Ý
t
>
Ň
t
,.
Маълумки, иқтисодиётнинг интенсив ўсиши жамият тараққиётининг
асоси ҳисобланади. Шу билан бирга экстенсив ўсиш иқтисодий ўсишнинг
содда шакли ҳисобланади.
Унинг асосий афзаллиги хўжалик ривожланиши суръатини оширишнинг
осон йўли эканлиги ҳамда мамлакат иқтисодини нисбатан тез ва арзон ўсишни
таъминлайди. Экстенсив ўсиш тарихан интенсив ўсишдан олдин кечадиган
жараён. Ҳар бир мамлакат ўз вақтида экстенсив ўсишни бошдан кечиради.
Мисол учун, Ғарб мамлакатлари XX асрнинг биринчи ярмида экстенсив
ўсишдан интенсив ўсишга ўтганлар. Голланд иқтисодчиси Я.Тинбергеннинг
маълумотларига кўра 1870-1914 йилларда экстенсив ва интенсив ўсишнинг
ўзаро нисбати қуйидаги кўринишда бўлган (1-жадвал)
102
1-жадвал
Иқтисодий ўсишда экстенсив ва интенсив омилларнинг нисбати
Мамлакат
Ўсишнинг экстенсив/интенсив омиллари %
Буюк Британия
80/20
Германия
60/40
АҚШ
73/27
Кейинроқ америкалик иқтисодчи Р.Солоу АҚШда 1909-1949 йилларда
ЯИМнинг 80%дан ортиқ ўсишига техник тараққиёт, яъни интенсив ўсиш сабаб
бўлганини аниқлади.
Турли омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини ҳисоблаш бўйича йирик
тадқикотчилардан бири бўлиб америкалик иқтисодчи Э.Денисон танилган. У
иқтисодий ўсишни изоҳловчи омилларни икки тоифага ажратади. Биринчи
тоифага ишлаб чиқаришнинг жисмоний омиллари (меҳнат ва капитал),
иккинчи тоифага меҳнат унумдорлигини ошиши киритилди.
Инсон омилининг таъсирини ҳисоблашда фақат ишчи кучининг сонигина
эмас, балки ишчиларнинг жинси, ёши, маълумоти ва касбий тайёргарлигидан
келиб чиқадиган меҳнат унумдорлигини ҳисобга олган, Капитал омили
таъсирини ҳисоблашда ҳам у бир қатор ўзгартиришлар киритган, яъни турар
жой, ишлаб чиқариш дастгоҳлари, саноат иншоотлари, товарлар заҳираси,
хорижий инвестициялар таъсирини ҳам ҳисобга олган. Шуларни ҳисобга олган
ҳолда ҳар бир алоҳида омилнинг иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссасини
аниқлаган.
Меҳнат унумдорлигани иқтисодий ўсишга таъсирини ҳисоблашда
Э.Денисон фикрича бу таъсир қуйидаги жараёнлар натижасида ҳосил бўлади:
1.
Технологик билимларни чуқурлашуви ёки ишлаб чиқариш
жараёнини ташкил этиш шароитни яхшиланиши.
2.
"Қўлдан берилган имкониятни қайта тиклаш", бу юқори
ривожланган мамлакатлар томонидан қолоқ мамлакатларга ўз билим ва
тажрибаларини бериш ва бу орқали уларни оптимал нуқтага етказиш.
3.
Ишлаб чиқаришнинг жисмоний омилларини яхшиланиши, бу
омилларни кўпроқ фойда келтирадиган соҳа ва минтақаларга сарфланиши.
103
Қачон омилларни жойлаштиришда оптимал ҳолат юзага келса, ишлаб
чиқариш ўсади. Э.Денисоннинг фикрича бу хилдаги оптималлаштиришнинг
қуйидаги имкониятлари мавжуд:
а) қишлоқ хўжалигини интенсивлашуви натижасида ҳосил бўлган ортиқча
ишчи кучини жойлаштирилиши натижасида йиғилган капитални яхшироқ
ишлатилишини таъминланади;
б) кичик, мустақил ишлаб чиқарувчилар секторини қисқартириш (қишлоқ
хўжалигидан ташқари банд бўлганлар) орқали аграр секторда бўлаётган
ўхшаш ўзгаришларга эришиш;
в) халқаро савдодаги мавжуд чекловларни бекор қилиш орқали халқаро
меҳнат тақсимотини яхшилаш.
4. Ишлаб чиқаришни ихтисослашуви ва миллий бозорларнинг
йириклашуви орқали иқтисодиёт масштабларининг ўсиши.
Японияда иқтисодий ўсишнинг 50% меҳнат ва капитал сарфи
харажатларини ошириш ҳисобига, қолгани меҳнат унумдорлигини
ўстириш ҳисобига рўй берди. Э.Денисоннинг фикрича, Япониядаги
иқтисодий ўсишнинг асосий омили - бу капитал кўйилмаларнинг ҳажмини
ошишига боғлиқ бўлган. Бу омил ҳисобига 1948-1969 йиллардаги йиллик
8,81% иқтисодий ўсишнинг 2,1% га тўғри келган. Технологик ривожланиш
ҳисобига 1,97%, ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилиши ҳисобига 1,94%,
иқтисодий ресурсларнинг самарали жойлаштирилиши ҳисобига 0,94% тўғри
келган. Охирги омилнинг таъсирини юзага келишига сабаб қишлоқ
хўжалигининг иқтисодиётдаги салмоғини таҳлил қилинаётган ораликда
35,6%дан 14,6%га қисқариши ҳисобланади.
Э.Денисон таҳлили жуда қизиқарли ва кутилмаган хулосаларга бой,
мантиқий кетма-кетлиқда ва аниқ эди, шунга қарамай бу таҳлил эълон
қилингач, жуда кўп танқидий фикрлар пайдо бўлди. Тадқиқотларнинг асосий
камчилиги – Э.Денисон томонидан омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини
алоҳида ўрганганлигида ва бунда уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро
таъсирини эътибордан четда колдирганлигида бўлди.
104
1970 йилларда АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатлар иқтисодиётнинг
ўсиши секинлашди. Бунга асосий сабаб, меҳнат унумдорлиги ўсиш суръати
пасайганлиги бўлди. 1980-1990 йилларда бу суръат бир мунча ўсган бўлсада,
лекин "тез иқтисодий ўсишнинг олтин даври" дея таърифланган 1960
йиллардаги даражага ета олмади. Меҳнат унумдорлиги ўсишининг пасайишини
иқтисодчилар қатор сабаблар таъсири билан изоҳлайдилар:
•
Ишчи кучини жинсий/ёши тузилмаси ҳолатини ёмонлашиши билан
(ёшлар сонини нисбатан кўпайиши, урушдан кейинги йилларда туғилганлар
сонини кўпайиши ва қисман иш билан бандлар сонини кўпайиши);
•
атроф-муҳитни яхшилаш учун харажатларнинг кўпайиши;
•
шу даврда дунё бозорида нефт нархларининг ошиб кетиши (10-11
баробар);
•
янгиликларни киритишни камайиб кетиши;
•
давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг кучайиши.
Баъзи муаллифларнинг таъкидлашларича, нефт нархларининг ошиши
натижасида мавжуд капиталнинг қадрсизланиши ва янги сармоялар ишлаб
чиқариш қувватларини кенгайтириш ўрнига мазкур капитални қоплашга
йўналтирилиши сабабли иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатади.
Шубҳасиз, бундай аргумент таҳлил қилинаётган даврга нисбатан тўғри бўлиши
мумкин, бироқ, энергия жамғариш тармоқларида энергетик технологияларни
алмаштиргандан сўнг иқтисодиётнинг тескари ривожланиши - ишлаб чиқариш
суръатларининг ўсиши кузатилади (80-90 йиллар бунга мисол бўла олади).
Баъзи олимларнинг фикрича, давлат назоратининг кучайиши эса барча
тармокларда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек,
Р.Дорнбуш ва С.Фишер бу тўғрисида шундай адолатли фикрни билдирганлар:
«Давлатнинг аралашуви, масалан ифлосгарчиликни олдини олишга қаратилган
ҳаракатлари атроф-муҳитнинг тозалигига ва миллатнинг соғлигига катта ҳисса
қўшади, аммо ЯИМ ўсишида ҳеч қандай таъсири бўлмайди».
Интенсив ўсиш модели бир қатор янги тавсифларга, хусусиятларга ва
устунликларга эга:
105
- иқтисодиёт ўсишининг бир мунча қийин усули бўлиб, унда илмий-
техник ривожланиш ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Шунга мувофиқ, у
ишлаб чиқариш кучлари, техника, технологияларнинг юқори даражада
ўсишини ва ходимларнинг юқори маълумотини ва мутахассислигини назарда
тутади;
- иқтисодиётнинг айнан мана шу ўсиш усули ресурсларнинг
чегараланганлик муаммосини ҳал этиш имконини беради. Бу эса, айнан мана
шу усулда иқтисодий ўсишининг асосий манбаларидан бири бўлиб,
ресурсларни тежаш ҳисобланади, бу жамият учун ресурслар ўсишига қараганда
бир мунча арзонга тушади. Мисол учун, 1 т. ёқилғини тежаш (7 минг
килокалория), 1 т. ёқилғини қазиб чиқаришга қараганда 3-4 маротаба кам
харажатни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |