Шоиста содщова мактабгача педагогика


-расм. “Мактабгача педагогика” фаиинииг асосий вазифалари



Download 13,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/227
Sana16.04.2022
Hajmi13,8 Mb.
#556265
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   227
Bog'liq
Мактабгача педагогика Содиқова Ш

9-расм. “Мактабгача педагогика” фаиинииг асосий вазифалари
Маълумки, хар бир фан узининг 
таянч тушунчалари, конуниятлари, 
тамойишири, коидалари тизимига 
эга. Айнан мана шу холат унинг фан сифатида эътироф этилишини 
кафолатлайди. Фаннинг мохиятини очиб берувчи энг мухим, асосий 
тушунча категория деб аталади. Мактабгача педагогика фанининг 
асосий категориялари МТМ тарбияланувчиси шахеи камолотини 
таъминлаш, таълим ва тарбия самарадорлигига эришишга харатилган 
жараёнларнинг умумий мохиятини ёритади. Энг мухим категориялар 
сирасига куйидагилар киради: таълим (укитиш, укиш), тарбия, 
маълумот, шаклланиш ва ривожланиш.
Таълим -
тарбияланувчиларни назарий билим, амалий куникма ва 
малакалар билан куроллантириш, уларнинг билиш кобилшгтларини
“М актабгача педагогика”
фанининг асосий категориялари
35


устириш ва дунёкарашларини шакллаюиришга йуналтирилган 
жараён. Таълим узида уч асосий элементни акс эттиради: билим, 
куникма ва малака.
Билим -
тарбияланувчининг онгвда тушунчалар, схемалар, маълум 
образлар куринишида акс этувчи борлик хакидаги тизимлаштирилган 
илмий маълумотлар мажмуи.
Куникма
- шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш кобилияти.
Малака —
муайян харакат ёки фаолиятни бажаришнинг 
автоматлаштирилган шакли.
Таълим икки томонлама тавсифга эга булиб, укитиш ва укишни уз 
ичига олади.
Уцитиш
- педагогик фаолият булиб, у билим, куникма, 
малакаларни болаларга сингдириш, уларнинг билиш ва амалий 
фаолиятига рахбарлик килишдир.
Укрш
- таълим олувчининг билим, куникма ва малакаларни 
эгаллашдаги амалий фаолиятидир.
Тарбия - муайян аник максад хамда ижтимоий-тарихий тажриба 
асосида ёш авлодни хар томонлама устириш, унинг онги, хулк-атвори 
ва дунёкарашини таркиб топтириш жараёни.
“Тарбия” 
тушунчаси 
“Мактабгача 
педагогика”нинг 
асосий 
тушунчалардан бири саналади. Жамият ва педагогиканинг тарихий 
ривожи давомцда мазкур категорияни тушунтиришга турлича 
ёндашувлар юзага келди. Энг аввало, кенг ва тор маънодаги тарбия 
фаркланади. Кенг маънода тарбия шахсга жамиятнинг таъсир этиши, 
ижтимоий ходиса сифатида карал ади. Мазкур холатда тарбия 
ижтимоийлаштириш билан уйгунлашади.
Тор маънода тарбия деганда, педагогик жараён шароитида таълим 
максадини амалга ошириш учун педагог ва тарбияланувчиларнинг 
махсус ташкил этилган фаолияти тушунилади. Ушбу холатда 
педагогларнинг тарбиявий фаолияти тарбиявий иш деб аталади.
Маълумот
- таълим-тарбия натижасида узлаштирилган ва 
тизимлаштирилган билим, хосил килинган куникма, малакалар хамда 
таркиб топтан дунёкараш мажмуи.
Ш аклланиш
- педагогиканинг асосий категорияларидан бири 
булиб, купинча “шахснинг шаклланиши” тарзида ишлатилади. 
Жумладан, педагог олим Ю.К.Бабанский шахснинг шаклланиши 
“мухит, ирсият, тарбия таъсирида унинг ривожланиши жараёни ва
36


натижаси”6 эканлигини таъкидлайди. В.А.Сластенин, И.Ф.Исаев, 
Е.Н.Шияновларнинг фикрича, шаклланиш - хаётий фаолият жараёни 
ва 
махсус 
тарбиявий 
хатти-харакатлар 
таъсирида 
инсон 
ривожланишининг 
мухим 
шакли. 
Шахснинг 
шаклланиши -
ижтимоийлашув, тарбия ва узини-узи ривожлантириш жараёни ва 
натижаси. Шакллантириш - “аник шаклга киритиш, тугалланганлик” 
маъноларини билдиради7.
Бизнингча, шаклланиш педагогик тушунча сифатида замонавий 
ёндашув асосида И.П.Подласый томонидан туликрок очиб берилган: 
“Шаклланиш - хеч кандай истисносиз омиллар - экологик, ижтимоий, 
иктисодий, педагогик ва б.нинг таъсирида инсоннинг ривожланиш 
жараёни. Шаклланиш - ундан кенг фойдаланилаётганлигига карамай, 
хали тулик узлаштирилмаган педагогик категория. Шаклланишнинг 
мазмуни баъзи холатларда жуда кискариб кетади, баъзан эса, хаддан 
ташкари кенгайтириб юборилади. Аввал нашр этилган педагогик 
адабиётларда шаклланиш атамаси баъзан бошкарилмайдиган, шахсга 
таъсир курсатувчи тасодифларни аниклаш учун кулланилган. М: 
педагогика 
кулланмасининг 
таникли 
муаллифи 
П.Н.Груздев 
шаклланишни стихияли тарбия - “онгли фаолиятдан мустакил тарзда 
инсонларга таъсир этувчи турли шарт-шароитлар” деб номлашни 
таклиф этган”8.
Ривожланиш -
шахснинг физиологик ва интеллектуал усишида 
намоён буладиган микдор ва сифат узгаришлар мохиятини ифода 
этувчи мураккаб жараён. Бошкача айтганда, ривожланиш деганда 
тарбияланувчининг психикаси ва жисмоний тараккиётида боскичма- 
боскич ва конуний узгаришларнинг содир булишига айтилади. 
Ривожланиш - янги сифат холатига утиш, харакат ва узгаришлар 
жараёни. Мактабгача педагогикада ривожланиш хдкида ran кетганда 
ёшга 
дойр 
(мактабгача 
ёш 
даврлари 
билан 
богликликда 
ривожланишнинг узига хосликлари ва конуниятлари), индивидуал 
(ривожланишнинг индивидуал узига хосликлари), шахсий (болада 
шахсий сифатларнинг юазага келиши ва уларнинг узига хосликлари) 
ривожланишни алохида ажратиб курсатиш максадга мувофик-
6
Бабанский Ю.К., Сластенин В.Л., Сорокин Н.А., Мальковская Т.Н., Белозерцев Е.П., Поляков В.А., Гришин 
Д.М. Педагогика / Под. ред. Ю.К. Бабанского. - М.: «Просвещение», 1991. - С. 10.
7 Сласгенин В.А., Исаев И.Ф., Ш м н о в Е.Н. Общая педагогика. / Под. ред. В.А. Сластенина: В 2 ч. - М.: 
«ВЛАДОС», 2003. - 4 . 1 . -
С М
.
8 П одлаш й И.П. Педагогика. - М.: Высшее образование, 2008. - Б.60-61.
37


Ижтимоий тарбия мохиятини 
илмий 
жихатдан 
асослаш 
маълум педагогик ходисанинг 
муайян вазиятларда намоён 
булиш конуниятларини билиш-ни такозо этади. Бизга маълумки, 
педагогик ходиса мураккаб тузилмага эга булиб, унинг умумий 
мохиятини 
тулаконли англаш учун 
бир 
катор фанларнинг 
имкониятларига таянилади. Ана шу нуктаи назардан Мактабгача 
педагогика фани билан куйидаги фанлар уртасида я кин алокадорлик 
мавжуд:
1. 
Фалсафа —
шахе ривожланиши жараёнининг диалектик 
хусусиятлари, муайян педагогик гоя, караш хамда таълимотларнинг 
фалсафий жихатлари каби масалаларни тахдил этишга имкон беради.
2. 
Ицтисод -
МТМнинг фаолиятини йулга куйиш, укув 
биноларини куриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва 
уларнинг моддий-техника ва замонавий технологиялар билан 
жихозлаш каби масалаларнинг иктисодий жихатларини англашга 
хизмат килади.
3. 
Социология -
ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил 
этиш шартлари хусусида маьлумотларга эга булиш асосида таълим- 
тарбия 
жараёни 
иштирокчиларининг 
узаро 
муносабатларини 
самарали ташкил этиш учун имконият яратади.
4. 
Этика -
бола шахеи маънавиятини шакллантириш, унда энг 
олий инсоний сифатлар, ахлокий онг ва маънавий-ахлокий 
маданиятни тарбиялашда мухим урин тутувчи назарий гояларни 
педагогик жараёнга татбик этишда алохида урин тутади.
5. 
Эстетика
- шахе томонидан гузалликнинг хис этилиши, унга 
интилиши, шунингдек, унда эстетик дидни тарбиялашда мухим 
йуналишларни аникдашга хизмат килади.
6. 
Физиология
- укув-тарбия жараёнида болаларнинг физиологик, 
анатомик хусусиятларини инобатга олиниши учун бошлангич 
асосларни беради.
7. 
Гигиена
- болаларнинг саломатлигини мухофазалаш, уларнинг 
жинсий жихатдан тугри шакллантирищда назарий ва амалий гоялари 
билан ёрдам беради.
8
.
Психология —
шахеда маънавий-ахлокий, рухий-интеллектуал, 
хиссий-иродавий сифатларни таркиб топтириш учун замин яратади.
9. 
Тарих
- мактабгача педагогика фани тараккиёти, таълим-тарбия 
жараёнларининг динамик, диалектик хусусиятларини инобатга олиш,

Download 13,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish