Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

устуворлигини асослаш
каби вазифалар ижросидир. 
Хуллас, бўлғуси прагмалингвист ушбу соҳанинг назарий 
ғоялари, таҳлил услублари, методологик тамойиллари 
ҳақида билимга эга бўлмоғи керак. Фақат шундагина у тил 
тизими 
ва 
лисоний 
мулоқот 
ҳақидаги 
фан 
– 
тилшуносликнинг бошқа фанлар доирасидаги ўрнини сеза 
олади ҳамда унинг мазмун-мундарижасини воқеликни 
илмий тасаввур этиш имконини таъминловчи фалсафий – 
методологик ғоялар ташкил қилишини идрок эта олади. 
Бунинг учун эса, ўз навбатида, лисон ҳақидаги фаннинг 
илмий таҳлил объекти, предмети бошқача тус олаѐтганлиги 
ҳамда шу аснода унинг бошқа илм соҳалари даврасидаги 
мавқеи ҳам ўзгараѐтганлигини ҳис этмоқ даркор. Бироқ 
ҳар қандай назария, у қанчалик илмий-ғоявий асосланган 
бўлмасин, 
амалиѐтдаги 
исботга 
муҳтож, 
таҳлил 
объектининг моҳиятини тўлиқ тавсифлаш учун назария 
фактларга, воқеликдаги ҳодисаларга мурожаат қилади. 
«Фауст»даги мисраларни эслайлик: 
 



Grau, teurer Feund, ist alle Theorie, 
Doch grun des Lebens goldner Baum. 
Мазмуни: 
«Назария, дўстим, қуруқдир (ялонғочдир), 
ҳаѐт дарахти эса – ям-яшил». 
Ҳа, 
прагмалингвистик 
таҳлил 
назариясининг 
ялонғочлаш хавфидан қўрқиб, китобхонни ушбу таҳлил 
амалиѐти билан ҳам таништириш мақсадини ҳам 
кўзламоқдаман. Буни, айниқса, нутқ актлари гуруҳларини 
фарқлаш, мулоқот тизими бирликларини ажратиш ҳамда 
дейксис ҳодисаси тавсифига оид қисмларда сезиш мумкин. 
Бироқ ҳеч қандай илмий таҳлил тўлиқ бўла 
олмаганидек, бирор бир ҳодисанинг илмий баѐни ҳам бир 
маъноли бўла олмайди ѐки бир хил оҳангда кечмайди. 
Зеро, воқеликнинг ўзини ҳам бир мазмунда англаш қийин 
масаладир. Якка маъноли воқеликни фақатгина уни 
идеаллаштириш йўли билангина тасаввур қилиш мумкин. 
Машҳур мантиқшунос Рудольф Карнап (1891-1970) 
айтганидек, мантиқий ва соф математик қонунлар албатта, 
умумийдир, лекин улар воқелик ҳақида ҳеч қандай 
маълумот бериш қобилиятига эга эмасдирлар. Бу қонунлар 
«алоҳида тушунчалар ўртасидаги муносабатларнигина 
ифодалайдилар... уч плюс бирнинг ҳар қандай воқеликда 
ҳам тўрт бўлишига ишончимиз комил. Лекин бу тасдиқ
биз яшаѐтган воқелик ҳақида бирор нарсани (маълумотни –
Ш.С.) бера олмайди» (Карнап 1971: 47-49). 
Ҳар қандай илмий таҳлил ўрганилаѐтган объект 
ҳақида, унинг маълум воқеликда мавжуд бўлган 
хусусиятлари ҳақида аниқ маълумот бермоғи даркор. 
Тўпланган маълумотлар асосида илмий ва амалий 
аҳамиятга 
молик 
бўлган 
хулосалар 
шаклланади. 
Хулосаларда объектнинг туб, ҳақиқий моҳияти ва уни 
билиш жараѐнида аниқланган хусусиятлар акс этади. 
Демак, ҳақиқий моҳиятни билиш измидаги тадқиқотчи 



гносеологик ҳодисалар онтологик қийматига таянади. 
Худди шу сабабга кўра ушбу рисолада прагмалингвистик 
ҳодисалар таҳлилида «эркин фикрлилик» тамойилига амал 
қилиш мақсадини кўзламоқдаман. Илмий тафаккурдаги 
бундай эркинлик, таҳлил этилаѐтган объектнинг онтологик 
моҳиятини назардан қочирмасдан туриб, муҳокама 
қилинаѐтган 
муаммо 
ечимига 
турлича 
ѐндашиш, 
қўлланилаѐтган усулларнинг турли-туман бўлишига имкон 
беради. Қисқаси, бундай полиинтенцияли (кўп мақсадли) 
тадқиқ объект моҳиятини ѐритувчи хусусиятларнинг 
кўпқиррали эканлигини англашга ѐрдам беради. Энг 
асосийси, билдирилаѐтган фикрда мулоҳазали бўлиш ва 
ўзгалар фикрига ҳам ўрин қолдириш ўқувчини баҳсга 
тортиш имконини яратади. 
Суҳбатдош китобхонни топиш ҳар қандай муаллиф 
учун шараф бўлса керак. Бундай истак Заҳириддин 
Муҳаммад Бобурни ҳам ижодга 
ундаганлигининг 
гувоҳимиз: 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish