
Бу ҳаёт ва ўлим ҳақидаги, инсоннинг бу дунёдаги қисмати ҳақидаги 
асар. Унинг биринчи ижросигача яшаш Моцартга насиб қилмади.
Ўзини буюк композиторнинг вориси деб ҳисоблаган Людвиг 
ван Бетховен (1770 –1828) ҳақида Моцарт: «Вақти келади ва у ҳақда
бутун дунё гапиради», – деган эди. Бу амалга ошди.
22 ёшидан бошлаб Бетховен Венада яшайди. У ёш, кучга тўла, 
машҳур, ноширлар унинг асарларини жон деб нашр қилишади. Ле-
кин даҳшатли касалликнинг хуружи тобора кўпроқ такрорланарди: 
«Менинг эшитиш қобилиятим тобора заифлашмоқда, қулоғимдаги 
даҳшатли шовқин на кечаси, на кундузи бир нафас ҳам тинмайди. 
Мен аянчли ҳаёт кечираяпман», – деб ёзганди у. Бироқ композитор 
таслим бўлмади. Бетховен ўзи билан ўзи шиддатли кураш олиб бор-
ган йилларида кучи ва гўзаллиги билан ҳайратга соладиган асарлар 
яратди.
«Фантазия йўлида соната» («Ойдин») – композиторнинг бахтсиз 
муҳаббати ҳақидаги асар. «Қаҳрамонона» симфонияси эса XVIII 
аср охиридаги инқилобий воқеалар руҳи билан йўғрилган. Унда – 
кўча ва майдонлар шовқини, жанг ҳаяжонлари. Даставвал симфо-
ния Бонапартга бағишланган эди. У ўзини император деб эълон 
қилинганини билиб қолган композитор асарини бундан кейин унинг 
номи билан боғламади ва «Қаҳрамонона» деган янги ном берди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


180
Симфония марказида – бўйсунмас исёнкор образи, тақдирнинг ҳеч 
қандай зарбалари синдира олмайдиган жасур, қўрқмас инсоннинг 
қиёфаси намоён бўлади. «Аппассионата»да ҳам ана шу мавзу жа-
ранглайди.
Умрининг сўнгги кунларигача Бетховен онгни, ёрқин кучлар 
тантанаси ва ғалабасини шарафлашга бағишланган асарлар яратиш 
орзуси билан яшади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish