Шоиста содщова мактабгача педагогика


Когнитив  ( билишга оид) тушунчалар



Download 13,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/227
Sana16.04.2022
Hajmi13,8 Mb.
#556265
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   227
Bog'liq
Мактабгача педагогика Содиқова Ш

Когнитив 
(
билишга оид) тушунчалар 
болаларнинг уз Ватани, 
тугилиб усган жойи тарихи ва маданияти; юртдошларининг 
кахрамонликлари; олимларнинг, маданият арбобларининг ютук-лари; 
замонавий шароитда эришилган натижалар хакидаги билимларвдан 
ташкил топади. Шунинг учун биз ватанпарварлик туйгусини 
шакллантиришимиз учун болаларда ана шундай онгни карор 
топтиришимиз зарур. 
Ватанпарвар шахе уз Ватани хакида 
куйидагиларни билиши шарт:
- уз тугилиб усган жойини севиши;
- уз Ватанининг тарихини билиши, унинг утмиши ва бугуни билан 
фахрланиши, унинг энг яхши анъана ва мувафаккиятларини сакдаб 
колиш ва купайтиришда фаол иштирок этиши;
- табиатни севиш ва ардокдаш;

уз 
Ватанида 
яшаётган 
халклар 
уртасцдаги дустликни 
ривожлантириш ва мустахдеамлаш;
- бошка миллат вакилларининг хаёт йули билан кизикиш ва уларни 
анъана, урф-одатларини хурмат килиш ва узаро тажриба алмашиш.
Эмоционал таркибий цисм 
Ватан тушунчасига хос барча 
нарсаларни идрок этиш билан боглик хиссиётлар тизими билан 
тавсифланади ва акс эттирилаётган объект билан богликликда 
куйвдаги хис-иуйгуларни хосил килади:
- эстетик хис-туйгулар - она Ватан гузалликларидан бахраманд 
булиш;
144



- лирик хис-туйгулар — “кондошлик, якинлик хисси” - ватаннинг 
бир 
парчаси эканлигини хис этиш;

гностик хис-туйгулар - Ватани ва узи тугилиб Усган юрт тарихи, 
аньаналари ва маросимлари билан танишиш натижасвда юзага 
| келади;

- жамгарилган хис-туйгулар - мамлакатимиздапи табиат ва инсон 
: ресурсларига дойр тасаввурлар билан богликликда намоён булади.

Хулц-атворга дойр таркибий цисм
болаларда аник муносабатни 

пайдо киладиган, 
чукурлаштирадиган ва 
мустахкам-лайдиган 
I ватанпарварликка дойр инновацион хулк-атвор тажриба-ларшш талаб 
' этади. Шунинг учун болаларда бизнинг, менинг сифащцаги Ватан 
туйгусини шакллантириш билан бир каторда, уларда кейинги авлод 
учун энг яхши нарсаларни сакдаб колиш ва купайтиришга дойр 
фаолиятга фаол ишгирок этишни таркиб топтириш зарур.
Ватанга мухаббат хисси мактабгача таълим ёшидаги болаларда 
катталар томонидан боланинг рухий тараккиётини хамда улар 
тафаккурининг аник ва образлилигини эътиборга олган холда маълум 
изчиллик билан тарбиялаб борилади. Шунинг учун мазкур ёшдаги 
болаларда Ватанга мухаббат хиссини уларга якин ва таниш булган 
аник фактлар, ёркин мисоллар оркали тарбиялаб борилади. 
Тарбиячилар болаларда Уз оиласига, уйига, МТМга ва болаларни ураб 
турган атроф-мухитга мехр-мухаббатни ва уларга содик булишни 
тарбиялаётиб, энг мухим ижтимоий хис хисобланган ватанга 
мухаббатни тарбиялаб борада.
Кичик 
ёш 
гурухи 
болалари 
теварак-атрофдаги 
вокеа- 
ходисаларнинг факат ташки белгиларини англай оладилар. Улар 
Мустакиллик, 
Навруз, 
Хайит 
барамларини 
хамма 
кишилар 
шодиёналик билан кутиб олишларини куради, бундан жуда 
завкланадилар, 
аммо 
бунинг 
сабаблари, 
натижалари 
билан 
кизикмайди. Бирок мазкур ёш гурухи болалари теварак-атрофдаги 
кишилар мехнати, уларнинг болаларга курсагаёттан гамхурликлари 
билан катталар таништириб боришлари, аник мисоллар оркали 
тушунтириб боришлари лозим.
Кичик ёш гурухдда ватанга мухаббат хисси уз уйига, МТМга, 
тарбиячига мухаббатни тарбия-лашдан бошланади. Болалар ота- 
оналар, тарбиячилар уларга кандай гамхурлик килаётганини 
кура
оладилар ва хис этадилар, натижада болаларда уларга булган 
мухаббат янада, ортади, уларнинг гамхурлик ва химоясига ишонч 
хосил килади.
145


Урта ёш гурухи болалари катталар мехнатини, уларнинг жамият 
ривожи учун кушаётган хиссалари, кишилар томонидан амалга 
оширилаётган ободонлаштириш ишларини тушунадиган булиб 
колади. Мазкур ёш гурухи болалари энди кенгрок доирадаги кишилар 
билан 
муносабатда 
була 
бошлайди. 
Улар 
ота-оналари 
ва 
тарбиячилардан уз шахри, кишлоги тугрисида куп нарсани билиб 
олади.
Катта гурух болаларига уйда ота-онаси, бобо-бувиларига ёрдам 
бериш топширилади. Бутун гурух болалари билан улар оилада 
катталарга кандай ёрдам берганликлари хакида сухбатлашилади. 
Мазкур ёш гурухи тарбияланувчиларида ватанга мухаббат хиссини 
тарбиялашда бадиий адабиётлардан фойдаланиш максадга мувофик.
Тайёрлов гурухи билан эса, тарбиячи жонажон шахар, кишлокдаги 
энг куркам жойларни, майдонларни, биноларни, богларни курсатади. 
Куча, майдонлар ва хиёбонларнинг номи шахар ёки кишлокнинг 
келиб 
чикщп 
тарихини, 
халкнинг 
утмишини 
англатишини 
тушунтириб боради. Бу номлар ижтимоий хаёт, буюк олимлар, халк 
эъзозлаган 
кишилар 
шарафига 
куйилганини 
тушунтиради. 
Шунингдек, мазкур ёш гурухи тарбияланувчилари билан “Хотирамиз 
хамрохимиз, кадр эса коматимиз”, “Узбекистон - байрогингиз”, 
“Бегубор болалик химоячилари”, “Уйим - Ватан ичра бустоним” каби 
ватанпарварлик мавзусидаги т>рли тадбирлар, машгулотлар утказиш 
яхши самара беради.
Шундай килиб, ахлок маънавиятнинг таркибий кисми сифатида 
шахе камолотининг юкори боскичи саналса, ахлокий тарбия МТМда 
болаларда юксак инсоний фазилатларни шакллантиришнинг мухим 
йуналиши хисобланади. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни 
ахлокий тарбиялаш мазмуни боланинг маънавий дунёсини, унинг 
онгини, ахлокий хисларини, шахеий сифатлари ва хулкини 
тарбиялаш хамда ривожлантиришни такозо этади. Мактабгача 
ёшдаги болаларни ахлокий тарбиялашда болаларда ахлокий хде- 
туйгулар ва хатти-харакат куникмаларини шакллантириш; хулк 
маданияти ва ижобий хис-туйгуларни тарбиялаш; ахлокий хулк-атвор 
куникмаларини ривожлантириш каби вазифалар хал этилади.

Download 13,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish