Режа - 1. Shaxsning rivojlanish jarayoni.
- 2. Shaxs shakllanishiga ta’sir etuvchi omillar: muhit, irsiyat, ta’lim tarbiya, shaxsiy faoliyat.
- 3. Rivojlanishning yosh va individual xususiyatlari.
- 4. Yosh bosqichlari. Akseleratsia.
- Таълим-тарбия - онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир.
- 4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш: жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш; ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш; ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш; ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш; ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, ёшлар ва бошқа ташкилотларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш
- Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Lex.uz
- «Индивид» лотинча «индивидиум» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бўлинмас», «алоҳида», «ягона» маъноларини англатади.
- Шахс деганда муайян жамиятнинг аъзоси тушунилади. Одам-инсон индивиди шахсга айланмоғи учун руҳий жиҳатдан тараққий этган, ўз хусусияти ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилиши лозим.
- Шахс ижтимоий муносабатлар жараёнида қарор топади. Шахснинг ривожланипш, аввало унда шахсий хислатларнинг шаклланиши билан бошланади.
- Ривожланиш - ўзида шахснинг жисмоний, ақлий ва бошқа хислатларнинг такомилини намоён этадиган жараён бўлиб, бундай хислатлар туғма, баъзилари кейинчалик эришилган бўлади.
- Ривожланиш деганда биз шахснинг хам жисмоний, хам ақлий ва маънавий камол топиш жараёнини тушунамиз.
- Шахснинг ривожланиш жараёни бир қанча омиллар таъсирида содир бўлади. Булар ирсият, яъни биологик омил хамда мухит, таълим ва тарбия, шахс фаолияти (ижтимоий омил) шахсни шакллантиришнинг асосий омиллари деб тушунилади.
- Болаларнинг ёш даврлари
- Болаларни тўғри тарбиялаш, самарали ўқитиш учун бола ривожланишига доир ўзгаришларни, ёш даврларга хос хусусиятларни билиш ва хисобга олиш лозим. Чунки уларнинг ўсиши, ривожланиши, рухий жихатдан тарақий этиш турли ёш даврларда турлича бўлади. Ўқитувчи, тарбиячи болани хар томонлама билиши лозим.
- Боланинг ёши, индивидуал хусусиятларини доимо ўсишда, ривожланишда, ўзгаришда олиб қараш ва фикр юритиш лозим.
- Тиббиёт, болалар анотомияси, физиологияси, психологияси, педагогика фанлари тавсияларига кўра болаларнинг ёш даврларини қуйидагича гурухлаштириш қабул қилинган.
- Гўдаклик даври-туғилгандан то 1 ёшгача бўлган давр.
- Ясли даври-1 ёшдан 3 ёшгача
- Мактабгача тарбия ёши-3 ёшдан 6-7 ёшгача
- Мактаб ёшидаги кичик ўқувчилар-6-7 ёшдан 11-12 ёшгача
- Ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар (ўсмирлар)- 12 ёшдан 15-16 ёшгача
- Мактаб ёшидаги катта ўқувчилар (ўспиринлар)- 16 ёшдан 18 ёшгача
- Akselerasiya tushunchasi. XIX-asrning oxirgi choragi va XX-asrning boshlarida ko‗pgina mamlkatlarda bolalarning o‗sishi tezlashganligi kuzatilgan. Shu paytdan boshlab bolalarning jismoniy rivojlanishi haqidagi ma‘lumotlar yig‗ila boshlandi va 1936 yilda rivojlanishning tezlashishini xarakterlovchi murakkab kompleks hodisalarni Ye.Kox tomonidan akselerasiya deb atash fanga kiritildi. (lot.accelerare tezlatish).
- Dastlab ko‗pchilik tadqiqotchilar akselerasiya deganda eng avvalo bolalar va o‗smirlarning jismoniy rivojlanishini tushunganlar. Keyinchalik bu tushunchalar jiddiy darajada kengaydi.
- Akselerasiya deganda tana o‗lchamlarini ortishini va ancha erta muddatda yetilishning boshlanishlarini tushuna boshladilar. Tana uzunligi, ko‗krak hajmi va tana og‗irliklarini jismoniy rivojlanishning ana shunday muhim belgilari deb qarala boshlandi. Organizmning morfologik xususiyatlari uning funksional faoliyati bilan chambarchas bog‗langanligini hisobga olgan holda, ayrim mualliflar o‗pkaning tiriklik sig‗imini, ayrim muskullar guruhini kuchini, skeletni suyaklanish darajasini, tishlarning chiqishi va almashinishlarini, jinsiy yetilish darajalariga jismoniy rivojlanishning belgilari sifatida qaray boshladilar. Ayrim mualliflar tana proporsiyalarini ham jiddiy belgilar qatoriga qo‗sha boshladilar.
- Hozirga kelib «akselerasiya» tushunchasi shunchalik kengayib ketdiki,ya‘ni faqatgina bolalar va o‗smirlarning jismoniy rivojlanishining tezlashishi haqida gapirmasdan balki voyaga yetgan odamlarning tana o‗lchamlarining ortishi haqida ham gap yuritilmoqda.
Do'stlaringiz bilan baham: |