Қўшкўпир туманидаги 40-сон мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши


Тумандаги 40-сон мактаб директори



Download 39,43 Kb.
bet2/6
Sana05.04.2022
Hajmi39,43 Kb.
#529785
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
40-son maktab[1]

Тумандаги 40-сон мактаб директори .
M.Davlatovнинг соха ходимларини ижтимоий-иктисодий ва хукукий манфаатларини химоя килиш борасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиш якунлари юзасидан
ХИСОБОТИ .
Хурматли жамоамиз аъзолари. Муассасамизда ходимларни ижтимоий иқтисодий хамда хуқуқий манфаатларини химоя қилиш уларга нормал иш шароити ва дам олишларини таъминлаш мақсадида ижтимоий шерикчилик асосида фаолият олиб борилмоқда. Бу борада мана 2020-2022 йиллар учун имзоланган жамоа шартномаси асосий курол хисобланади. Жамоа шарномаси жами 16 бўлим 122 банддан иборат бўлиб, йил давомида ушбу бандларнинг бажарилиши борасида муаян ишлар амалга оширилди..
Жамоа шартномасида муассасанинг иқтисодий фаолияти, Мехнат шартномаси бандлик кафолатлари, ходимларнинг иш вақти ва дам олиш вақтлари, Мехнатга хақ тўлаш, Мехнат интизоми, Мехнатни мухофаза қилиш, Ижтимоий сугурта, Маданий маърифий жисмоний тарбия ва соғломлаштириш, аёллар ва ёшлар учун имтиёз ва кафолатлар, мехнат низоларини хал этиш, каби бўлимлар ўз аксини топган. Жамоа шарномасини 2021 йилда бажарилиши натижасида ўртача хар бир ходимга сарфланган маблағ 3308,3 минг сўмни ташкил қилди. Мактабда янги ишга келган хар бир ходим касаба уюшма сухбатидан ўтказилди. Иш берувчининг ташаббуси билан уларнинг мехнат шартнома-лари бекор қилишда хам касаба уюшмасининг албатта розилиги олинишига эътибор қаратилди. Фаолиятимизда ўтган йилларда бир масала яъни ходимларнинг ўз хисоби-дан таътилга чиқарилишида иш берувчи хам ходим ўртасида келишувга биноан мудда-ти белгиланар эди, бу эса ходимларнинг хохлаган пайтда ишдан кетиши ва хохлаган пайтда яна ишга қайтиб келиши мехнат самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказар эди. Эндиликда эса ходимнинг ўз хисобидан таътилга чиқишида унинг муддати иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши , лекин 12 ой давомида жами 3 ойдан ошмаслиги кўрсатиб ўтилдики, бу хам бўлса ўз фаолияти-мизда ижобий самара бермоқда.
Муассасамизда ходимларнинг, яъни касаба уюшма аъзоларини мажбурий мехн-атга жалб этишга қарши қатъий чоралар кўриш, бунда меҳнат инспекциялари, суд, прокуратура органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш асосий вазифамиздир.
Жамоа шартномасида “Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги ,”105 сонли “Мажбурий мехнатни тугатиш тўғрисида”ги Конвенция қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш вазифалари белгиланган.
Бундан буён мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича доимий мониторинг ўтказишимиз, бундай холатларни олдини олмасак, аксинча йўл қўйган тегишли чораларни кўрмаган касаба уюшма қўмитасига ёки иш берувчига Устав асосида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.Бугун барчамиз касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликни яна хам мустахкамлаган холда ходимларнинг иш хақиларидан қонунга хилоф равишда маблағ ушлаб қолиш, ғўза парвариши, пахтакорларга , коммунал тўловларга , текширувчиларга, ободонлаштиришга, гул ёки дарахт кўчатларини сотиб олиш ва хакозаларга йўл қўймаслик борасида жаматчилик назоратини ўрнатиш, қонун хужжатларидаги тартибга риоя этмаган холда хашар ва шанбаликлар эълон қилиш амалиётига барҳам бериш, ходимлар меҳнатини мухофаза қилишни қаттиқ назоратга олишимиз даркор. Ушбу борада мана муассасамизада “ Ишонч телефонлари” рақамлари плакати кўринадиган жойга илиб қўйилди. Мактабда бугунги кунда касаба уюшма аъзоларини мажбурий мехнатга жалб қилмаслик юзасидан бир неча бор аноним сўровномалар ўтказилиб, бу юзадан ходимларнинг мустақил фикрлари ўрганилди. Ходимларнинг ортиқча ишларга жалб қилинмаслиги албатта иш жараёнига ўзининг ижобий самарасини берди..Шунингдек ходимларни мехнат таътилларига чиқарилишида хам
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилда расмий саналарни нишон-лаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони асос қилиб олиниб, 2021 йилнинг 2 январи, 22 марти, 2 сентябри қўшимча дам олиш кунлари деб ҳисобланди.
Қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланди, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақлана-диган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олиниб, унга 2021 йил 2 январь, 22 март ва 2 сентябрдаги қўшимча дам олиш кунлари қўшилди
Бугунги кунда Мухтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабр Олий Мажлисга мурожаатномасида хам мактаб таълимига бўлган эътибори хаммамизни янада теранроқ ишлашга ундамоқда. Мана бугунги кунда Мухтарам Президентимиз нафақат давлат ташкилотлари балки нодавлат ташкилотлари яъни касаба уюшмаларига ҳам эътибор қаратди. Шу боис 2019 йил 6 декакбрда тубдан янги “Касаба уюшмалари тўғрисидаги” қонун қабул қилинди. Қонунда биз иш берувчиларнинг мажбурият-ларимиз янада кенгайтирилди. Қонуннинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат эди.
Амалдаги қонунда касаба уюшмалари фаолиятида қўлланиладиган асосий атамалар мавжуд эмаслиги муаян тушунмовчиликларга баъзан эса қарама қарши талқинларга сабаб бўлаётганлиги туфайли янги қонуннинг 3 моддасида бундай холатларга бархам берувчи норма ўз аксини топган Демак бугун қонун хаммамиз учун баровар деган иборага янада ижобий ёндашишимизни давр талаб қилмоқда.Бугун ушбу қонун орқали биз иш берувчиларнинг касаба уюшма аъзолари олдида хисоб беришимиз хам фаолиятимизга янада жиддийроқ ёндашишимизга олиб келади. Мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили дастур тадбирлари ишлаб чиқилди ва уш-бу дастур тадбирларининг бажарилишида ўзаро хамкорлик қилинди. Дастур тадбирла-рининг бажарилишини таъминлашда ----- нафар ходимнинг юбилей санаси нишонланди ----- нафар ходим рағбатлантирилди.
Мактабда «Соғлом турмуш тарзи», “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси”, “Ўзбекистон-Ватаним маним” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Мактабда Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда. Маъмурият буйруғига асосан мактаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Otajonov Inomjon мехнат мухофазаси вакили қилиб сайланди.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни оила аъзоларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ходимларнинг талабларига кўра соғлиқларини тиклаш учун ижтимоий суғурта ва касаба уюшмалар маблағлари ҳисобидан санаторийларга имтиёзли йўлланмалар берилиб келинмоқда.
Қилинган ишлар билан биргаликда фаолиятимизда айрим камчилик ва муаммоларга йўл қўйилмоқда. Жамоа шартномаси тадбирларининг бажарилиши, ушбу бандларнинг бажарилишидаги айрим муаммолар, касаба уюшма қўмитаси билан олиб борилаётган фаолиятимиз йил давомида оммавий ахборот воситаларида ёритилмади. Ўйлаймизки ушбу йилда хамкорликдаги фаолиятимиз янада самарали бўлади.Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.
Мактаб директори: M.Davlatov

Ходимларни ижимоий иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини химоя қилиш ,уларга нормал иш ва дам олиш шароитини яратиб бериш борасида 2020-2022 йилларга тузулган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажаржарилиши юзасидан мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси M.Matkarimovaнинг

Download 39,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish