Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

«Учинчи табақа куйчилари». XVIII аср 50-йилларининг ўрта-
ларида қарийб ҳар бир инглиз дўкончаси ва китоб дўконидан ар-
зонгинага Уильям Хогартнинг (1697–1764) гравюраларини сотиб 
олиш мумкин эди. Хогарт ҳақида унинг антиқа автопортрети ҳар 
қандай биографдан яхшироқ гапириб бера оларди: бу – картина 
ичидаги картина. У жиддий ва улуғвор боқади, ақл тўла кўзларнинг 
қарашлари ўйчан. Суратда бир тўда китоб, улардан бири – Свифт 
асари. Ёнгинасида сурат чизиш асбоблари ётибди. Улар Хогартнинг 
қўлларида инглиз буржуа жамиятининг ақлга сиғмайдиган томон-
ларини фош қилувчи даҳшатли қуролга айланади. «Сайловлар» се-
риясидаги гравюраларда муаллиф парламентга сайловлар тарихини 
кўрсатган. Мана сайловчиларни жалб қилиш учун ташкил қилинган 
сайловолди базми – умумий ароқхўрликнинг жирканч манзара-
си. Мана айёрроқ фермер – сайловчининг сотилиши. Мана энди, 
ниҳоят, «энг муносиб» депутатнинг ғалабаси. Бундан буён маъри-
фатчиларнинг мамлакатни «адолатли» бошқариш ҳақидаги орзула-
рини у ифода этади.
Ўз-ўзидан тушунарлики, томошабинлар ва муаллифнинг ҳис-
туйғулари сиёсий найрангбозлар ва муттаҳамлар тарафида эмас. 
Хогартнинг қалбига оддий одамлар ёқимлироқдир, улар қадр–
қиммат ҳақидаги ўз тушунчаларини тўлароқ сақлаб қолганлар. Рас-
сом ўзининг энг яхши ва энг самимий асарларида уларга мурожаат 
қилади.
Маърифат асрининг замондоши ва гувоҳи, француз рассоми 
Жан Батист Симлон Шарден (1699 –1779) бўлди, у «учинчи табақа 
куйчиси» деган ном олганди. Кундалик турмушга диққат билан 
боқиб, одатий предметларни кузатиб, Шарден одатийликдан юксак 
поэзияни кашф эта олди. «Бозордан қайтган аёл» – санъаткорнинг 
энг мукаммал асарларидан бири.
Шарден тасвирий санъатнинг қадим анъаналарини бузмайди, 
лекин унинг расмлари енгилтак сарой санъатига қарши чақириқ 
эди. Петербург санъат Академиясининг конференциялар зали учун 
яратилган «Санъат атрибутлари билан натюрморт» ана шундай 
асардир.
Юмшоқ қоронғуликдан санъаткорнинг столи кўринади: марказ-
да ҳайкалтарошлик рамзи бўлган Меркурий ҳайкалчаси. Меъмо-
рий чизмалар, режалар асбоблар билан, рассомлик эса – палитра 
ва мўйқалам билан ифодаланган. Суратлар билан тўла папка, кўза, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


177
бир нечта китоб, ёнида эса –Муқаддас Михаил ва медаллар, санъ-
аткорнинг мукофотлари. Шарден ҳайратга лойиқ санъаткорлик би-
лан мармарнинг текислигини, шоҳи лентанинг ялтироқлигини, тери 
папкаларнинг ғижимларини бера олган. Биз рассом ва маърифатчи 
Шарден дунёсини ана шундай кўрамиз.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish