Турар жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлари бўйича
№____ ШАРТНОМАСИ
“____” ____________202__ йил Тошкент шаҳар
Кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталадиган _____________________ __уй-жой мулкдорининг эгаси ёки ишончли вакили ___________________________________________ бир томондан, устав асосида ва уй-жой фондидан фойдаланиш корхонаси номидан иш юритувчи “Бажарувчи” МЧЖ “OLMAZOR HOLDING GRAND” профессионал бошқарув компанияси унинг раҳбари _____________________________ иккинчи томонидан қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:
1.ШАРТНОМА МАВЗУСИ
1.1. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ___________________________________да, майдони ______кв.м. бўлган, таърифи ______ сўм фойдаланиладиган объектларни техник хизмат кўрсатиш.
1.2. Техник хизмат кўрсатиладиган умумий фойдаланиладиган объектлар: том, йўлаклар, техник ертўлалар, шахталар, (лифт, ахлат ўтиш, газ ўтиш шахталари)кўп қаватли уйларнинг атроф ҳудудини санитар ҳолатини тоза сақлаш, ҳудудда ободонлаштириш (айниқса, болалар ва спорт майдончаларини ҳолатини сақлаш ва ташкил этиш) ишларини мунтазам олиб бориши, ҳудудлардан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш.
2.ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. “Бажарувчи” қуйидагиларни ўз зиммасига олади:
турар жойида техник фойдаланишининг ягона қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда умумий фойдаланиладиган объектларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
умумий фойдаланиладиган жойларни муҳандислик тармоқларини зарур ҳолатда сақлашни таъминловчи мукаммал ва жорий тузатиш ишларини бажариш;
кўп қаватли уйларнинг атроф ҳудудини санитар ҳолатини тоза сақлаш, ҳудудда ободонлаштириш;
хонадондан чиқадиган маиший чиқиндиларни худуддан олиб чиқиш;
носоз ҳолдаги совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш асбоб ускуналарини 12 соатдан кечикмай тузатиш;
томдан чакки ўтиш ҳолати кузатилганида жорий таъмирлаш;
умумий фойдаланиладиган жойлардаги электр ускуналари носозликнинг1 кеча-кундузда тузатиш;
авария тусидаги носозликларни дарҳол тузатиш;
коммунал хизматлар (иссиқ ва совуқ сув бериш. Оқава сув тармоғи, иситиш, газ, аҳлатни чиқариш) ўз вақтида кўрсатилишини таъминлаш;
турар жойнинг ертўласига ва томига бегона шахсларнинг киришини олдини олиш.
2.2. “Буюртмачи ” қуйидагиларни ўз зиммасига олади:
мазкур шартнома бўйича умумий фойдаланадиган жойларга техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилганлиги, коммунал хизматлар кўрсатилганлиги учун ўз вақтида хисобот ойиининг 10-санасидан кечиктирмай ҳақ тўлаш;
турар жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига ҳамда турар жойлардан ва уй атрофидаги худуддан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш;
квартирадан ёки турар жойга кириш жойларига ўрнатилган барча ўлчов приборларнинг сақланиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, улар ишдан чиққан тақдирда бир кеча-кундуздан кечикмай “Бажарувчи”га ёзма равишда ҳабар бериш;
муҳандислик коммуникацияларини ивирситмаслик ва уларни олдини тўсиб қўймаслик ҳамда санитария ва ёнғинга қарши талабларга риоя қилинишини таъминлаш;
авария вазиятида исталган вақтда “Бажарувчи”га турар жойга кириш имкониятини бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |