Қўшкўпир туманидаги 40-сон мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши
БАЁНИ 12
23-февраль 2022 йил. Oqdarband қишлоғи.
Жами ходимлари сони 37 - нафар
Йиғилишда иштирок этаётганлар 35 - нафар
Узрли сабабларга кўра иштирок этмаётганлар 2 - нафар
ИШЧИ РАЁСАТ ТАРКИБИ:
1. M.Davlatov - мактаб директори
2. M.Matkarimova
- мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси
3. G.Obbosova - директор ўринбосари
4. N.Xasanova - мактаб касаба уюшма аъзоси
5. A.Xudoyberganov - мактаб касаба уюшма аъзоси
Таклиф қилинди:
Кенгаши аъзоси: У.Маметов.
Мажлисда раислик қилиш ташкилот раҳбари M.Davlatovga котиблик қилиш O.Сапаевага топширилди.
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, уларга хавфсиз ва қулай иш шароитларини яратиш, мехнатини мухофаза қилиш бўйича 2020–2022 йилларга тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилда бажарилиши ҳамда 2022 йил учун қўшимчалар киритиш тўғрисида.
М А Ъ Р У З А Ч И Л А Р :
M.Davlatov - мактаб директори
M.Matkarimova - касаба уюшма қўмита раиси.
Э Ш И Т И Л Д И :
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори M.Davlatov касаба уюшма қўмитаси раиси M.Matkarimovанинг маърузалари тингланди. (маъруза матнлари илова қилинади)
Маърузалар бўйича савол–жавоблар қилинди. Маърузачилардан кейин музокараларда:
Мактаб ўқитувчиcи S.Pirov сўзга чиқиб, жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига қониқарли деб баҳо берди.
Жамоа шартномасини бажарилишини назорат қилувчи комиссия раиси O.Сапаева томонидан 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа келишувининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан комиссия далолатномаси ўқиб эшиттирилди.Комиссия далолатномаси мухокама қилиниб бир овоздан тасдиқланди.Шундан сўнг музокарага чиққан мактаб ходимларидан S.Pirov
ва А.Xudayberganovlar жамоа 2021-шартномасининг бажарилмасдан қолган айрим бандлари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
Меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, уларга хавфсиз ва қулай иш шароитларини яратиш, меҳнатини мухофаза қилиш бўйича 2020- йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йил давомида бажарилиши тўла муҳокама қилиниб, жамоа шартномасига 2022 йил учун киритилган қўшимчалар касаба уюшма қўмита раиси M.Matkarimova томонидан ўқиб эшиттирилди.(илова қилинади).
Киритилган қўшимчалар кўриб чиқилиб умумий йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. 2020–2022 йилларга тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин. (маърузалар илова қилинади)
2. Жамоа шартномаси бандларининг 2021 йил давомида асосан бажарилганлиги эътироф этилсин.
3. Жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилувчи комиссия далолатномаси тасдиқлансин. (илова қилинади)
4. 2022 йил учун амалдаги жамоа шартномасига киритилган қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комиссия зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: M.Davlatov
Котиби : O.Сапаева.
Do'stlaringiz bilan baham: |