Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

икки тизимлилик
хусусиятини эътиборга олиши лозим. Тилшунослик фани 
ўз тараққиѐт босқичларида худди шу йўлни тутиб 
келмоқда. Асрлар давомида ривожланган систем - 
структур, тавсифий (дескрептив), қиѐсий-типологик каби 
тадқиқот йўналишларида асосий эътибор у ѐки бу 
бирликларни ажратиш, уларнинг ифода ва маъно 
доираларидаги муносабатларини аниқлаш, тавсифий 


16 
белгиларни фарқлаш ва шу аснода таснифий гуруҳларга 
тақсимлаш каби вазифалар ижросига қаратилди. Натижада 
ифода ва маъно планларига оид билимга эга бўлиш 
лисоннинг «ишлаши» ѐки ушбу тилдан фойдаланиш 
жараѐнида инсоннинг тафаккур қобилияти қандай 
фаоллашуви ҳақидаги саволларга жавоб топишга имкон 
беради, деган фикр туғилди. Шунингдек, айнан бир хил 
тузилиш, таркиб ва мазмундаги бирликларнинг турли 
тиллар тизимларидан изланиши натижасида, барча 
тиллардан фойдаланувчилар бир хил қоидаларга амал 
қиладилар, бу қоида айтарли бир-биридан фарқ 
қилмайдилар қабилидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган 
таъкидлар ҳам учраб туради. 
Албатта, фақатгина инсонга хос ҳодиса тилнинг 
табиатини, унинг инсон ҳаѐтидаги моҳиятини чуқурроқ ва 
янада кўпроқ била бошлаганимиз сари янги саволлар 
туғилади ва олдинги саволлар ҳамда уларга берилган 
жавобларни қайта «тафтиш қилиш» (лозим бўлганда, 
айримларини инкор этиш) эҳтиѐжи ўсиб боради. 
Тилшунослик – эмпирик фан, ундаги назарий ғоялар доимо 
тўпланган далиллар таҳлили асосида шаклланади (ҳатто 
илмий фаразлар ҳам доимий исботни талаб қилади). 
Шундай экан, тилшуносларда тилнинг асосий таркибий 
бирликларини (фонема, морфема, сўз, гап кабилар) 
ўрганишга бўлган қизиқиш сўнмаслиги муқаррар. Лекин 
лисоннинг туб моҳиятини тўлиқ англаш учун зоҳирий 
ҳодисалардан ташқари, инсон лисоний фаолиятининг 
ташкилий қисмларини, унинг ботинидаги ҳодисаларни 
ўрганиш ҳам зарурдир. 
Тил тизими бирликларининг зоҳирий шакллари 
таҳлил натижаларидан қониқмаган XIX аср олмон 
тилшуноси Вильгелм фон Ҳумбольдт «Тилнинг ботиний 
(ички) шакли» (innere Sprach form) тушунчасини қўллайди: 
«Бу лисоннинг ботиний ва тўлиғича интеллектуал жиҳати 


17 
ҳамда айнан шу жиҳат лисонни ташкил этади» (Гумбольдт 
1984: 100). Кейинги даврларда «лисоннинг ботиний 
шакли» тушунчасини, у «тилнинг фақатгина интеллектуал» 
жиҳатини акс эттирганлиги учун, мантиққа оид тушунча 
сифатида қараш ва шу йўсинда тилшунослик доирасидан 
сиқиб чиқариш ҳаракатлари (масалан, Англияда – О.Функе, 
Германияда Х.Штейнталь, Б.Вундт, Россияда Г.Шпит) 
бўлишига қарамасдан, ушбу тушунча кўпгина ҳолларда 
лисонни илмий билишни янги босқичга кўтаришнинг таянч 
ғояси хизматини ўтади. Шундай бўлиши ҳам керак эди, 
зеро, лисоннинг «интеллектуал қисми» мантиқий ѐки 
психологик категория эмас, худди шу қисм тилдан 
фойдаланиш имкониятларини беради, яъни «лисоний 
ижодкорлик товуш шаклларидан фойдаланади» ва барча 
янги тушунчаларни ифодалаш хусусиятига эга бўлади 
(Гумбольдт 1984: 100). 
Тилшунослик фанининг янги босқичга кўтарилишига 
туртки бўлган ғоялардан яна бири XX аср бошларида юзага 
келди. Тил тизимини илмий ѐритишнинг «объектив 
метод»ларини излаган тилшунослардан бири Фердинанд де 
Соссюр тилга белгилар тизими сифатида қараш лозимлиги 
ҳақидаги 
ғояни 
ўртага 
ташлади. 
Лисоний 
системологиянинг асосчиси бўлган Соссюр унинг асосий 
тамойиллари тил ва нутқ ҳодисаларини, синхрон ва 
диахрон таҳлил усулларини фарқлаш ҳамда лисоний 
белгининг ихтиѐрийлигини инобатга олиш билан боғлиқ 
эканлигини уқтирди. 
Тил ва нутқ дихотомияси
– жуфтлигининг XX аср 
тилшунослиги 
тараққиѐти 
учун 
қанчалик 
муҳим 
бўлганлигини таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак. Соссюр 
кашф этган ушбу қарама-қаршилик (унга нисбатан 
билдирилган танқидий фикрлар ҳам етарли эканлигига 
қарамасдан) 
дунѐнинг 
барча 
ҳудудларида, 
турли 
йўналишларда ижод қилиб келаѐтган олимларнинг 


18 
(нафақат тилшуносларнинг) диққатини жалб қилиб 
келмоқда. Маълумки, Соссюр ўз маърузаларида тил ва 
нутқ 
жуфтлигини 
қуйидаги 
хусусиятлар 
қарама-
қаршилигида таърифлаган: 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish