♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

196


О йбе гим м е н и н г
жаат этиб, совет ёзувчиларини ўз қурултойларига таклиф 
этган эканлар.
М ен мехмонлар билан сафардалигимда Маскавдан ха­
бар келган, Н.Тихонов, А.Софроновлар эса аллакачон Тош­
кентга етиб келган эканлар. Ҳаво ёмон бўлгани сабабли 
улар бир неча кундан бери аэропортга чиқиб-қайтиб, ке- 
толмай турган эканлар.
Покистонга боражак ёзувчилар делегациясига Ўрта Осиё- 
дан О йбек билан М ирзо Турсунзода хам киритилган эди. 
Гарчанд бу О йбекнинг и кки н чи хорижий сафари бўлса-да, 
у Покистон билан бўлаж ак учрашувга катта аҳамият бер- 
ди. Ҳали сафарга бормасиданоқ қўш ни хал к хаётидан асар- 
лар ёзишни дилига тугди.
Ойбек Ҳ индистоннинг и кки давлатга бўлинган чоғида 
ҳар иккала ха л қн и кг қаш ш оқ турмуш кечираётгани, айниқ- 
са, м ухож ирларнин' машаққатли ва оғир қисматини кўриб, 
ғоят ачинади ва рухан эзилади. У ҳали Покистонда экани- 
даёқ «Покистон пойтахти», «Покистонлик аёл», «М уҳожир- 
лар лагери» сингари шеърларини ёзади.
1950 йил январида делегация аъзолари Тош кентга кай­
тиб келдилар. М ен Ойбек ва дўстларини болалар ила вок- 
залда кутиб олдим Николай Тихонов салом-аликдан сўнг 
хахолаб, қулоғимга шивирлади:
— Эрингиз анчагина ку в экан. Биз лақиллаб понбар- 
хатми, шойими — хуллас, икир-чикирларни олди к. У эса 
индамай юрди. Кейин қарасак, у сизга бир хал ка олган 
экан, кўриб ҳайратда колдик. Л е ки н бизда сарик чака хам 
колмаган эди. О йбек шу олтин ҳалкани кўкрагида саклаб 
келмокда!
Д елегациянинг бош ка аъзолари Т ош кентга тушмай, 
М аскавга ўтиб кетдилар. Биз уйга келгач, Ойбек кўкра к 
чўнтагидан ки ч и к бир кутича чикариб, менга тутказди, 
кутича ичида ё қут ва дурлар билан безалган, жуда нафис 
ишланган олтин исирға бор эди. М ен бу исирғани 15 йил 
такдим. Катталигига карамай, кечалари ҳам кулоғимдан ол- 
мадим. И сирғанинг менга ёкканидан Ойбек хам мамнун 
эди.
— М е н и н г исирғам зиғирдай эди, ортиғи билан тўла- 
дингиз! — деб кул гм ан, ҳазиллашиб.
— Зиғирдай бўлса-да, кимматли эди! — дейди у.
197


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Биз икковлашиб куламиз.
М ен ҳатто М аскавга борганимда хам хотинлар исирға- 
нинг каердан олганим, ким нинг санъати эканлигини тўхта- 
тиб сўрардилар. С ўнг орадан анчагина йил ўтгач, мен уни 
қизим Гулрангга бердим.
Ойбек сафар вақтида и кки ён дафтарини кундалик та- 
ассуротлари билан тўлдирган экан. Сафардан қайтгач, у 
«Қизил Ўзбекистон» газетасининг бир неча сонларида «По­
кистон таассуротлари» серлавҳаси ила ўз хотираларини 
эълон килди. С ўнг Покистон хакидаги шеърлар тизмасини 
давом эттирди, «Ҳақгўйлар», «Зафар ва Захро» достонлари- 
ни ёзди.
Эсимда, 1952 йили Маскавда, Ёзувчилар уюшмасининг 
узун йўлагида Ойбек ила М ухто р Авезов учрашар экан
иккови ҳам қулочларини кенг ёйиб, бир-бирига карши югур- 
ди. М ухтор оға Олма-отада бўлиб ўтган бир зиёфатда «За­
фар ва Захро»ни С. Л и п ки н таржимасида ўкиганларида 
болаларгина эмас, катталар ҳам кў з ёшларини тутолмаган- 
ларини сўйлаб, Ойбекни қайта-қайта қучоқлади. «Нега, —
деди М ухтор оға куюниб, — Турсунзодага «Аравакаш» учун 
мукофот берадилар-у, «Зафар ва Заҳро»га бермайдилар?»
Ойбек М ухтор оғанинг лутфига факат табассум ила 
жавоб килди-да, мавзуни бошка томонга бурди.
* * *
Ойбек Покистон сафарига жўнашидан олдин «Олтин 
водийдан шабадалар» романини эндигина о кка кўчира бош­
лаган эди. У сафарга кетгач, романнинг колган кисм ини 
мен бир неча тун давомида босим ўтириб, кўчириб чикдим. 
Кундузи институтда ишлаганимдан факат тунлари кўчир- 
дим. Электр бўлмади, ним коронғи хонада керосин лампа- 
нинг хира нурида ёзишга тўғри келди.
Романга ўзбек тўйларида айтиладиган «ёр-ёр» керак эди. 
Ойбек сафарга кетиши олдида менга академияга бориб, 
«ёр-ёр»нинг энг яхши намунасини М узайянахонимдан сўра- 
шимни буюрди. У колхоз тўйларида айтиладиган «ёр-ёр»ни 
топиб берди. М ен кўчирган қисмимни ҳар куни машинист­
ка аёлнинг уйига элтиб турдим. Роман машинкадан тўла 
чикканидан сўнг уни яна бир дафъа ўкиб, «Қизил Ўзбекис- 
тон» таҳририятига олиб бордим. Шароф Рашидов роман-

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish