Европаликларнинг Ҳиндистонга кириб келиши. Европалик
мустамлакачиларнинг Ҳиндистонга кириб келиши ҳали XVI аср-
даёқ бошланган эди. Ҳиндистонга денгиз йўлини очган португал-
лар Малабар қирғоқларидаги бир неча базаларни эгаллаб олдилар.
Лекин улар мамлакат ичкарисига кириш учун етарли кучга эга эмас-
дилар.
Португалларнинг ўрнига келган хотиржам ва мулоҳазали гол-
ландлар Ҳиндистондан катта миқдорда қандолат маҳсулотларини
олиб кетар, ҳиндларнинг ҳаётига умуман аралашмасдан фақат сав-
до билан шуғулланишар эди. Сўнг пайдо бўлган французларда эса
ҳинд ҳукмдорларининг тахт талашларида зимдан иштирок этиш ис-
таги йўқ эмасди.
Бироқ ўша пайтда бутун Европада мавқеи ошиб кетаётган иш-
билармон ва чаққон инглизлар бошқа барча европаликларни
Ҳиндистондан сиқиб чиқариб, ўзлари фақат савдода эмас, сиёсий
ҳаётда ҳам тобора катта рол ўйнай бошладилар. Шу мақсадда тузил-
ган Ост-Индия компанияси 1600 йили Ҳиндистонда ўз корхоналари-
ни очиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ост-Индия компанияси акционер-
лик жамияти бўлиб, унинг маблағлари жуда тезлик билан ошиб бор-
www.ziyouz.com kutubxonasi
373
ди. 1657 йили Кромвелнинг махсус хартияси эълон қилинган бўлиб,
унга биноан компанияга уруш эълон қилиш ва сулҳ тузиш, танга
пул зарб қилиш ва ўз армиясига эга бўлиш ҳуқуқи берилган эди.
Компания Ҳиндистоннинг турли нуқталарида савдо шохобчалари,
шўъбалар ташкил қила бошлади. Масалан, фақат Бенгалияда ком-
паниянинг 150 та омбор ва 15 та йирик шўъбалари мавжуд эди. 1690
йили улар бобурийлардан олган ерларига мустаҳкам қўрғон – Кал-
кутта шаҳрини барпо қилдилар. Улар савдо ва сиёсий фаолиятининг
марказлари Деҳли, Калкутта ва Мадрас шаҳарлари бўлиб қолди.
Компания, шунингдек, генерал-губернатор бошқарадиган ер
мулкига ҳамда уни қўриқлаш учун маълум миқдордаги қўшинга
ҳам эга эди. Шу тариқа инглиз офицерлари қўмондонлигида Евро-
па усулида қуролланган ва ўргатилган ёлланма ҳинд аскарлари –
сипоҳилардан ҳарбий қисмлар ҳам ташкил қилинди.
Ост-Индия компаниясининг бошида енгил ва тез бойишни-
гина излайдиган мулкпараст ишбилармонлар турар ва улар
Ҳиндистоннинг ерлари ҳамда бойликларини эгаллаб олиш учун ҳар
қандай қабиҳликдан ҳам қайтмасдилар.
Англиянинг Ҳиндистондаги асосий рақиби Франция эди. Бироқ
Англиянинг иқтисодий қудрати ва инглиз компанияларининг дав-
латдан узлуксиз ёрдам олиб турганлиги туфайли французлар ен-
гилди. 1763 йилдан кейин Франциянинг Ҳиндистонда бирорта ҳам
мустаҳкамланган қалъаси қолмади. У фақат арзимас савдо позици-
ясини сақлаб қола олди, холос.
Ост-Индиянинг савдо компаниясидан мустамлака ҳокимиятига
айланиб бориши оқибатида XVIII аср ўрталаридан бошлаб эгаллан-
ган ҳудудларда ҳарбий ва маъмурий ҳокимиятни ўрнатиш ҳамда ди-
пломатик келишувлар компания фаолиятнинг асосий турлари бўлиб
қолди. 1757 й или инглизлар Бенгалияни босиб олдилар ва бу Ост-
Индия компаниясининг қўшинлари томонидан бутун мамлакатни
аста-секин эгаллашнинг, ҳинд халқининг икки юз йиллик асора-
тининг бошланиши эди. Инглизларнинг муваффақиятларига улар-
нинг саноатдаги илғорлиги билан бирга улкан сипоҳи қўшинларига
эгалиги ҳам сабаб бўлди. Айтиш мумкинки, Ҳиндистон асосан
ҳиндларнинг ўз қўллари билан забт этилди.
XVIII аср охирларида ўзининг барча рақибларини енган Ост-
Индия компанияси шу тариқа тарқоқ ва заиф Ҳиндистонни бўй-
сундиришда давом этди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
374
Do'stlaringiz bilan baham: |