Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Хўжалик юритишнинг жамоа усули. Шарқ цивилизацияси 
учун жамоа хўжалигининг сақланиб қолиши ҳам характерли эди.
Ҳинд жамоаси одатда бир қишлоқдан иборат бўларди. Аксарият 
қишлоқлар бир-бирига жуда ўхшаш эди. Қишлоқ марказида ибодат-
хона ва бош майдон жойлашган, бу ердан шунингдек, юқори каста-
лар – брахманлар, савдогарлар, ер эгалари, тўқувчилар маҳаллалари 
ҳам жой олган. Қишлоқнинг асосий ҳудудидан ташқарида паст ка-
сталарга мансуб кишилар яшайди, уларнинг уйлари қирларнинг ён 
бағрида жойлашган. Энг узоқда бошқалар ҳазар қиладиган дахлсиз-
www.ziyouz.com kutubxonasi


340
лар кастасига тегишли кишиларнинг уйлари бор. Барча қишлоқларда 
диний бошлиқ ҳурматли ўрин эгаллайди. У диний маросимларни 
ўтказади ва ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда маслаҳат беради. 
Қишлоқдаги иккинчи шахс нотариусдир. У ўз дафтарига барча му-
аммоларни қайд қилади, ер майдонларининг солиқ ҳисобини ва да-
ромадларнинг тушумини белгилаб беради.
Бундан ташқари ҳар бир жамоа умумий эҳтиёжи учун ҳамда 
оқсоқол, солиқ йиғувчи ва бошқа амалдорларнинг заруриятларини 
бажариш учун ишлайдиган 10 –12 ҳунармандни ҳам боқиб туришади.
Айрим жамоа аъзолари томонидан бажариладиган мансаб 
ва вазифалар наслдан-наслга ўтади. Бу билан жамоа деҳқон ва 
ҳунармандларни ўзида боғлаб туради, чунки деҳқон ва ҳунарманд 
фақат ўз жамоасидагина маълум машғулот билан шуғулланишга 
ҳақли. Юридик жиҳатдан аксарият деҳконлар озод ҳисобланарди, 
лекин амалда, масалан, ҳинд деҳқони ўз жамоасини тарк эта олмасди.
Япон қишлоғи бошида оқсоқол турарди. У бутун қишлоқ аҳли 
томонидан сайланарди ёки қишлоқ феодали томонидан тайин-
ланарди. Қишлоқ аҳолиси бешта-бешта қўшни уйлардан иборат 
гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир гуруҳнинг тепасида махсус вакил 
туради. Бундай бешликнинг ҳар бир аъзоси солиқларни тўлаш ва 
бошқа мажбуриятларни бажаришда бир-бири билан боғланган. 
Яъни, тўлов ёки мажбуриятларни бажармаган гуруҳ аъзоси учун 
қолган аъзоларнинг умумий жавобгарлиги ўрнатилган. Мажбурият-
дан қочишнинг олдини олиш мақсадида ҳеч бир уй эгаси ўзининг 
гуруҳдошларини огоҳлантирмасдан уйига биронта ҳам йўловчини 
қўя олмасди. Худди шунингдек, огоҳлантиришсиз бирон бир деҳқон 
вақтинчага бўлса ҳам бошқа қишлоққа кета олмасди.
Ислом мамлакатларида ҳам жамоалар ўз ерларига, жамоани 
бошқариш тизимига эга эди. Бу ерда ҳам қишлоқ жамоаларига 
одатда кам ҳосил берадиган, суғориш тизимларидан узоқда жой-
лашган ерлар берилар эди. Қишлоқ оқсоқоли билан бирга сунъ-
ий суғориладиган минтақаларда миробнинг ўрни юқори бўлган. 
Қишлоқ аҳли энг ҳурматли кишилар орасидан оқсоқол ва мироб-
ни сайлашган. Барча ислом мамлакатларида дин кишилар ҳаётини 
туғилгандан то ўлгунига қадар тартибга солиб турар, шариат 
ўрнатган қоидаларга қатъи амал қилиниши талаб қилинарди. Турли 
ҳукмдорлар даврида ўтказилган кўплаб ислоҳотларга қарамасдан, 
қишлоқ ҳаёти минг йиллар давомида деярли ўзгармас эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


341
Шундай қилиб, жамоа ўз-ўзини бошқариш ва ўзининг ички му-
аммоларини ечишда одат, анъана, диний-ахлоқий нормалар доира-
сида нисбий мустақилликка эга эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish