З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ёзаяпман. Ўша хатдаги шеърни қайта-қайта ўқиганман. Ш у
нинг учун ҳам, уни ёдимда
кол га н, деб ўйлар эдим. Аммо
шеърнинг ўч-тўрт сатри хотирамдан кўтарилган экан. Ҳозир
уни яна ўки р эканман, юрагимни алланечук ёкимли хислар
тўлдириб юборди.) Хатда куйидаги сатрлар бор эди:
Савдонинг ипаги қалбим ўради,
Руҳимда булбуллар дард-ла йиелади,
Севгилим, хаёлинг м ан гу боглади,
Ш у укси з кунглим га нега боқмадинг?..
Хаёллар уф қида гўзал ю лдузим,
Кўрм асам дард сочар қонли кўзларим .
Энди бок, менга, эй, от аш ин шеърим,
Ш у ўкси з руҳим га нега кулмадинг?..
Агар бу сатрларни бошка бирор йигит ёзган бўлса,
албатта, жаҳлим чиккан бўларди ёки
уларга локайд колиб,
мутлако эътибор бермаган бўлардим. Аммо О йбекнинг бу
шеърини суюна-суюна ўкидим.
Эртаси у техникум йўлагида менга яна рўбарў келди:
— М актубим га жавоб ёзмадингизми? Кутаман.
— М актубни ўзингизга кайтариб бермокчи эдим. М ен
бундай хатларга жавоб ёзишни ўзим га эп кўрмайман.
Ёзманг!
— Унда ортикча ҳеч ran й ў к эди. Нега хафа бўлдингиз?
— Мана, олинг, — узатдим мен коғозни.
— Йиртиб ташланг, — О йбекнинг жахли
чикди. —
Эхтимол мени одобсиз, безори, деб ўйлагандирсиз?!
— Ш ундай чиройли ёзилган
шеърни йиртиб ташлашга
қўлим бормайди, — бир оз пастга тушдим. — Ўзингиз
сакланг, уни. М ен бундай хатларни ўқиш га хам, саклашга
хам уяламан.
— Ундай бўлса, бирор ерга ташланг.
— Гуноҳ бўлади, — кўлига тутказдим хатни.
Ас л и да мен бу шеърга аллакачон жавоб ёзган эдим.
Л еки н уят ўлимдан оғир деганларидек, уни Ойбекка хеч
качон кўрсата олмасдим. Мана, ўша жавоб шеър:
С авдонинг ипаги қалбинг ўраса,
Руҳингда булбуллар дард-ла йиеласа,
50
О йбе гим м е н и н г
А йт ма ҳеч менга, кўнглим сезмасин,
Савдоларга сира оихно булмасин.
Хаёллар уф қига боқувчи урток,,
Суйлама хаёлдан, мен ундан қу р қо қ.
Сен каби кузларим дардлар сочмасин,
Калбимда савдолар чечак очмасин.
Ойбек шеърининг учинчи-тўртинчи сатрлари дастлаб
хийла ўзгача эди. У кейинчалик бу сатрларни қайта кўриб
чикди. Аммо бу шеърдан унинг кўнгли тўлмаган,
ш унинг
учун ҳам «Жуда с у к ж ёзилган, шеър эмас», деб кулган эди.
Л енин мен учун ун и н г бу биринчи шеърий хати жуда азиз
ва кадрлидир.
* * *
Ш у йилларда оиламиз бошига оғир кулфат тушди.
1926 йилнинг кўклам кунларида да дам собиқ мухторият-
чиларни ҳибсга олиш бошланганида, Туркистонга қочиб
кетаётган экан шекилли, унинг орқасига қўйилган чекист-
лар
дадамни поездца ушлаб, тўғри Тошкентга, ГП Уга олиб
келганлар.
Биз — бувим, ойим ва беш низ ёлғиз ўзимиз
қолдик.
Т уркистонлик қариндошимиз Эламаснинг ўпкаси соғ
бўлмаса керак, қа т т и қ шамоллади-да, ранги сарғайиб, хас-
та ҳолда юрди. У Туркистонни, кенг далаларни соғинар
эди. Бувимга: «Юринг, икковимиз кетайлик Туркистонга.
Ўзим деҳқончилик қиламан.
Кучим етадир, соғайиб ҳам ке-
таман», деб ялинар эди. Эламас ўзининг сўнгги кунлари
яқинлашганини сезар ва шу туфайли Туркистонга талпи-
нар эди. Л е ки н бизнинг ҳаммамиз дадамнинг ташвиши
билан яшардик. Эс-ҳушимиз фақат дадамда эди. Ҳафтада
и кки марта унга овқат элтамиз. Шарифа, мен, Олим (то-
ғамнинг ўғли, бизникида яшаб ўкирди) навбатлашиб ГП У
эшигида ўтирамиз. Берган овқат ва кийимларни,
шунинг-
дек, дадамнинг қайтарганларини бирма-бир тинтиб, текши-
риб ўтказганларича кеч бўлади. Чекистлар қанчалик ҳушёр-
л и к кўрсатмасин, барибир йўлини топамиз. Дадам кийим-
ларининг калин чокларига папирос қоғозига майда ёзилган
Do'stlaringiz bilan baham: