О йбегим м е н и н г
Бир туни боғда бир рус чол (боғ қоровули)
айланиб
юрар экан, бизнинг дераза олдида тўсатдан тўхтаб қолган;
таажжубланиб, Ойбекни у зо к кузатган. Қўрқувдан, ваҳи-
мадан юраги хаприҳиб, боғ мудирини уйғотган: «Тез юринг,
Ойбекка недир бўлибди!» деб.
Эртаси боғ мудири кула-кула менга шу воқеани сўйлаб
берган эди.
Ойбек кўчаларда ҳам кўпинча хаёлга берилган холда
атрофни унутарок орарди.
Бир куни ТошМИда яшар эканмиз, Гоголь кўчасида
кета туриб, трамвайга тушсам, Ойбек ўтирибди. Уни кўриб,
суюниб кетганимдан дарров ёнига сукилдим. У мени кўрма-
ди. Пайқадимки, у ўз хаёли билан банд; кўзига хеч нима
кўринмайди. М ен ҳам индамадим, сокин ўтиравердим. О й
бек аллакандай бир куйни хиргойи киларди. Баъзан кўлла-
ри билан енгил харакат килиб хам кўярди.
Трамвайда одам
оз, кўпчилик руслар эди. У н и н г каршисида ўтирган кекса-
рок рус аёли бозордан келаётган бўлса керак, олдида мева-
ларга л и к тўла и кки сават турибди. У нихоят асабийлашиб
ўтирарди. М ен эса ж им кузата бердим. Бир вакт аёл ўрни-
дан сапчиб турди-да, «Даже в трамвае нет покоя! Едешь
под похоронным маршем!» деб и кки сават ю кини ғазаб
билан кўтариб, трамвайнинг нариги бошига кетди.
Одам-
лар у хотиннинг килиғидан ўнғайсизлангандай жим ўтир-
дилар, бирорта ҳам йўловчи ч ур к этмади. М ен хам Ойбекка
бир оғиз сўз котмадим. У хеч нарсани сезмади, эшитмади,
кўш иғини айтиб ўтираверди. Кўзларидан англар эдимки, у
узокда, бошка дунёда... Хуллас, Тош М И га етдик. Трамвай
нинг сўнгги бекати. Ҳамма кўзғаляпти, аммо Ойбек хамон
ўтирарди.
—
Т уринг энди, етдик, — дедим елкасига секин кўлим-
ни кўйиб.
— А? Қачон чихдинг? — сўради у таажжубланиб.
У ана шундай бир жахонга арзийдиган ажабтовур таби-
атли, бошка дунёдан келмиш киш и эди.
(Дўст-ёрлар мендан Ойбек хаки да хотиралар ёзишни
сўрар эканлар, бу юмуш мен учун оғир эканлигини ҳис
килар эдим. Ҳ акикатан ҳам, Ойбек ила кечмиш ҳаётимни
эсласам, худди кай-адан яшаётгандай бўламан. Ҳам ширин
ҳиссиётларга, ҳам айрилиқ ва ҳиж рон ҳасратларига тўлиб
191
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
кетади, куксим ... Ойбек ила кечмиш ҳаётимнинг хар бир
саҳифасини, ун и н г қиёфасини, сўзларини ёдлаш менга ни
хоят оғир. Л еки н кексая бошлаганимни, менинг ҳам ўтиб
кетадиган вақтим яқинлашганини кўриб, болаларим отала-
ри хаки да хотиралар ёзиб қолдиришимни илтимос қилмоқ-
далар. На илож, улар илтижосига қу л о к осмасам бўлмайди.
Ш ояд уш бу хотираларим
факат фарзандларим эмас, балки
Ойбек иж одининг кўплаб мухлислари учун хам тансик
бўлса...)
* * *
Ойбек ўша йиллари Фанлар академияси ва Ёзувчилар
уюшмасида Навоий хазратларининг 500 йиллигига катта
тайёргарликни бошлаб юборди. Уйдаги архивда, «Навоий
500 йиллик тўйи» деган махсус пап ка да шу юбилейга таал-
лукли
турли хуж жатлар, материаллар сакланади. Улар ора-
сида нашр планлари, илмий тадбирлар рўйхати, ҳаттоки
шу тўйга аталиб ҳозирланажак буюмлар — чит, атлас,
чинни ва
Ҳ . К . ,
юбилей комиссиясининг раиси Абдужаббор
Абдурахмонов бошчилигида ўтказилган кенгаш материал-
лари бор.
Ойбек юбилей олдида «Правда», «Қизил Ўзбекистон»,
«Правда Востока» газеталарига катта-катта мақолалар ёзди.
Кечалари узок ўтириб ишларди. «Қизил Ўзбекистон»нинг
талай сонларида О йбекнинг Алишер Навоий ижоди хакидаги
давомли суҳбатлари босилди. Булар ҳаммаси О йбекнинг
шахсий архивида сакланиб кол га н.
Юбилейга барча собик совет
республикаларидан мех-
монлар келдилар. М ен Ойбекка атаб о к ж уж унд ан костюм
тиктирдим. Ўзимга усти о к бархат гулли оппок шифондан
куйлак буюртириб, елкам га о к бастондан ёпғич ташлаб
олдим, оёғимга эса о к туфли кийдим, хуллас, дворян аёл-
ларидек
ясаниб олдим; бу пайтда Ойбек 43, мен эсам 39
ёшда эдик. Биз «Навоий» театри олдида машинадан тушар
эканмиз, хамма карайди. О йбекнинг хаёли-ку юбилейда-
дир, лекин менинг фикру зикрим ёнимдаги ти ри к Навоийда
эди.
М аскавликларнинг кўпи мени танир эди. Л еки н латвия-
лик ва литвалик мехмонлар орасидаги бир неча хотинлар:
«Қайси мамлакатдан келган, бу аёл?» деб мени сўраган
Do'stlaringiz bilan baham: