Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Янги ихтиролар. XVIII асрда Англияда чўян олишнинг янги 
усулларини, қуйиш ишини, дастгоҳлар ихтиро қилишни ривожлан-
тиришга улкан ҳисса қўшган фабрика эгаларининг бутун бир суло-
лалари пайдо бўлди. Улар орасида Дарбилар ва Уилкинсонлар суло-
лалари айниқса машҳур эди.
Абрахам Дарби (1677–1717) мураккаб шаклдаги буюмларни, 
масалан, тувакларни қуйиш имконини берадиган чўян қуйишнинг 
янги услубини ихтиро қилди. У тошкўмирдан кокс олиш усулини 
ҳам яратди. Тошкўмир уюми токи майда, ялтироқ, қаттиқ зарралар-
га айланмагунча секин қиздирилади. Бу худди ўша темир рудаси 
билан бирга домна печига киритиладиган «кокс» (коксли қолдиқ) 
эди. Кокс ёғоч кўмирга ўхшаб уқаланиб кетмас ва печга кўпроқ руда 
ортиш имконини берарди. Дарби печнинг ҳажмини ва ҳаво оқимини 
оширди. Натижада печда юксак ҳарорат ҳосил бўлиб, чўян суюқроқ 
бўлар ва уни мураккаб шаклларда қуйиш мумкин бўларди. Дар-
бининг буюмлари: туваклар, дазмоллар, печка ва каминлар учун 
қисмлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.
Абрахам Дарбининг ўлимидан сўнг иш унинг ўғли Абрахам 
Дарби II га (1711–1763) ўтди. У Ньюкомен машинаси
1
ёрдамида до-
мна печининг парракларини ҳаракатга келтирувчи сув чархи усти-
да жойлашган завод ҳовузига сув чиқарди. Бу ҳатто ариқлар қуриб 
қолганда ҳам печга доимий ҳаво
берилишини таъминлади. Фабри-
ка марказий графликларда талаб катта бўлган сифатли қуйма пўлат 
ишлаб чиқарарди.
1
Ньюкомен машинаси – шахталардан сувни чиқаришда ишлатиладиган буғ машинаси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


163
Абрахам Дарби III (1750 –1791) заводни 1768 йилдан 1781 йил-
гача бошқарди. Унинг даврида дунёдаги биринчи чўян кўприкнинг 
қисмлари қуйилди. 1779 йили кўприкнинг қисмлари мурватлар 
билан мустаҳкамланди ва кўприк Айронбриж яқинидаги Северн
дарёсининг икки қирғоғини бирлаштирди.
Жон Уилкинсон (1728 –1808) чўян қуйиш заводларини бошқа-
рарди. 1774 йили у чўян бўлаги марказида қуролнинг ўқ чиқарадиган 
тешигини очиш имконини берадиган токарлик дастгоҳини ихтиро 
қилди. Келгуси йили Англия билан унинг Америкадаги мустамла-
калари ўртасида жанг бошланиб кетганида тўпларни ана шу усулда 
ясай бошладилар.
1775 йили Жеймс Уатт ўзининг буғ машинасини ихтиро қилди 
ва бу двигателлар учун цилиндрларни Уилкинсоннинг қуйиш завод-
ларида ясай бошладилар.
Уилкинсоннинг ўзи ҳам ўз ишхонаси учун бир неча буғ маши-
наларини сотиб олди. 1788 йили у Парижнинг сув таъминоти учун 
қуйилган чўян қувурларни тайёрлаб берди (қувурларнинг узунлиги 
40 миль эди).
Англияда Уилкинсонни «чўян жинниси» дейишарди, чунки у 
чўянни қўллайдиган янгидан-янги соҳаларни тинимсиз изларди. 
Уилкинсон чўян кема ясашга уриниб кўрди, унинг қиёфаси туши-
рилган чўян тақинчоклар марказий графликларда танга сифатида 
қўлланарди. Уилкинсон 1808 йили вафот этди. Васиятига кўра уни 
чўян тобутда кўмишди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish