2022 йил май ойи ва жорий йилнинг 3 ойи давомида Термиз темир йул масофа корхонаси 3-мех. Участка 8-околоткасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги холати тахлили ва бажарилган ишлар
ХИСОБОТИ
Термиз темир йул масофа корхонаси 3-мех. Участка 8-околоткасида 31 киши ишлайди, шундан 1 киши трактор хайдовчиси, 1 та механик созловчи 3 та йўл биргадири ва 26 киши йул таъмирловчиси.
май ойида ва жорий йилнинг 5 ойи давомида нормадан ортиқ иш соатларига йўл қўйилмади.
Термиз темир йул масофа корхонаси 3-мех. Участка 8-околоткасида 142 киши жадвал асосида даврий тиббий кўрикдан ўтган. Тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтиб кетганлар йўқ.
Термиз темир йул масофа корхонаси 3-мех. Участка 8-околоткасида меҳнат муҳофазаси бўйича: 1 киши навбатдан ташқари билимлар синовидан ўтган. Билимлар синовидан ўтиш муддати ўтиб кетганлар йўқ.
Термиз темир йул масофа корхонаси 3-мех. Участка 8-околоткасида май ойида меҳнат муҳофазаси бўйича 8 та қўққисдан кундузги текшириш ўтказилиб, 62 та камчилик аниқланди, шулардан 59 таси бартараф қилинди. Қолган 3 тасини бартараф қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Ҳар куни эрталаб 08-00 ва 17-00 да ходимлар иш бошлашидан олдин жорий йўриқлашдан ўтказилмоқда. Барча ходимлар даврий йўриқлашдан ўтказилган. (06. 04.2022 йил). “ЎТЙ” АЖ корхона ва ташкилотларида содир бўлган бахтсиз ходисалар (14 та, 6 та холат оқибати ўлим, 7 та окибати оғир, 1 та холат оқибати енгил) ва бошқа шошилинчномалар барча ходимларга навбатдан ташқари йўриқлаш орқали таништирилди. Околоткага янги келган ишчиларга бирламчи йўриқлаш ва стажировка ўз вақтида ўтказилмоқда.
Термиз темир йул масофа корхонаси 3-мех. Участка 8-околоткасида ишчи ходимларига махсус кийим бош бўйича:
30 пар қўлқоп берилган.
Уч босқичли назоратнинг 1-босқичи Устахона бошлиги ва меҳнат мухофазаси вакиллари томонидан ўз вақтида ўтилиб, аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда. 2-босқичини ҳар декада (10 кун)да ўтилмоқда ва аниқланган камчиликлар уч босқичли назорат журналига ёзиб борилмоқда. 3-босқичи охирги марта Термиз темир йул масофа корхонаси рахбарияти томонидан ___._____. 2022 й. куни ўтказилган. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ҳар ойи чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. -ишчи ходимлар ишга хавфсиз бориб келиш схемасини янгилаш лозим
-Навбатдан ташкари йуриклаш журналида шошилинчномалар буйича барча ишчи ходимлар билан йуриклаш тулик утказилган.
-Уч босқичли назорат китоби текширилганда иккинчи босқичида хар 10 кунда катта йул устаси иштирокини таъминлаш лозим ва қайд этилган камчиликларнинг бажарилиши ўз вақтида айрим ҳолларда бажарилмаётганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |