Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Монтескье. Шарль Луи де Секонда барон де Монтескье (1689 
–1755) француз халқи фахрланадиган маърифатчилар қаторида ўз 
салоҳияти жиҳатидан энг олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. 
Бой оиладан чиққан, ўз даври учун ажойиб маълумот олган Мон-
тескье 30 ёшга ҳам тўлмасдан Бордодаги парламент президенти 
бўлди.
Орадан 10 йил ўтгач у бу вазифадан истеъфога чиқди ва 3 йилни 
Европа бўйлаб саёҳатларда ўтказди. Ватанига қайтиб келгач, Мон-
тескье фан билан шуғулланди ва адабий машғулотларга берилди.
Монтескье деспотизмнинг барча кўринишларига қарши муро-
сасиз кураш олиб борди. У эркинликнинг оташин тарафдори эди. 
Лекин унинг фикрича, эркинлик дегани кўнгил истаганини қила 
олиш имконияти эмас. Эркинлик қонунда тақиқланмаган барча нар-
саларни қила олиш ҳуқуқидир. Бунинг учун эса ҳокимият қонун 
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига қатъи ажратилиши за-
рур, деб ҳисоблайди Монтескье. У монархнинг асосий иши қонунлар 
ижросини таъминлаш, ижро ҳокимиятини амалга оширишдан ибо-
рат дейди. Қонун чиқарувчи ҳокимият эса мулкдор кишиларнинг 
вакилларига тегишли бўлиши керак. Суд ҳокимияти қиролдан ҳам, 
парламентдан ҳам мустақил бўлиши шарт.
Монтескье ғоялари Францияда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам 
кенг тарқалди ва сиёсий фикрнинг кейинги тараққиётига кат-
та таъсир кўрсатди. Унинг «Форс номалари» фалсафий романи, 
«Қонунлар руҳи ҳақида» деб номланган бош асари ўша даврдаёқ 
кўплаб тилларга таржима қилинди ва Монтескье номини дунёга 
машҳур қилди.
«Женева фуқароси» ва унинг асосий ғоялари. Бу одамнинг ҳаёт 
йўли фавқулодда мураккаб бўлди. Ўсмирлик йилларидан бошлаб 
у қувончсиз меҳнат, муҳтожлик, хўрликни кўрди. Европа бўйлаб, 
кўпинча пиёда, дайдиб юрди. Касбларини алмаштириб кўрди, ле-
кин бирортаси унга пул ҳам, шуҳрат ҳам келтирмади. Китоблар 
ёзди, улар ҳукмдорларнинг буйруғи билан ошкора ёқилди, унинг 
ўзи эса таъқиблардан яшириниб юрди. Бироқ сўнгги кунларигача 
www.ziyouz.com kutubxonasi


168
осудаликка эришмаган бу инсон умрининг охирларида бутун фран-
цуз ёшлари фикрининг ҳукмдори бўлди. Женевалик (Швейцария) 
соатсоз оиласида дунёга келган бу донишманднинг номи Жан Жак 
Руссо (1712 –1778) эди.
Бундай оммавийликнинг сабаби нима? Албатта, Руссо шунчалар 
мағрур ҳимоя қилган унинг ғоялари эди.
Донишманд хусусий мулкнинг пайдо бўлиши инсониятга тенг-
сизлик, қуллик ва бошқа кулфатлар келтирганини исбот қилди. 
«Жамиятнинг бундан кейинги барча ривожланиши, – дейди Руссо, 
қашшоқларнинг бойлар, ожизларнинг кучлилар томонидан эзили-
шини туғдирадиган тенгсизликнинг бундан буёнги ўсиб бориши-
дир». Бироқ Руссо хусусий мулкни йўқотиш лозим деб ҳисобламас 
эди ва фақат унинг миқдорини
камайтиришни истарди.
Бойлик ва камбағалликнинг чегараларини тенглаштириш – Рус-
сонинг фикрича қонунчининг вазифаси ана шу. «Агар сиз, – деб 
ёзарди у, – давлатни мустаҳкам қилмоқчи бўлсангиз, унда бойлик ва 
камбағаллик чегараларини
имкони борича яқинлаштиринг: чексиз 
бойликка ҳам, чексиз камбағалликка ҳам йўл қўйманг».
Олий ҳокимият фақат халқники бўлиши керак, деб ҳисобларди 
Руссо. Шунинг учун ҳам, донишманднинг идеали – ҳар бир оила 
ўзига керакли барча нарсаларни ўзи етиштирадиган майда мулкдор-
ларнинг демократик республикаси эди.
Республикани талаб қилиш, ҳокимият бутун халққа тегиш-
ли эканлиги ҳақидаги таълимот 1789 –1799 йиллардаги француз 
инқилоби даврида ўзининг тарафдорларини топди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish