Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

борлиқ – предмет воқеаларнинг идрок этилиши
ва 
уларнинг онгли ҳазм этилиши жараѐнида юзага келадиган 
ҳодиса сифатида талқин қилмоқ керак. Бу жараѐнда юзага 
келган бирлик –концепт ҳақиқий маъно бирлигига 
айланиши учун у лисоний қобиқ олмоғи даркор, фақатгина 
лисоний «либос» кийган концептгина лисоний фаолият 
воситасига айланади, маълум мазмун ифодаловчи белги 
сифатига эга бўлади. Шу сабабли маъно ѐки семантикани 
лингвокогнитив ҳодиса сифатида қабул қилган маъқулроқ. 
Фақат шундагина когнитив фанлар доирасига кирувчи 
фанлар, шу жумладан, психология ва тилшунослик бир-
биридан ажралиб, иҳоталаниб қолиши хавфининг олдини 
олиш ҳамда лисоний семантика ҳодисасининг моҳияти-ю, 
воқеликка 
айланиши 
механизмларини 
ѐритиш 
имкониятини яратиш мумкин. Генератив семантика ва 
формал-мантиқий грамматика ғояларини ўзаро қарама-
қарши қўйсак ва уларнинг алоҳида бирортасига тўлиқ 
эришилганда эса лингвистиканинг когнитилогиянинг 
бошқа қисмидан ажралиб қолиши турган гап. Бундай 
хавфнинг мавжудлиги ҳақида психолог Уолтер Кинчнинг 
кинояси гувоҳлик беради: «Лингвистлар психологларга 
нимани излаш лозимлигини ўргатмоқчи бўлишди ва 
психологлар уни яқин орада топмоқчи бўлишди, аммо 
ушбу лингвистиканинг психологияга айланиш ҳолати 
қанчалик тез пайдо бўлган бўлса, шунчалик тез саҳнадан 
тушди. Чунки, биринчидан, психологлар ҳам (генератив –
Ш.С.) тилшуносларга хос бўлган янги назариялар яратиш 
завқига 
шерик 
бўлмоқчи 
бўлишди, 
иккинчидан, 
MIT(Чомский профессори бўлган муассаса – Massachusetts 
institute of technology назарда тутилмоқда - Ш.С.) ва Беркли 
(генератив семантика ғоясини тарғиб қилган Беркли 
университети –Ш.С.) олимлари мунтазам ўз фикрларини 
ўзгартиришади ва бир-бирларини инкор этишади. Лекин 


34 
энг асосий сабаб шундаки, тилшунослар фақатгина 
синтаксис ҳақида гапиришади, психология нуқтаи 
назаридан қараганда эса, муаммо (маъно муаммоси - Ш.С.) 
янада кўпроқ долзарблашади ва яққол кўринадики, бу 
муаммо тўғрисида бизнинг тилшунос даҳоларимизнинг 
бирор нарса дейишга имкониятлари тобора чекланиб 
боради» (Kintsch 1984: 112). 
У.Кинч жаноблари кинояга уста бўлишлари мумкин, 
аммо мен тилшунос сифатида олимнинг фикрини тўлиғича 
хазм қила олмайман. Мен ҳам «муҳтарам психолог 
биродарлар, сизларнинг маъно ҳодисаси ҳақидаги 
фикрларингиз чалкашликларга лиммо-лим, улар кўпинча 
бир-бирига номутаносиб» дейишга тўлиқ ҳақлиман. 
Ассоциатив тажриба (Ж.Лиз, А.А.Леонтьев, А.А.Брудный, 
Б.А. Ермолаева), семантик дифференциал (Ч.Осгуд), 
семантик радикал (А.Р.Лурия, О.С.Виноградова), семантик 
тавсиф (Ж.Миллер) каби ўнлаб психосемантик таҳлил 
услубларининг яратилиши (Петренко 1997) муаммонинг 
мукаммаллигини яна бир карра таъкидлашдан бошқа бирор 
муҳим хулосага олиб келмади. Аслида ўзи шундай: ҳар бир 
илмий хулоса – марра сари қадам, узоқдаги ѐғдуга 
интилиш, абсолют ҳақиқат эса – орзу, кишини ўзига 
чақирувчи маѐқ. Милт-милт қилиб турган шамчироқ
бўлмаганда, биз қадам (каттами ѐки кичикми – фарқи йўқ) 
қўйишга интилмасдик, фанимизнинг ўзи ҳам тобутга 
тушар эди. Шундай экан, фан тараққиѐтига кинояомуз 
назардан кўра, завқ билан боқиб, ҳар бир қўйилган 
қадамнинг, билдирилаѐтган фикрнинг мағзини топмоққа, 
шаклланаѐтган ғоянинг «шира»сини сўришга ҳаракат 
қилмоқ керак. 
Чомский таълимотининг мағзи унинг изчиллик билан 
лисон инсон мулки
эканлигини таъкидлаш йўлидаги 
уринишлардандир. 
Олимнинг 
лисоний 
қурилмалар 
ботиний ва зоҳирий структараларга (deep and surface 


35 
structures) эга бўлиши ҳақидаги фикри унчалик даражада 
катта янгилик эмас эди. Бунга яқин ғоялар тилшунос 
В.Ҳумбольдт (гапнинг «ички» ва «ташқи» шакллари 
ҳақидаги 
фикр), 
файласуф 
Людвиг 
Витгенштейн 
(Tiefengrammatik und Oberflachengrammatik) ва Пор-Рояль 
грамматикаси муаллифларида ҳам мавжуд бўлганлигини 
Чомскийнинг ўзи ҳам эътироф этган (Chomsky: 1965: 198-
199). Бундан ташқари, Г.Штейнталь, В.Вундт, Г.Шпет, 
А.Потебня кабилар ҳам сўзнинг «ички» ва «ташқи» 
шаклдан иборат эканлиги ҳақида муҳим фикрлар 
билдирганликларини эслатмоқчиман. Мен муҳтарам 
ўқувчимдан Чомскийнинг энг катта хизматини унинг 
илмий тафаккури асосан инсоннинг лисоний қобилияти 
хусусиятларини ѐритишида кўриш лозимлигини ҳеч қандай 
шартсиз қабул қилишини сўрамоқчиман. Балки унинг 
оппонентлари Чомскийнинг ушбу тушунчага берган 
тавсифи 
айрим 
нуқсонлардан 
холи 
эмаслигини 
таъкидлашда 
ҳақдирлар. 
Эҳтимол, 
олим 
лисоний 
қобилиятни грамматик жиҳатдан тўғри гаплар туза олиш 
қобилияти даражасида талқин қилиб, ушбу қобилият 
воқеланиш жараѐни, унинг миқѐсини маълум даражада 
чеклаб қўйгандир. Лекин лисоний қобилиятни нутқий 
фаолиятдан ажратиб қўйиш унинг ниятида бўлишига 
ишониш қийин. 
Лисоний 
фаолият 
тилни 
билиш 
ва 
ундан 
фойдаланишдан иборат бўла олмаслигини сезган олим 
competence «қобилият» тушунчаси билан биргаликда 
performance 
«бажариш, ижро этиш» тушунчасини 
қўллаганлардан биридир. «Перформация» - лисоний 
қобилиятнинг нутқий жараѐнда амалга оширилиши, 
ботиний имкониятнинг фаоллашувидир. Лекин мавжуд 
имкониятнинг 
фаоллашуви, 
лисоний 
қобилиятнинг 
воқеланиши, инсон онгида ҳосил бўлган когнитив тузилма 
– ботиний структуранинг зоҳирий тус олиши, яъни нутқий 


36 
режанинг ижро этилиши учун ягона бир сўзловчи 
шахснинг ўзи етарли эмас. Ижрочига тингловчи – 
ҳамсуҳбат даркор, тингловчи бўлмаганда, ҳеч қандай гап 
ва бошқа лисоний тузилмалар яратишга ҳожат қолмас эди. 
Чомскийнинг камчилиги ҳам айнан шунда, зеро, у лисоний 
қобилиятни биртомонлама талқин қилиб, фақатгина 
сўзловчи шахсга хос бўлган ҳодиса сифатида кўради. 
Натижада, лисоннинг яратувчанлик имконияти талқини 
ҳам торайиб, алоҳида шахсларнинг креатив қобилияти 
даражасига тушиб қолади. 
Шу сабабли бўлса керакки, Чомский таълимотининг 
танқидчилари 
«лисоний 
қобилият» 
тушунчасини 
кенгайтириш лозимлигини сезишди ва «коммуникатив 
қобилият» (communicative competence) тушунчасини 
маъқул кўришди. Фикримча, бу икки тушунча бир-бирини 
инкор этмайди, чунки коммуникатив қобилиятга, мулоқот 
кўникмасига эга бўлиш учун лисоний билимга, тилнинг 
яратувчанлик имкониятларидан фойдалана олиш қудратига 
эга 
бўлмоқ 
керак. 
Худди 
шунингдек, 
лисоний 
қобилиятнинг ўзи ҳам коммуникатив ҳамкорлик учун 
даркор, унинг шаклланиши коммуникатив эҳтиѐж 
талабидир. Бу эҳтиѐж эса, ўз навбатида, ижтимоий 
шароитда, 
шахсларнинг 
ҳамкорликдаги 
фаолияти 
жараѐнида туғилади. Демак, лисон ҳақидаги фаннинг 
инсоний муносабатлар ва бундай муносабатларнинг 
кечишида лисоннинг роли, шу ролнинг ижроси жараѐнида 
тилнинг яратувчанлик хусусиятларининг намоѐн бўлиши 
каби мулоқот хислатлари сари йўл олиши муқаррар эди. 
Ҳумбольдт, Соссюр, Чомский, Бодуэн де Куртенэ, Щерба 
каби ўнлаб олимларнинг таълимотлари тилшунослик фани 
доирасида янги илмий-парадигма – коммуникатив-
прагматик таҳлил йўналиши юзага келишига сабаб бўлди 
ва ушбу йўналиш учун назарий таянч хизматини ўтади. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish