Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet66/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олиш.

Ажратилган бўлинмалар, филиаллар, ваколатхоналар, қарам хўжалик жамиятларига мавжуд бўлган узоқ муддатли қарзлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилди.


7110 - «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган узоқ муддатли қарзлар»
7020 - «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган узоқ муддатли қарзлар»
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қуйидаги муомалалар бўйича қарзлар ҳисобга олинади.

  • ажратилган мулклар бўйича;

  • узаро берилган моддий бойликлар бўйича;

  • маҳсулот сотиш бўйича;

  • бўлинма ишларига меҳнат ҳақини тўлаш ва шунга ўхшаш ҳисоблашишлар бўйича;

7110 - «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган узоқ муддатли қарзлар», 7120 - «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган узоқ муддатли қарзлар» ҳисобварақларининг кредитида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан турли муомалалар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар суммаси, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа ҳаражатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан корреспонденцияда ёзувлар амалга оширилади.
Бўлинмаларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган тўловлар ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан амалга оширилган муомалаларнинг турлари бўйича олиб борилади.


Муддати узайтирилган мажбуриятларни ҳисобга олиш.
Жорий даврда муддати узайтирилган ва вақтинча қарзлар сифатида келгувсида тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
7210 - «Дисконт (чегирма) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар»
7220 - «Мукофот (устама) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатлидаромадлар»
7230 - «Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар»
7240 - «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли мажбуриятлар»
7250 - «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар»
7290 - «Бошқа кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятлар»
7210 - «Дисконт (чегирма) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар» ҳисобварағида даромадларга тақсимланадиган дисконт кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақни фақатгина облигация сотиб олувчилар ишлатади. Облигациялар дисконт(чегирма) бўйича сотиб олинса 7210-«Дисконт(чегирма) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар», пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити ҳамда узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварақларининг дебетига акс эттирилади.
7220-«Мукофот(устама) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар» ҳисобварағида даромадларга тақсимланадиган устама кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар ҳисобга олиб борилади. Ушбу ҳисобварақни облигация сотувчиларгина ишлатади. Агар облигациялар устама билан сотилса 7220-«Мукофот(устама) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар», «Тўланадиган облигациялар» ҳисобварақларининг кредити ҳамда пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебетига акс эттирилади.
7230-«Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар» ҳисобварағида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган, аммо келгувси даврларга тегишли бўлган даромадлар ҳисобга олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига кўра бўнак сифатида олинган пул маблағлари мажбуриятларни вужудга келтиради ва товар ҳамда хизматларнинг ҳақиқий сотилиши руй бермагунча даромад ҳисобланмайди. Бундай мажбуриятлар муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар деб аталади. Хали етказиб берилмаган товарлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағларининг кирими 7230-«Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар» ҳисобварағининг кредити, 5110-«Ҳисоблашиш ҳисобварағи» ҳисобварағининг дебети билан корреспонденцияланади.
7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағида бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланиши кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади. Бундай кечиктиришлар тегишли қонунлар ҳамда юқори ташкилотлар рухсати билан амалга оширилади.
7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад(фойда) солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағида даромад солиғи бўйича кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади.
7290-«Бошқа кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳисобварағида юқорида келтирилмаган кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олиб борилади.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish