221
Бериладиган овқат калорияси максимал бўлиши керак. Парентерал озиқлантириш фақат
оддий овқатлантириши иложи бўлмаганда қўлланади. Парентерал озиқлантириш вена
ичига 10-15% глюкозани, марказий венага -30%гача эритмаларни юбориш мумкин.
Агар бола организимидаги қон зардобида мочевина миқдори 30ммоль/л, калий – 6, 5
ммоль/лдан кўп бўлса, у ҳолда гемодиализ қилинади.
Жигар комаси.
Ўткир
жигар етишмовчилиги, жигар оғир касалликлари ва жигар некрозида
кузатилади.
Бемордан
анамнез тўплашда эътиборни бошдан ўтказган
вирусли
игнфекцион касалликларга, қон қуйилганлигига, дори
воситаларини дозасини ошиб
кетганлигига, заҳарланишга, шок ҳолатига, бемор ва қариндош – уруғларда оғир жигар
касаллиги борлигига қаратилади. Физикал теккширувларда терида сарғайишни ортиб
бориши, оғиздан жигар ҳидини келиши, меровлик ва кома ҳолати мовжудлигин
аниқлашга этибор берилади. Рейя синдромида сарғайишлик кузатилмайди.
Лейкоцитоз ва анемия бўлиши мумкин. Агар
жишгар шикастланиш синдроми
гемолитик камқонлик билан бюирга кечса, унда албатта Вильсон касаллигини инкор
этиш керак бўлади.
Протромбин вақти узайган, зардобдаги альбумин камайган.
АлАТ ва АсАТ активлиги ортган.
Ишқорли фосфатаза активлиги ошган ѐки меьѐрда.
Боғланган ва боғланмаган билирубин миқдори аксарият ҳолда ошган (фақат Рея
синдромидан ташқари).
Зардобда глюкоза миқдори кам.
Аксарият метаболик ацидоз, кам холларда – ацидоз кузатилади.
А, В, С, D ѐки Е гепатит серологик тестлари мусбат бўлиши мумкин. Токсикологик
текширишлар заҳарланганликни аниқлашда ѐрдам беради.
Даво. Мақсад
— жигар етишмовчилигини олдини олиш ва жигар хужайраларини
тикланишини таъсирлаш керак.
1.
Вена ичига 10—15% глюкоза эритмаси инфузи қилиш
тезлиги буйрак функциясини
ҳолатига боғлиқ бўлади. Зардобда глюкозани миқдорини кузати бориш керак.
2.
Викасолни 5-10 мг/кунига вена ичига 3 кун мобойнида то қон ивиши меъѐрга
келмагунча юборилади. Қон кетганда беморга Янги музлатилган қон қуйилади.
3.
Ички эндоген микрфлорани ўсишини бостириш учун дюфалакни 1мл/кг ҳар 6 соатда
ичишга ѐки неомицинни 50мг/кг/кун кунига 4 та маротаба м/о қилинади.
222
4.
Доривоситаларини юбориш ва ошқозон-ичакдаги қон кетишни ташхислаш учун
бурун-ошқозон найи қўйилади.
5.
Гастрит ѐки ошқозон ярасидаги қон кетишларда цемитидинни 300мг вена ичига ҳар 6
соатда (12 ѐшгача болаларда 5-10 мг/кг ҳар 6 соатда), ошқозон pH 5 –дан юқори
бўлганда юборилади.
6.
Гиповолемия ва зардобдаги альбумин миқдори 1, 75 г/кг бўлганда инфузия қилинади.
Бунда зардобдаги альбумин миқдори 1 г% ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: