Методик бирлашмалар
Умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича методбирлашмалари фаолият кўрсатади. Методбирлашма умумий ўрта таълим мактабларида методик хизмат кўрсатиш тузилмасининг бир бўлими ҳисобланади.
Методбирлашма иши мактаб педагогика кенгаши қарори асосида ташкил этилади, унинг иш режаси метод кенгаш томонидан тасдиқланади.
Методбирлашмалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда халқ таълими бошқаруви органлари ва таълим муассасаси томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Методбирлашмалар ўз-ўзини бошқариш шаклида ташкил этилиб, қуйидаги мақсадни амалга оширади:
ўқитувчиларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини ошириш;
ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш борасида ўзаро тажриба алмашиш;
ижодкорлик йўналишидаги изланишларни ривожлантириш ва бирлаштириш;
ўқитувчининг дарсига, тарбиявий соатига, дарсдан ташқари тадбирларига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнида татбиқ этилишини таъминлаш.
Методик бирлашмалар мактаб таълимини ривожлантириш, таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини кўтариш, педагогларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, илғор педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар тажрибаларини оммалаштириш йўналишида фанлар бўйича очиқ дарслар, олимпиада, конференция, фан кечалари ташкил этади ва ўтказади.
Изоҳ: 2011 йил 4 июлдаги ХТВнинг 144-буйруғи билан тасдиқланган методбирлашма низоми
Ота-оналар қўмитаси
Ота-оналар қўмитасининг мақсади мактабни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштиришда яқиндан ёрдам кўрсатишдан иборат бўлиб, таълим муассасасининг бошқа ташкилот ва муассасалар билан ўзаро фойдали ҳамкорликларини ривожлантириш йўналишида фаоллигини шакллантириш, мактабда таълим-тарбия самарадорлигини яхшилаш йўналишида тадбирлар уюштириш, шунингдек, таълим муассасасининг имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳомийлик кўрсатиш йўналишидаги тадбирларни ташкил этади.
Мактаб маъмурияти билан ўзаро келишувларга асосан ўқувчилар таълим-тарбиясига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этиш учун ҳамкорликда йиғилишлар ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |