интерпретанта
репрезентамен объект
42
Шаклдан кўриниб турибдики, белги уни идрок этувчи
шахснинг фаолиятини таъминлайди, унга таъсир ўтказувчи
тузилмадир. Таъсир ўтказмайдиган белгининг ўзи ҳам
бўлмайди.
Худди
шундай
таъсирни
Ч.Пирс
интерпретанта
деб атайди. Ч.Пирснинг семиотик
тизимини қанчалик «илмий ва мантиқий асосга эга
эмасликда»
(масалан,
қаранг:
Волков
1966:
34)
айблашмасин,
унинг
ғоялари
нафақат
фалсафий
прагматизм, балки ундан 50 йиллар кейин шаклланган
лингвопрагматика учун ҳам муҳим назарий асосдир.
Айниқса, «интерпретанта» тушунчасининг киритилиши
муҳимдир. Бу тушунча семиотик жараѐн (семиозис) нинг
ҳаракатчан фаолият жараѐни эканлигини таъкидлади,
чунки лисоний белгининг идроки таъсиридаги шахс
(тингловчи)да турли ҳис-туйғу туғилади, маълум бир
ҳаракат истаги пайдо бўлади ѐки шунга мажбур бўлади.
Ч.Пирс таклиф қилган семиотик тизим маълум
даражада изчил ва мантиқий яхлитликка эга. Мантиқшунос
Ч.Моррис Ч.Пирснинг 60 турдаги белгилардан иборат
тизимини ўта ихчамлаштирди ва универсал белгилар
моделини
яратади.
Унинг
таклифича,
белгининг
фаоллашуви жараѐнида ҳосил бўладиган маъноси – М
қуйидаги муносабатлар йиғиндисидан иборатдир: М
е
–
белгининг идрок этилаѐтган предметга муносабати
(семиотика); М
р
– белгининг ундан фойдаланувчига
муносабати (прагматика); М
f
– белгининг умумий
тизимдаги муносабати (синтактика). Шундай қилиб,
белгининг маъноси М=М
е
+М
р
+М
f
йиғиндисидир (Morris
1938: 2-56).
Ч.Пирс таълимотида белгининг уч йўналишдаги
муносабатлар асосида талқин қилиниши «унинг ўта
идеаллашувига олиб келади ва унинг моддийлик хусусияти
йўқотилади» қабилидаги танқидий фикрларга (Хабаров
1978: 87) қўшилиш қийин. Ҳа, дарҳақиқат, олим кўпроқ
43
белги ва унинг маъносининг синтези билан шуғулланди,
семиотик жараѐнни динамик муносабатларни юзага
келтирувчи жараѐн сифатида тасаввур қилди. Менимча, бу
мантиқий жиҳатдан тўғри ва ўзини оқлайдиган ѐндашув
эди. Ч.Пирс семиотика доирасида уч илмий соҳа –
синтактика
(ѐки синтаксис),
семантика
ва
прагматика
ни
мустақил
йўналишлар
сифатида
ажратди.
Унинг
таърифича, синтактика «белгиларнинг ўзаро синтактик
муносабатларини уларнинг объект ѐки интерпретатор –
тавсифловчига бўлган муносабатидан ажратган ҳолда
ўрганишдир»,
семантика
эса
«белгиларнинг
ўз
десигнатлари, яъни улар воситасида ифодаланаѐтган
объектга бўлган муносабатини» таҳлил қилади ва ниҳоят,
прагматика
«белгининг
ундан
фойдаланувчи
–
интерпретаторга нисбатан муносабатини ѐритувчи фандир»
(Morris 1971: 23; 35; 43).
Дастлабки изоҳларда ушбу уч соҳа ѐнма-ѐн жой олган
бўлса-да, Моррис кейинчалик «прагматика» тушунчасини
қолган икки соҳа – синтаксис ва семантикага нисбатан анча
кенг эканлигини қайд этди. Прагматикани семиотиканинг
бошқа қисмларидан (синтаксис ва семантика) устунроқ
поғонага жойлаштириш ва уни кўп қиррали, лисоний
фаолиятни кенг қамровда ўрганувчи соҳа сифатида талқин
қилишда Моррис ѐлғиз эмаслигини ҳам эслатмоқчиман. Бу
ғоя тарғиботида у тўлиғича яна бир мантиқшунос
Р.Карнапга (Carnap 1942) эргашган.
Бундан ташқари, семиотика ва мантиқ фанларида
қўлланилаѐтган «синтаксис» тушунчасини тилшунослик
соҳаси бўлган синтаксис билан қориштириб юбормаслик
лозим.
Бу
атамалар
айнан
бир
хил
мазмунда
қўлланмайдилар (Сусов 1971). Маълумки, синтаксис тил
тизимининг фонетика, морфология каби соҳалари билан
бир қаторда ажратиладиган сатҳини ташкил қилади.
Синтаксиснинг ѐки синтактиканинг семиотик мазмуни
44
ўзгачароқ, бу ерда у прагматика ва семантикага қарама-
қарши қўйилади, улар билан қиѐсланади.
Семантика, Ч.Моррис таърифлаганидек, белгининг
ўзи ифодалаѐтган объектга муносабатидир ва олим шу
ифода объектини десигнат ҳамда денотат тушунчалари
воситасида атайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |