Вилоят ҳокимлигига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 декабрдаги
50-2021 (02-1-РА 1-19730)-сон йиғилишнинг 18.2.2-банди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари раҳбарлари ҳар ойда Вазирлар маҳкамасига ва Ҳисоб палатасига ҳисобот бериб бориш топшириғи берилган.
Мазкур топшириқ асосида, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2022 йилда вилоятда янгича механизм асосида ҳар бир хонадонга 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, 5 та асалари уялари, интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйиш бўйича аниқ ҳисоб китоблар қилинди.
Вилоятда 8 429 та хонадонларга 100 тадан жами 842,0 минг бош парранда етказиб берилади. Бугунги кунда умумий қуввати йилига 2,2 млн дона жўжа етиштирувчи 49 та йирик инкубаториялар фаолият кўрсатмоқда.
- 2 035 та хонадонларга 20 тадан жами 40,7 минг бош куён етказиб берилади.
Ҳозирда қуёнчиликка ихтисослаштирилган 7 та хўжаликларда 8 573 бош қуёнлар мавжуд. Вилоятда қуёнчилик билан шуғулланувчи 10 дан ортиқ таъминотчи корхоналар томонидан аҳолига наслли қуёнлар етказиб берилади.
- 3 200 та хонадонларга 5 та уядан жами 16,0 мингта асалари уялари берилади. Бугунги кунда вилоятда 12 та асаларичилик субъектлари томонидан 14,0 мингта ва хусусий тадбиркорлар томонидан 25,0 мингта асалари уялари тайёрлаш имконияти мавжуд.
- 4 100 та хонадонларга 5-6 та дан жами 20,5 минг бош қўй-эчкилар етказиб берилади.
Қўй-эчки соҳасидаги етакчи тадбиркорлар томонидан маҳаллаларни қўйчилик ва эчкичиликка ихтисослаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун Поп тумани Маданият маҳалласини эчкичиликга ихтисослаштириш бўйича "Поп наслдор эчкилари" МЧЖ га ПҚ-5214-сонли қарори асосида
2,0 млр.дсўм ажратилмоқда.
Вилоятда балиқчилик соҳаси ривожланган Мингбулоқ, Учқўрғон, Норин, Поп, Уйчи ва Наманган туманларида 1 107 та хонадонларда интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир маҳаллада кооперация асосида қуёнчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик билан шуғулланувчи “Етакчи” тадбиркорлар аниқланиб, хонадонма-хонадон ўрганиб чиқилиб, кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда белгиланган чора-тадбирлар доирасида ҳар бир маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан кунлик олиб борилаётган хатловлар натижасида аниқланган, парранда боқиш истагини билдирган 1 869 та хонадонларга қиймати 4,9 млрд сўм бўлган 62,3 минг бош паррандалар тарқатилди.
Мисол учун куни кеча Мингбулоқ туманидаги парранда боқиш истагини билдирган талабгор аҳолига 3,1 минг бош парранда тарқатилган бўлса, ушуб ишларни давоми сифатида Наманган туманида ҳам талабгор аҳолига қарийб
1,9 минг бош паррандалар етказиб берилди.
Шу билан биргаликда ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз ҳудудларидаги ишсиз “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20-сон қарорга асосан кам ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартирилган қисмидан 10 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида электрон савдолар орқали ер майдонларини ажратиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Юқоридагиларни маълумот учун тақдим этилмоқда.
Бош бошқарма
бошлиғи ўринбосари И.Абдуғаниев
Do'stlaringiz bilan baham: |