Наркотикларни суистеъмол қилиш
Наркотиклардан заҳарланиш
.
Охирги вақтларда наркотикларни суистеъмол қилиш ўсмирлар орасида кўп
учрамокда. Бу гуруҳ наркотик моддалари ўз ичига самарадор ва кенг қўлланувчи
оғриқсизлантирувчи препаратларни олади. Наркотик моддаларни ҳатто шифокор назорати
остида қабул қилганда ҳам жисмоний ва руҳий қарамликка олиб келади. Бу гуруҳга кўп
ишлатиладиган моддалардан опий, морфин, героин, кодеин ва литадон (синтетик
наркотик) киради. Героин кучли эйфория чақирувчи ва кўпрок давомли таъсир қилувчи
энг кўп қўлланиладиган наркотик ҳисобланади. Героин морфинга нисбатан кучли
наркотик ҳисобланади, лекин кўп мамлакат тиббиѐтида қўллашга рухсат этилмаган.
Героин оқ, кулранг ѐки сарғиш жигар ранг енгил кукун. Героинни юборилиши хидлаш
орқали бўлса ҳам, кўпинча вена ичига қўлланилади. Кодеин героин ва морфинга нисбатан
ўта кучсиз наркотик, паст таъсирга эга бўлса, хам, йўталга қарши сироплар таркибида
берилиши мумкин. Наркотикларни суиистеъмол қилгандаги белгиларига секин ва юзаки
нафас, эс ҳушнинг йўқолиши, қорачиқларнинг нуқта даражасигача торайиши,
уйқучанлик, муҳитни хис қила олмаслик ва нутқнинг бузилиши киради.
Ўсмир наркоман наркотик моддаларни тўсатдан қкабул қилмай қолганда
галлюцинацияларнинг бўлиши эҳтимолидек жуда безовта бўлади. Илк белгилари 2-48
соатда бошланиб, 72 соатда чўққисига етади. Бу ҳолат ҳаѐт учун хавфли бўлмаса хам,
кўпчилик ўзини бир мунча ѐмон хис қилади. Ундан кўра ўлимни афзал кўради. Бу
белгилар ва симптомлар наркотик моддани қайта қўллаганда ва наркотикдан бош
тортганда бир неча кун ичида йўқолади.
Наркотикдан заҳарланиш юзага келган беморларга
ѐрдам кўрсатиш.
Наркотик моддалар билан заҳарланган болаларда ѐрдам кўрсатиш фаолиятини
биринчи навбатда нафас йўлларини, нафас фаолиятини тиклашга ва қон айланиш
тизимига қаратиш зарур. Бу одатда бола анамнезида наркотик моддаларни
қўллаганлигини аниқлашдан иборат. Беморда ҳуш даражасини бузилиши одатда ундан
анамнез йиғишни қийинлаштиради. Бу ҳолатларда тўла объектив текширишни амалга
ошириб, яширин шикастланишни аниқлашдан иборатдир. Объектив баҳолаш ҳаѐтий
кўрсаткичларни баҳолашдан ва шокка қарши даво чорасини амалга оширишдан иборат
бўлиши керак. Беморда шок ҳолати шошилинч тез ѐрдам мутахассиси чақирилгандан
245
кейин ҳам юзага келиши мумкин. Бу шифокордан беморга шошилинч ѐрдам кўрсатишни
ва уни мониторинг кузатувига олишни тақозо қилади. Агар боланинг ҳуш даражаси
бузилган бўлса, уни ѐнбошга ўтқизиб, оғзидан чиқараѐтган қусуқ моддаларини
аспирация бўлмаслиги учун тозалашни тақозо этади. Шифокор бемор билан уни
тинчлантирадиган даражадаги муомалада бўлиши зарур. Бола билан вазмин, юмшоқ ва
унинг ҳолатини ҳис қилиш ҳолатида ѐндошиш керак. Шифокор болани ҳуш даражасини
олдини оладиган ва ўзига шикаст етказмайдиган ҳолатда кўрувни амалга оширади. Бола
доимий шифокор назоратида бўлиши зарур. Бирламчи бўғин шифокори наркотик
моддалари билан заҳарланган беморда шу заҳарнинг турини аниқлайдиган ҳар қандай
ахборот ва материаллардан фойдаланиши керак, чунки бу ахборот ва материаллар
керакли шошилинч ѐрдамни кўрсатишда катта аҳамиятга эга. Бу моддаларга қошиқлар,
қоғоз пакет, пипеткалар, тери остига юборадиган игналар, ампула синиқлари киради.
Ҳодиса жойидан топилган турли препаратлар бемор текшируви ва ѐрдам кўрсатиладиган
жойга юборилади. Бола танасидаги инъекциядан қолган излар, капсула, таблетка,
доривор препарат қолдиқлари ѐки оғиз атрофидаги ѐки бурун атрофидаги қолдиқ
моддалар болани наркотик моддаларни қабул қилганлиги тўғрисида маълумот беради.
Олдин амалга оширилган тиббий текширувлар анамнезидаги талвасалар (наркотик
моддаларни қабул қилмаган бўлса, ҳам) катта аҳамиятга эга. Болани албатта
транспортировка қилиш чоғида шу ерда топилган моддий
ашѐларни шифохонага олиб
бориб, қабулхона шифокорига бериш керак, бу болага малакали ѐрдам кўрсатишда катта
аҳамиятга эга. Жуда кўп заҳарланишларда кома ва бошқа ҳуш даражасининг бузилиши
турлари учрайди. Бу ҳолатларда қуйидаги дори воситалари беморга қўлланилади.
1.
Нолоксан 2 мг вена ичига (опий билан заҳарланганда).
2.
Тиамин 0, 1 г вена ичига (Вернике энцефалопатияда)
3.
Глюкоза 50 мл 50 % эритма вена ичига (глюкозани капилляр конида аниқлаш.
4.
Кислород бериш.
5.
Фулмазенилни бензодиазепинлар билан передозировка бўлганда юборилади.
Номаълум моддалар билан заҳарланганда препарат қўлланилмайди. бундан
ташкари фулмазенил талваса чақирувчи моддалар (кокаин, литий, теофиллин,
изониазид, фиклоспорин) билан заҳарланганда ва анамнезида талвасалар бўлганда
қўлланилмайди.
Сўрилмаган моддани олиб ташлаш. Ошқозонни қусуқ массаларидан тозалаш ва
ювиш. Бу тадбирлар одатда заҳарланишнинг биринчи соатларида ѐрдам беради. Шунинг
учун жуда кўп беморлар шифокхонага кеч соатларда тушади. Бундан ташқари қусиш
даволашга ҳалақит бериши мумкин. Шунинг учун кўп холларда активланган кўмир
246
буюрилиши билан чекланади. Ошкозонни ювиш фенотиозинлар (ошкозон моторикасини
тормозлайди) билан заҳарланганда тавсия этилади
Do'stlaringiz bilan baham: |