Шоиста содщова мактабгача педагогика



Download 13,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/227
Sana16.04.2022
Hajmi13,8 Mb.
#556265
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   227
Bog'liq
Мактабгача педагогика Содиқова Ш

Узбекистонда мактабгача
таълимнинг вужудга келиши
ва тараккиёт боскичлари
29


Бу етимхоналар оз сонли болаларни бутун Туркистонда тахминан 
150-200 кишини Уз ичига олди. Ушбу етимхоналар ясли ёшдаги 
болалардан тортиб, мактаб ёшидаги болаларни хам камраб олган.
1896 йилда Туркистонда воситалар кенгаши камбагалларнинг 
болалари учун “ясли”лар деб аталадиган муассасаларни туза 
бошлади. Яслиларга атак-чечак кила бошлаган болалар кабул 
килинган ва мактабга кетгунга кадар тарбияланган болалар кун буйи 
болалар яслида булишар ва уч марта овкатлантирилар эди. Ясли 
ишларини назоратчи аёл бошкарган, хизмат килувчи ходимлар хам 
булган. Бу муассасада болаларни дуолар укишга (дуогуйликка), 
оддий укишга, ёзишга, санашга, тукишга, тур такишга, тикишга ва 
бошка хунаряарга ургатилган, 
Бутун улка буйлаб шундай 
яслилардаги болалар сони 50-60 боладан ошмас эди,
Туркистонда камбагалларнинг болалари учун Тошкент, Самарканд, 
Сирдарё, Наманган шахарларида етихоналар ташкил этилган.
Имтиёзли синфларнинг болалари учун 1891 йилда “Богдорчилик” 
жамияти томонидан Тошкент истирохат богида мактабгача ва мактаб 
ёшидаги болалар учун “Болалар майдончаси” туридаги биринчи 
болалар богчалари очилди. Болалар богчаси учун истирохат боги 
майдонидан серсоя жой ажратиб берилди. Майдончада аргимчок, 
кайиклар, катта аргимчок (устунга осилган) урнатилди ва хилма-хил 
уйинчоклар тайёрланди. Майдончада гулзор катта уринни эгаллаб, 
болалар узлари усимликларни парвариш килишарди.
1891-1903 йиллар давомида маблаг йуклиги сабаблибогча бир 
неча марта ёпилган. Таълим-тарбияга оид илгор гояларнинг таъсири 
остида Тошкентда 1903 йил февраль ойида “Оилавий таълим- 
тарбиявий тугараги” ташкил килинди. Тугарак Хдрбий министрлик ва 
Халк маорифи томонидан тасдикланган Устав асосида иш бошлади. 
У уз олдига куйидаги вазифаларни:
1, Болаларга таълим-тарбия бериш усулларини ривожлантириш ва 
такомиллаштиршцда ёрдам бериш;
2. Педагоглар билан ота-оналарни ва болалар тарбияси ишини 
бошкарадиган кишиларни(оила, мактаб ва болалар богчасининг ягона 
тарбиявий таъсир этишини белгилаш максадида) бир-бирларига 
якинлаштиришни куяди.
Бу тугаракда мактабгача секцияси хам фаолият курсатган. Таълим- 
тарбия тугараги юзага келгунга кадар болалар богчасининг тарбиявий 
ишида муайян педагогик тизим йук эди, шу сабабли тугарак аъзолари 
болалар тарбияси билан боглик масалаларни мухокама килишар эди.
30


Болалар биринчи марта 4-ёшдан 6-ёшгача ва 6-10 ёшгача булган 
икки хил ёш гурухдарига булинди. Машгулотлар, уйин ва кунгил 
очишлар программаси белгилаб куйилди. Харакатли уйинлар, хор 
булиб айтиладиган ахнула, укиш, раем чизиш, лой ва пластилиндан 
нарсалар ясаш, гимнастика машкларини регламентга соладиган 
жадвал тузилди. Ота-оналарнинг талаби билан француз ва немис 
тиллари ургатилган, бу ишларни мутахассислар томонидан текин 
амалга оширилган.
Таълим-тарбия т^гараги болалар богчасида тарбиявий иш 
савиясини оширишга ёрдам берди. Тарбиявий иш мазмунига муайян 
тизи, 
хилма-хил 
иш 
шакллари 
киритилди. 
Лекин 
махсус 
тайёргарликка эга булган тарбиячилар булмаганлиги сабабли купинча 
богча тарбиявий ишининг мазмуни бетартиб амалга оширилар эди. 
1903-1914 йиллар даври мактабгача тарбия сохасидаги таълим-тарбия 
гояларининг жадал суратда усиши билан характерланади.
Сирдарё, Самарканд, Тошкент шагрида болалар богчалари каби 
айрим богчалар юзага келди. 1909-10910 йилларда ва кейинчалик 
хусусий богчалар пайдо булди: бу богчаларда 6-ёшдан бошлаб 
болаларни асосан гимназияга укишга тайёрланар эди. Бундай болалар 
богчалари хусусий уйларда очилар ва тамомила ота-оналар 
таъминотида булган. Маълумотга эга булган ва чет тилларини 
биладиган укимшшш хонимлар тарбиячи эдилар. Аммо мазкур 
болалар богчалари факат бадавлат ота-оналарнинг эхтиёжини 
кондирган эди. Давлат томонидан ижтимоий болалар богчалари 
факат 1917 йилдан кейингина ялпи тарзда ташкил этилди.
1917 йил 20 ноябрда Халк Комиссарлари томонидан “Мактабгача 
тарбия юзасидан Декларация” эълон килиниб, унда: “Болаларни 
ижтимоий текин тарбиялаш боланинг биринчи тугилган кунидан 
бошланади” - дейилган эди.
Мактабгача тарбия бутун халк маорифи тизимининг биринчи 
бугини ва таркибий кисми булиб колди. 1919 йилда кабул килинган 
Давлат дастурларида халк маорифи сохасида ижтимоий тарбияни 
яхшилаш 
ва хотин-кизларни 
озод килиш 
максадида МТМ 
тармокларини вужудга келтириш хакида фикр юритилди. Давлатнинг 
бу умумуий сиёсий йули асосида Туркистон АССР Маорифи Халк 
Комиссарлиги олдида давлат МТМ тармокларини вужудга келтириш, 
методик курсатмалар ишлаб чикиш, кадрлар тайёрлаш ва б. 
маъсулиятли вазифалар пайдо булди.
31


Туркистовда дастлабки давлат болалар богчалари 1918 йилнинг 
иккинчи ярмида ташкил этила бошланди. 1918 йил 20 октябрда 
Туркистон Маориф халк комиссарлиги кошида Республикадаги 
мактабгача тарбия сохасида барча тадбирларни амалга ошириш учун 
маъмурий орган сифатида мактабгача тарбия булими ташкил 
килинди. Худди шу йилда вилоят халк маорифи булимларининг 
кошида мактабгача тарбия булимлари ташкил килинган. Бу тадбир 
Республикада мактабгача тарбиянинг жонлантаришга ёрдам берди. 
Мактабгача тарбия булимларининг фаолияти уч асосий йуналишдан:
1. Болалар богчаларини очиш, уларни бинолар, мебел ва жихозлар 
билан таъминлаш.
2. Мактабгача тарбия ходимлари, шу жумладан махаллий, миллий 
вакилларидан кадрлар тайёрлаш.
3. Ота-оналар Уртасида ташвикскг тушунтириш ишларинк олиб 
боршцдан иборат эди.
“Мактабгача тарбия булими тугриси”да Низом кабул килинди ва 
унда булим 3-ёшдан 8-ёшгача булган мактабгача тарбия ёшидаги 
болалар 
тарбия 
муассасаларига 
бошчадшк 
килади, 
мавжуд 
муассасалар ишининг боришини кузатади, янги болалар богчалари, 
яслилар, болалар уйлари, мактабгача ёшдаги болалар учун умумий 
ётокхоналар, болалар ёзги колониялари очилди, болалар богчалари 
рахбарлари, энагалар ва кадрлар тайёрлаш максадли курслари ташкил 
килинди-дейил ади.
Узбекистоннинг тубжой ахолиси болаларини мактабгача тарбия 
муассасаларига жалб этиш учун кураш жуда мураккаб ва кийин 
шароитда олиб борилди. 1918 йилда Тошкентнинг собик эски шахар 
кисмида узбек бол
1
алари учун 4 та богча очишга муваффак булинди:
1-богча - Шайхонтохур дахасида (Хасанова (мудира), Махсума 
Корнева, Робия Абдурашидова (тарбиячи)..
2-богча - Хужа кучасида (Анвара Яушева (мудира)).
3-богча - Кукча дахасидаги Лангар кучада очилган.
4-богча - Бешёгоч дахасида (Кодирхонов (мудир)).
1920 йилда Туркистон Республикасида 71 та болалар богчаси, шу 
жумладан, махаллий ахоли болалари учун 16 та богча ва 12 та 
болалар майдонлари ташкил этилиб, булардан 4 тасида узбек ва 
бошка махаллий миллатларнинг болалари тарбиялана бошланди. Уша 
даврда МТМда жами 6394 бола тарбияланар эди. 1921 йилга келиб 
болалар богчаларининг сони 105 тага, шу жумладан, махаллий 
миллатларнинг болалари учун богчалар 32 тага етди. Болалар
32


богчаларида тарбияланувчиларнинг сони царийб 8000 кишига етди, 
улардан 2000 дан купроги махаллий миллатларнинг фарзандлари эди.
У луг ватан уруш йилларвда 'Узбекистонда болалар богчалари ва 
болалар майдончаларининг тармоги деярли икки баробар кенгайди. 
1994 йил 1-январига келиб, МТМда 54 минг бола тарбияланди. Ана 
шу максад учун давлат томонидан 77 миллион срм ажратилди. Бу 
йилларда Узбекистоннинг болалар богчаларида кучириб келтирилган 
16.000 дан купрок болаларни тарбияланди. Шунингдек, ота-онасиз 
колган карийб 400 нафар болани васийликка олиш тамойилига 
мувофик боциб, тарбиялаб катта килинди.

Download 13,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish