Фандаги муваффақиятлар
Олим номи
Асосий кашфиёти
Коперник
Ер ва бошқа барча сайёраларнинг ўз ўқи ва Қуёш атро-
фида айланишини кашф қилди
Бруно
Оламнинг чексиз, ўлчамсиз ва абадийлигини асослади
Галилей
Коперник тизимини илмий асослади, механиканинг
дастлабки асосини яратди, Қуёшдаги доғларни ва қатор
юлдузларни кашф қилди
1
Эпигенез назарияси – (юноча genesis – келиб чиқиш) – эмбриогенезда органлар, даст-
лаб структурасиз бўлган эмбрион массасидан аста-секин шаклланади деб тушунтирувчи
назария.
6 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
82
Лейбниц
Монадлар ҳақида таълимотни яратди, математик анализ-
ни бошлади.
Ньютон
Классик механикага асос солди, бутун олам тортишиш
қонунини яратди, математик анализни бошлаб берди.
Гарвей
Илмий физиология ва эмбриологияга асос солди. Қон
айланишининг сирини очди. Эпигенез назариясини таъ-
рифлаб берди
Локк
Ҳокимиятнинг бўлиниши принципини ишлаб чиқди
Буғ машинасининг «отаси». Буғ машинаси ихтирочисининг
номини айтиш қийин, чунки унинг модели турли даврда ҳар хил
мамлакатларда пайдо бўлган. Туғилаётган саноатга содда, арзон
ва қувватли двигатель зарур эди. Шунинг учун Жеймс Уаттнинг
(1736 –1819) кашфиёти нафақат буюк, балки узоқ кутилган ҳам эди.
Жеймс Уатт Шотландиянинг Гринюк шаҳридаги обрўли хона-
донда нимжон ва касалманд бола бўлиб ўсди. Унинг бобоси мате-
матика ва денгизчилик санъати ўқитувчиси, отаси эса омадли тад-
биркор эди. Жеймснинг математикага қобилияти 13 ёшида намоён
бўлди. 1784 йили Уатт универсал буғ двигателига патент олди.
Тақдир Ж. Уаттга ақлли ва уддабурон шерикни рўпара қилди.
Унинг иши билан йирик саноатчи, ихтиросини биринчи бўлиб
баҳолаган Мэттью Болтон (1712–1809) қизиқиб қолди. Яхши таъ-
минланган устахоналарда юксак малакали ишчилар томонидан
янги машиналар ясаладиган Болтоннинг заводларида ихтирочининг
ғояси текшириб кўрилди.
Ўзининг саноат лидери бўлишида ва «дунё устахонаси» деб
ном олишида Англия кўп жиҳатдан Болтон ва Уатт компаниясидан
миннатдор бўлмоғи лозим. Уатт ҳаётининг сўнгида кўп саёҳат
қилди, Шотландиядаги қадрдон ерларни бориб кўрди, ёш ихтиро-
чиларга ўз маслаҳатлари билан ёрдам берди.
* * *
XVI–XVIII асрлар янги даврнинг бошланиши, фаннинг қизғин
ривожланиш даври бўлди. Инсоннинг эркинлик, бахт, ўз қобилиятини
намоён қилиш ва ривожлантириш, муносиб маънавий ва маиший
ҳаёт кечириш ҳуқуқи ғоялари пайдо бўлди. Айнан шу даврда Анг-
лия буржуа инқилоби, Шимолий Америкада мустақиллик учун ку-
раш ва айниқса Буюк француз инқилоби жараёнида пайдо бўлган
www.ziyouz.com kutubxonasi
83
кишиларнинг озодлик ва тенглик ғоялари яна узоқ вақт кўплаб
халқлар курашининг мазмунига айланиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |