«Ноёб иродали, ақлли ва жасоратли одам!..». Галилео Галилей
(1564 –1642) буюк олим, астроном, физик, шоир, комедиялар муал-
лифи эди. Галилейнинг атроф оламни англашга қўшган ҳиссасини
ҳоятда улкан. У осмонни телескоп билан кузатган европалик бирин-
чи олим эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
78
Галилео Галилей камбағал оиладан чиққанди машҳур инсон эди.
У Флоренция ва Пиза университетларида таҳсил олган. Ёш профес-
сорнинг номи тезда машҳур бўлиб кетади.
Галилей гелиоцентрик назарияни асослашга жуда катта ҳисса
қўшди. У осмон жисмларини 32 марта катталаштириб кўрсатадиган
телескоп ясади. Шу телескоп ёрдамида Галилей Қуёшдаги доғларни
ва илгари маълум бўлмаган бир қанча юлдузларни кашф этди.
Фақат уларни «Медичи юлдузлари» деб аташга тўғри келди. Маъ-
лум бўлдики, Сомон Йўли кўплаб юлдузларнинг жамланмасидан
иборат, Ойнинг юзи тоғлар ва кратерлар туфайли нотекис, Юпитер
эса тўртта йўлдошга эга. Телескоп ёрдамида қилинган барча каш-
фиётлар Коперникнинг таълимотини тасдиқлади ва Оламнинг тузи-
лиши ҳақидаги тасаввурларда тўнтариш бўлишини англатди.
Галилей фақатгина янги оламларни кашф қилиб қолмади, жисм-
ларнинг эркин тушиши, маятникнинг ҳаракати қонунларини ва
физиканинг бошқа бир қанча қонунларини ҳам шакллантирди.
Ўзининг астрономия соҳасидаги кузатувларини олим «Юлдузлар
ахбороти»да баён қилди. Инквизиция унинг ишларини қоралади.
1616 йилда Коперникнинг таълимотини расман тақиқладилар. Шун-
да олим айёрликка борди – у Муқаддас ёзув ва табиат ҳақида таъли-
мот билан чиқди. «Оламнинг икки тузилиши ҳақида диалоглар» Га-
лилей ҳаётининг асосий китоби бўлиб қолди. Ватикан ғазабга тўлди.
Папа Галилейни Римга чақирди. 70 ёшли олим муқаддас инквизи-
ция суди олдида жавоб бериши керак эди. Кекса, касалманд одам-
нинг иродасини синдириш мақсадидаги сўроқ беш ой давом этди.
«Буюк инсоннинг хўрланиши узоқ ва тўлиқ бўлди. Бу хўрликлар
олимнинг буюк ғояларидан воз кечишига ва уқубатлардан енгилган
одамнинг азобланишига олиб келди...», – деб ёзган эди Галилейнинг
француз биографларидан бири.
1633 йил 22 июнда Муқаддас Миневра монастирида суднинг
барча аъзолари иштирокида ҳукмга бўйсуниб, тавба қилаётган
гуноҳкор кийимида Галилей тиз чўкиб воз кечиш сўзини ўқиди.
Бироқ яна ўн йил кўр ва бемор Галилей инквизиция назоратида
бўлди. Унга китоб ёзиш ман қилинганди.
Кейинчалик одамлар воз кечиш сўзидан сўнг, ўрнидан туриб
олим: «У эса барибир айланади!», – дея хитоб қилганлиги ҳақида
афсоналар тўқиди. Бу эса одамларнинг фанни бўғиб, йўқ қилиш
мумкин эмаслигига ишончидан далолат эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
79
Do'stlaringiz bilan baham: |