Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


IX боб. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

IX боб. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ 
УСУЛЛАРИ ВА МОДЕЛЛАРИ
9.1. Бир ўлчамли ва кўп ўлчамли ўсишнинг қиёсий таҳлили. 
9.2. Бир ўлчамли ва кўп ўлчамли ривожланишнинг қиёсий таҳлили. 
9.3. Иқтисодий ўсиш ва ривожланиш таҳлилининг эконометрик 
моделлари. 
9.4. Иқтисодий ўсиш жараёнини ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида 
тадқиқ этиш. 
9.5. 
Ишлаб 
чиқариш 
функциялари 
асосида 
иқтисодий 
ўсиш 
кўрсаткичларини аниқлаш. 
9.6. Иқтисодий ўсиш омиллари самарадорлигини ишлаб чиқариш 
функциялари орқали тадқиқ қилиш. 
9.7. Ишлаб чиқариш омилларининг ўзгармас эластикликларининг ўзаро 
алмашинув фунцияси. 
9.8. 
Макроиқтисодий эконометрик моделларни иқтисодий ўсиш 
кўрсаткичлари таҳлилида қўллаш. 
9.9. Иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлаш. 
9.10. Иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлашда қўлланиладиган 
усуллар таснифи. 
9.11. 
Миллий иқтисодиёт ривожланишини иқтисодий ўсишнинг 
эконометрик модели орқали қисқа даврга прогнозлаш. 
9.1. Бир ўлчамли ва кўп ўлчамли ўсишнинг қиёсий таҳлили
Маълумки, пировард маҳсулот ўзида ишлаб чиқариш ва ишлаб 
чиқаришдаги капитал қўйилмаларни, ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш 
захираларининг ўзгаришларини, ижтимоий ва шахсий истеъмол каби сарф-
харажатларни ўзида мужассамлайди. Шунинг учун ҳам пировард маҳсулот 
ҳажмига асосланган бир ўлчамли иқтисодий ўсиш таҳлилида асосий эътиборни 


205 
пировард маҳсулотларга тааллуқли бўлган миллий ҳисоблар тизимига 
ўтказилиши зарур. Чунки, ҳар қандай ижтимоий фойдали фаолият унумли 
меҳнат ҳисобланади ва демак, унинг қиймати пировард маҳсулотлар 
кўрсаткичларида қайд этилади. 
Ҳар хил моддий бойликлар ва кўрсатиладиган хизматлар мавжуд нархлар 
пировард маҳсулотлар ёки миллий даромад ҳажмига катта таъсир кўрсатиб, 
иқтисодий ўсиш тезлигини ва эришилган даражасини белгилайди. 
Миллий даромад ёки пировард маҳсулот ҳажмига асосланган бир 
ўлчамли иқтисодий ўсиш тушунчасининг ўзига хос хусусиятлари шундан 
иборатки, бу тушунча ўзида фақат меҳнат сарфини ифодалаган бўлиб, ишлаб 
чиқаришда бўлаётган ўзгаришларни ва талабларни қондириш даражаларни акс 
эттирмайди. 
Кўп ўлчамли, мураккаб иқтисодий ўсиш тушунчасининг негизини 
инсоннинг иқтисодий фаолияти ташкил қилади. Ҳар қандай иқтисодий ўсиш 
инсон фаолиятининг натижасидир. Фақат инсонгина мавжуд табиий 
ресурсларни ўз талабларини қондиришга мослаб ўзгартира олиши мумкин. 
Иқтисодий ўсиш инсонлар меҳнати натижасидир. Демак, иқтисодий ўсишнинг 
бир ёки кўп ўлчамлигини унинг сифат белгиси бўлса, иқтисодий кўрсаткичлар 
уларнинг миқдор кўрсаткичларидир. 
Иқтисодий ҳолат ёки иқтисодий фаолиятни характерлашда тўпланган 
меҳнатнинг ҳам сифат ва ҳам миқдор кўрсаткичларидан фойдаланиш учун 
катта ҳажмдаги иқтисодий кўрсаткичларни тўплаш ва уларни амалда қўллаш 
зарур. 
Кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсиш ва у билан боғлиқ бўлган иқтисодий 
фаолиятлар шакллари умуман олганда бир ўлчамли бўлиб, уларни тушуниш 
учун катта миқдордаги кўрсаткичлардан фойдаланишни талаб қилади. 
Иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири - табиий ресурслар 
ҳисобланади. Албатта мавжуд табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати 
инсоннинг иқтисодий фаолиятига таъсир кўрсатади. Аммо, табиий ресурслар 
инсоннинг иқтисодий фаолиятида пассив ўрин тутади.


206 
Иқтисодий ўсиш инсон талабларини қондириш даражасини икки 
тарафлама изоҳлайди. Биринчидан, яратилган моддий ва маънавий бойликлар 
қандай талаблар юзага келишларини белгилайди ва улардан озгина илгарида 
бўлишлари лозим. Иккинчидан, яратилган моддий ва маънавий бойликлар ва 
уларнинг тақсимланиш усуллари, жамиятнинг ва унинг ҳар бир аъзосининг 
талабларининг қондирилиш даражаларини аниқлайди. 
Кўп ўлчамли иқтисодий ўсишни амалда кенг қўлланиладиган битта 
кўрсаткич - миллий бойлик билан характерлаш мумкин. Чунки, миллий бойлик 
таркибига табиий ресурслар, ишчи кучлари, ишлаб чиқариш фондлари, илм-
фан ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар киради. 
Иқтисодий ўсишнинг фақат иккитагина турини кўриб чиқдик. Иқтисодий 
ўсишнинг 
бу 
тушунчаларни 
таққослаб 
иқтисодий 
ўсишнинг 
бир 
кўрсаткичлисининг қандай камчиликлари мавжуд ва уларни иқтисодий 
ўсишнинг кўп кўрсаткичлиси ёрдамида қандай тузатиш мумкинлигини 
аниқлаймиз. 
Бир ва кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсишнинг қиёсий таҳлилида уларнинг 
ҳар бирининг ўзига хос жиҳатлари ажратиб олинади, кейин уларнинг миқдорий 
баҳоланиш муаммоси кўриб чиқилади, охирида керакли статистик 
ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш ҳал қилинади. Бир кўрсаткичли 
иқтисодий ўсишда моддий бойлик канча кўп ишлаб чиқилса, иқтисодиёт шунча 
ривожлангандир деган тушунча мавжуддир. Кўп кўрсаткичли иқтисодий 
ўсишда эса иқтисодий бойлик ва хизматлар ҳажми шу жумладан, ҳар хил 
шаклдаги ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги жамланган меҳнат миқдори ҳам 
белгилайди. Умуман олганда бир кўрсаткичли иқтисодий ўсиш вақтнинг 
маълум бир интервалидаги иқтисодий ҳолатни кўрсатса, кўп кўрсаткичли 
иқтисодий ўсиш иқтисодиётнинг маълум бир пайтдаги ҳолатни белгилайди. 
Бир кўрсаткичли иқтисодий ўсиш иқтисодий фаолиятнинг фақат кўриб 
чиқилаётган вақт интервалини охирида эришилган натижаларни эътиборга 
олиб, унгача эришилган натижаларни эътиборга олмайди. Кўп кўрсаткичли 
иқтисодий ўсиш, аксинча аввали эришилган иқтисодий натижаларнинг 


207 
барчасини эътиборга олади ва амалда қўллайди. иқтисодий ўсишнинг бу иккала 
турлари бир-биридан миқдорий ифодаланишлари ва статистик базислари билан 
ҳам фарқ қилади. 
Яратилган моддий бойликларни бир ўлчамга келтириш ҳам назарий, ҳам 
амалий жиҳатдан мумкин. Фақат хўжалик фаолиятини айрим соҳаларини ёки 
айрим маҳсулотларнинг натурал миқдорий ўзгаришини сифат жиҳатидан 
баҳолаш мураккаб жараёндир. Чунки, маҳсулотларнинг сифат ўзгариши унинг 
барча ўзига хос хусусиятларининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Сифат 
ўзгаришларнинг барчасини (комплексини) бир қанча сифат ўзгаришларни, бир 
йўла эътиборга олувчи ўзгарувчилар тўплами ёрдамида кўрсатишимиз мумкин. 
Кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсишнинг таҳлилида иқтисодий фаолиятнинг 
айрим йўналишларини ва маҳсулотларининг айрим хусусиятларини миқдорий 
аниқлаш қўшимча мураккабликлар билан боғлиқ. 
Иқтисодий ўсишнинг асосий элементлари бир-биридан ҳам шаклан, ҳам 
мазмунан фарқ қилади. Бу элементларнинг натурал кўринишлари ҳам, 
кўринишлари ҳам бир хил бўлмайди. Ҳар хил сифат хусусиятларни 
агрегирлашни ҳам турли сифатларини бир вақт ўлчайдиган ва баҳолайдиган 
ягона, умумий шарт мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. 
Бир кўрсаткичли иқтисодий ўсиш учун бундай умумлашган мезон баҳо, 
нарх ҳисобланади. Кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсиш учун баҳо каби 
умумлашган мезон мавжуд эмас. Шунинг учун кўп кўрсаткичли иқтисодий 
ўсишда ҳар хил хусусиятлар агрегирланмайди. Статистик ахборотлар билан 
таъминланишда бир кўрсаткичли иқтисодий ўсишда имкониятлар кўпроқ. 
Чунки, аксарият давлатларда яратилган моддий бойликлар ва хизматлар бўйича 
айрим ҳолларда бир неча натурал бирликларда ҳар хил кўрсаткичларни ҳисобга 
олиш, фойдаларни тақсимлаш ва қайта тақсимлашлар бўйича оддий ва 
агрегирлашган статистик маълумотлар мавжуд. 
Кўп кўрсаткичли иқтисодий ўсишда статистик маълумотлар билан 
таъминлаш муаммолари юзага келади. Айрим ҳолларда иқтисодий ўсишнинг 


208 
элементларини ва қоидаларини кисман баҳолашгагина имкон берадиган 
статистик маълумотлар мавжуд.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish