6
Вақт координатаси
Дискрет (узлукли-фарқлар тенгламалари), узлуксиз
вақтли (дифференциал тенгламалар)
7
Функционал боғланишлар
тури
Чизиқли, қавариқ, ночизиқли (квадратик, экспоненциал
ва б.)
8
Стохастика (эҳтимоллик
элементи)
Стохастик, детерминациялашган макромоделлар
9
Ўлчами (сектор ёки
тармоқлар сони)
Бир секторли, икки секторли ва кўп секторли; кичик (кам)
ўлчамли, ўрта ва кўп ўлчамли (катта макроэконометрик
моделлар, КМЭМ)
10
Ўлчов бирлиги
Миқдорий-натурал, пул-қиймат (доимий ва жорий
нархларда); абсолют ва нисбий кўрсаткичлар
11
Қўриб чиқиш муддати
Қисқа, ўрта ва узоқ муддатли
12
Бутун иқтисодий тизим
ёки баъзи алоҳида
элементлари; бошқариш
даражалари
Глобал, локал; бутун иқтисодиётнинг макромодели,
товарлар, хизматлар, меҳнат, капитал, валюта бозори
моделлари; ташқи алоқалар эътиборга олинган ва
олинмаган
моделлар;
истеъмол,
жамғарма,
инвестициялар моделлари; бошқариш даражаларига мос
моделлар
146
2-жадвалнинг давоми
13
Ташқи боғланишлар
Очиқ ва ёпиқ моделлар; капитал оқими эркин,
чекланган, йўқ; валюта алмашув режимлари
эътиборга олинган, олинмаган макромоделлар
14 Илмий-техникавий тараққиёт
Илмий-техникавий
тараққиёт
эътиборга
олинган,
олинмаган макромоделлар; экзоген, эндоген ИТТли
(автоном, нейтрал ИТТли)
15 Мувозанат
Динамик мувозанат эътиборга олинган, олинмаган
16 Баланс, оптималлаштириш
шартлари
Баланс
моделлари,
оптимизация
моделлари,
эконометрик
моделлар;
математик-статистик;
имитацион ва ҳ.к.
17 Тармоқлараро баланслар (ТАБ)
ТАБга асосланган, асосланмаган макромоделлар
18 Индикаторлар
Индикаторлар қатнашган, қатнашмаган моделлар
19 Сценарийлар
Сценарийлар имконини берадиган, бермайдиган
20 Компьютер дастурлари
Стандарт
дастурий
таъминотга
эга,
ўрта
мураккабликка эга, ўта мураккаб (хусусан, эвристик)
моделлар; қисқа муддатли макроиндикатив режалар,
узоқ муддатли стратегик режа-прогнозлар тузиш,
мониторинг ва маслаҳат ахборот тизимлари
21 МҲТ (СНС) маълумотлари
МҲТ маълумотлари етарли, етарли эмас; МҲТга
асосланган, асосланмаган макромоделлар
22 Асосий ифодалаш шакли
График, аналитик, алгоритмик ва аралаш
Макромоделлар динамик ёки статик турларга бўлинади. Барқарор ва
мувозанатли иқтисодий ўсиш динамикасини – шунга мос динамик моделлар
асосида ўрганиш керак. Маълумки, динамик моделларда вақт узлуксиз (
t
) ёки
дискрет тарзда (
) бўлиши мумкин. Шунингдек, макромоделлар чизиқли ва
ночизиқли турларга бўлинади. Бундай таснифлаш аломатлари ва шуларга
асосланиб ажратиладиган моделларнинг турлари 2-жадвалда кўрсатилган.
Макроиқтисодий таҳлил усуллари ва моделларнинг таснифи уларнинг
функционал вазифаларига қараб ҳам бажарилиши мумкин. Масалан, мамлакат
иқтисодиётидаги макроиқтисодий жараёнларни ўрганишда ривожланишнинг
умумий тенденциялари ва қонуниятларини ифодаловчи моделларни,
макроиқтисодий индикаторларни, таҳлил ва прогноз қилиш моделлари, ички ва
ташқи “турткиларни” (шоклар) акс эттирувчи, уларнинг иқтисодиётнинг реал
секторларига таъсирини баҳоловчи моделларни алоҳида ажратиш керак.
Булардан ташқари, баъзи амалий масалаларни ечишда умумийроқ
тарздаги моделлар билан бирга, хусусий амалий моделларни, жумладан,
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)га, бошқа маълумотларга асосланган
147
эконометрик моделларни ҳам қўллаш мумкин ва муҳимдир.
Шунингдек, жами талаб (
Q
D
) ва таклиф (
Q
S
) мувозанати динамикаси
моделларини, жами талабнинг асосий таркибий қисмлари: истеъмолга сарфлар
(
C
), инвестицион сарфлар (
I
), давлат сарфлари (
G
) моделлари, жами таклиф
функцияси сифатида қараш мумкин бўлган ишлаб чиқариш функцияларини
(ИЧФ), товарлар, хизматлар, капитал, меҳнат, пул, валюта бозорларининг
умумий мувозанати моделларини ҳам, қисқа муддатли прогнозлар учун
ишлатиш мумкин.
Конкрет рақамларга асосланган катта макроэконометрик моделлар бирор
мамлакат ёки жаҳон иқтисодиётини ифодаловчи, юзлаб кўрсаткичлар
орасидаги боғланишларни акс эттирувчи моделлардир. Буларни амалда тузиш
учун кўп мутахассислар иштироки, кўплаб маълумотлар ва компьютерлар керак
бўлади. Улар, эндоген (экзоген) ўзгарувчиларнинг конкрет қийматларига
экзоген (эндоген) ўзгарувчиларнинг қайси қийматлари мос келишини
кўрсатади. Шунингдек, кичик ўлчамли макроэконометрик моделларнинг ҳам ўз
ўрни бор. Иқтисодий ривожланишнинг яна бир тур моделларида вақт лаги (вақт
бўйича кечикиб бўладиган таъсирлар) ҳам кўриб чиқилади.
Иқтисодий ўсишга илмий-техникавий тараққиётнинг (ИТТ) таъсирини
макромоделларда эътиборга олишнинг икки асосий варианти бор: автоном
(экзоген) ИТТлик моделлар ва эндоген ИТТлик моделлар. Бу моделлар –
мамлакат, ҳудуд ва катта корхоналар учун ишлаб чиқаришнинг узоқ муддат
давомида фан ва техника ютуқларини қўллаб ўсишини ифодалайди.
Кўп секторли моделлардан нисбатан чуқурроқ ўрганилганлари
тармоқлараро баланслар (ТАБ) моделларига асосланади. ТАБ: бир томондан,
иқтисодий ўсиш мақсадларини ва омилларини ўзаро мослаш учун, иккинчи
томондан, мумкин бўлган (потенциал, мобилизацион) иқтисодий ўсиш
суръатларини баҳолаш учун қўлланилади.
Мувозанатли ва балансланган иқтисодий ривожланиш – ишлаб чиқариш
омилларининг (капитал, меҳнат ва ҳ.к.), истеъмол ва жамғармаларнинг ўзаро
мутаносиб бўлишини талаб қилади.
148
Do'stlaringiz bilan baham: |