Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Шарқ динлари – камолот йўли. Шарқ динлари бу энг аввало 
инсоннинг ўзини мукаммаллаштириш, камолотга эришиш ва шу 
орқали оламни ҳам такомиллаштириш йўлидир. Аслида инсоният 
тарихидаги барча динларнинг ҳам асосий муаммоси Инсон, унинг 
коинотдаги ўрни ва камолоти мавзусидир. Айниқса Шарқ динлари-
да бунга алоҳида эътибор берилади, уларнинг принциплари ахлоқ 
ва ҳуқуқ нормаларида мужассамлашади ва борган сари мафкуравий 
характер касб этиб боради.
Хитойликларнинг маънавий-руҳий оламида кўп юз йилли-
клар мобайнида конфуцийлик ҳукмронлик қилади. Бу таълимот-
нинг асосчиси – файласуф, тарихчи ва давлат арбоби Кун Фу-цзи 
(милоддан олдинги 551– 549 йиллар) – Конфуций эди. Конфуций 
таълимотининг асосини инсонпарварлик ташкил қилади ва бу ху-
сусият, унинг фикрича, фақат аслзодалардагина бўлиши мумкин. 
Оддий одамларга жасурлик, олийжаноблик, садоқат, сахийлик каби 
хислатлар бегонадир, уларсиз эса инсонпарварлик бўлиши мум-
кин эмас. Файласуф давлатни катта бир оила сифатида қарар экан, 
«само ўғли» – ҳукмдорни ҳурмат-иззат қилиш лозимлигини исбот-
лайди. «Ҳукмдор – халқнинг отаси ва акаси», – дейди у. «Ҳар бир 
ҳукмдорнинг хизматкори олий насаб ёки олий насаб эмасми, бойми 
ёки камбағалми ўз ҳаётининг ҳар қандай ҳолатларида ҳукмдорга 
қарши исён қилмаслиги керак». Конфуций ҳар бир инсон жамият-
даги ўзининг само белгилаб берган ҳолатини қаттиқ эсда тутиши 
www.ziyouz.com kutubxonasi


345
шарт, дейди. Само белгилаб қўйган «хўжайин билан хизматкорнинг 
муносабати шамол билан майсаларнинг муносабатига ўхшайди», – 
деб кўрсатади у. «Агар шамол эсса майсалар бошини эгиши керак».
Конфуций «чегарадан чиқиб кетишдан ўзини тиядиган олий-
жаноб одамларнинг» хулқ-атвор қоидаси сифатида ўртамиёналик 
принципини олға суради. «Давлатнинг ҳукмдори бўлишни ис-
таган одам, – дейди у, ўзи шунга мос яшаши лозим: қулларини 
бошқаришда олийжаноблик кўрсатиши керак». Конфуцийлик Хи-
тойда эътиқод объектига, расмий давлат динига айланади.
Шарқ динларидан яна бири – ҳиндуизм минг йиллар давомида 
Ҳиндистон халқларида шаклланган кўп сонли диний тасаввурларни, 
эътиқод, анъана ва маросимларни ўзида бирлаштирган. Халқнинг 
анчагина қисми ўз эътиқодларининг ифодаси ҳисобланган кўп 
сонли худоларни тан олардилар. Бу худолардан асосийлари: Брах-
ма – яратувчи худо, Вишна – мангу тирик табиатни ифодалайди,
Шива – табиатнинг даҳшатли кучлари, унинг муттасил қайта 
туғилиш қобилиятининг рамзидир. Ҳиндуизм ҳаётнинг мақсади 
инсонни худога яқинлаштиришдан иборатдир, деб таъкидлайди. 
Шунинг учун тананинг мавжудлиги ҳақида қайғурмаслик керак, 
чунки «Тана бу – кўпикдир», дейилади. Ҳар бир ҳинд барча бўлиб 
ўтаётган воқеаларнинг олдиндан тақдирга ёзиб қўйилганлигига чин 
дилдан ишонади.
Ҳиндуизмга эътиқод қилувчиларда сигир муқаддас жонивор 
ҳисобланади, унинг гўштини овқатга ишлатиш тақиқланади.
Ҳиндуизм жамиятнинг тўртта мустақил табақа – кастага, яъни 
брахманларга (дин арбоблари), кшатрийларга (жангчилар), вай-
шьяларга (деҳқонлар) ва шудраларга (хизматкорлар, қуллар) 
бўлинишини талаб қилади. Кундалик ҳаётда бундай бўлинишга 
қатъи амал қилинарди, бир кастадан бошқасига, айниқса, юқори 
кастага ўтишнинг деярли иложи йўқ эди. Кишилар тирикликдаги 
амалларнинг яхши ёмонлигига қараб ўлгандан сўнг бир кастадан 
бошқасига ўтиш мумкинлигига ишонардилар.
Милоддан аввалги VI–V асрларда Шимолий Ҳиндистонда пай-
до бўлган буддизм
1
бу дунёдаги уқубатларнинг муқаррар экан-
лиги ҳақидаги таълимотдан келиб чиқади ва ҳар бир кишининг 
гуноҳлардан фориғ бўлиши ўз қўлида эканлигини таъкидлайди. Бу 
1
Буддизм асосчиси – Будда (башоратчи) деб аталган афсонавий қашшоқ сайёҳ Сиддхар-
ти Тауталга Шакьямуни (шакьялар қабиласидан чиққан), тарки дунёчи.
www.ziyouz.com kutubxonasi


346
дунёдаги манфаатлар учун ҳар қандай уриниш, Будда таълимоти-
га кўра, янги уқубатларнинг давом этиш имкониятини сўзсиз ўзида 
сақлаб қолади. Ҳаёт чанқоқлигидан воз кечиш, ўзидаги ҳар қандай 
ҳиссиётларни, кучли туйғуларни енгиш кабилар азоб-уқубатларнинг 
тугашига олиб келади. «Мафтункор нарсаларни кўрмаслигинг учун 
кўзларингни юм, қулоқ, тил, танангни тий, нутқингни, ақлингни 
тий, барчасини тий», – дейилади бу таълимотда. Буддизм зулмга 
қарши курашмасликни, ҳаётга бепарво муносабатни, унга мосла-
шишни тарғиб қилади.
Шарқда, Японияда пайдо бўлган динлардан яна бири – синтоизм. 
«Синто» «худолар, руҳлар йўли» деган маънони англатади. Син-
тоизмнинг одил ва ёвуз руҳлар ҳақидаги энг қадимги эътиқодлар, 
одамларнинг уларни юмшатишга қаратилган маросимлари билан 
алоқаси яққол кўзга ташланади.
Синтоизмда худолар сони жуда кўп бўлиб, улар орасида Қуёш 
худоси Аместерасу алоҳида ўрин эгаллайди. Ривоятларга биноан 
япон императорларининг келиб чиқиши гўёки Аместерасудан бош-
ланган эмиш. Шу сабабли дунёвий ҳукмдорлар осмон элчилари си-
фатида ҳурмат қилинган, уларнинг обрўлари асрлар оша эътирозсиз 
қолаверган.
Синтоизм Японияда император ҳокимиятини мустаҳкамлашга 
хизмат қилган. Ҳали VII асрдаёқ император синтоизмнинг олий 
руҳонийсига айланган.
Шундай қилиб, Шарқ динлари инсон ўзини мукаммаллашти-
риш, комилликка эришиш орқали дунёни мукаммаллаштира олади, 
у билан уйғунликка эришади, деган ғояни тарғиб қилишган.
* * *
XVII–XVIII асрларда Европа ва Осиё халқларининг ўзаро му-
носабатларида чуқур ўзгаришлар юз берди. Илгари уларда ҳарбий 
техника, ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланганлик даражаси 
бир-бирига яқин эди. Бироқ кейинги давр европаликлар тараққиёти 
учун анча қулайроқ келди. Осиё халқлари эса хуннлар, араблар, 
мўғуллар сингари катта-катта империялар зулмидан озод бўлганда, 
ҳар сафар анъаналарни тиклаш, босқингача бўлган ижтимоий ва 
сиёсий ҳаёт тартибларини қайтадан ўрнатишга ҳаракат қилдилар. 
Бу тартиблар маҳаллий зодагонларга ҳам, кенг халқ оммасига ҳам 
босқинчилар ўрнатган тартиблардан яхшироқ, адолатлироқ туюлар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


347
ди. Эски ҳаётга қайтиш мантиқига Хитойда ҳам, Ҳиндистонда ҳам, 
кўпчилик ислом мамлакатларида ҳам қатъи амал қилинарди.
Шаклланган, ҳамма кўникиб қолган, анъанавий тартибларни 
идеаллаштириш Шарқ цивилизациясининг муҳим жиҳати бўлиб 
қолди. Айнан шу жиҳат бир томондан, кўплаб ташқи босқинлар ша-
роитида цивилизациянинг асосларини сақлаб қолиш имконини бер-
ган бўлса, бошқа томондан, унинг ривожланиш суратларини секин-
лаштирди, фан ва техника соҳасидаги янгиликларни татбиқ этишга, 
ижтимоий ҳаёт ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг янги усул-
ларини жорий қилишга тўсқинлик қилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish