Шарқ халқлари маънавияти ривожланишининг ретроспектив асослари ва ўзига хос хусусиятлари


ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ РЕТРОСПЕКТИВ АСОСЛАРИ



Download 33,19 Kb.
bet2/3
Sana12.04.2022
Hajmi33,19 Kb.
#545162
1   2   3
Bog'liq
1-mavzu

ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ РЕТРОСПЕКТИВ АСОСЛАРИ. Шарқ халқлари маънавияти ривожига ретроспектив (ретроспектив - ўтмишга мурожаат этиш) назар ташлаб, шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Шарқ маънавияти такомилида ўзбек халқи маънавияти алоҳида ўрин тутади. Зеро, ҳозирги ўзбек халқининг аждодлари бундан бир неча минг йиллар олдин яшаган бўлиб, улар юксак ва ўзига хос маданиятни вужудга келтиришда жуда катта ва машаққатли йўлни босиб ўтган. Дастлабки тош қуролларидан тирикчилик учун фойдаланиш, анча такомиллашган меҳнат қуролларини ясаш, уруғчилик даврига келиб, хўжалик ҳаёти ва маданий тараққиётда эришилган ютуқларни ўз ичига олган давргача бўлган тарихимиз ота-боболаримизнинг бой қадимий маданиятга эга бўлганлигидан далолат беради.
Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда Бақтрия, Хоразм, Сўғдиёна, Марғиёна, Парфия ҳамда Паркана каби давлатларида турли қабила ва элатлар яшаган. Улар саклар, массагетлар, сўғдиёналар, хоразмийлар, бохтарлар, чочликлар, парканаликлар каби қабила ва уруғлардан иборат бўлиб, ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида яшовчи халқларнинг аждодлари ҳисобланадилар. Ушбу элатлар яшаган ҳудудларда ўзига хос маданий анъаналар таркиб топа борган. Масалан, эрамиздан олдинги асрнинг биринчи ярмида қадимий давлатлар: Бақтрия ва Сўғдиёна, Марғиёна, Хоразм, Паркана, Парфия каби ўлкаларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида ривожланиш ва тараққиёт рўй берган. Эрамиздан олдинги ИХ-ВИ асрларда пайдо бўлган Аҳмонийлар, эрамиздан аввалги ИИИ аср ўрталарида ташкил топган Грек-Бақтрия, эрамизнинг И асрида ташкил топган Кушонлар, эрамизнинг В асрда юзага келган Эфталитлар, сўнгра Сосонийлар ва ниҳоят Турк ҳоқонлиги давлатларида ижтимоий маданият юксала борди. Аждоларимиз томонидан қўлга киритилган қадимий маданияти таркибидан таълимтарбияга оид мероси ҳам алоҳида ўрин олган. Зеро, ҳозирги туркий ва форсийзабон халқларнинг бизгача етиб келган муҳим археологик топилмалари, тарихчилар, адабиёт ва санъат намояндаларининг ижодий мероси, санъат ва адабий асарларнинг намуналари бунинг далилидир. Бундай муҳим манбалар сирасига юнон олимлари Геродот, Суқрот, Плутарх, Полиэнларнинг тарихий, географик ҳамда ахлоқий асарлари, алломаларимиз Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, файласуф, шарқшунос ва тарихчи олимлар: е.Э.Бертелс, С.П.Толстов, В.В.Брагинский, И.М.Мўминов, Б.Ғафуров, И.В.Стеблева, А.О.Маковелский, Й. Жумабоэв, М.ИШоқов, адабиётшунослар А.Қаюмов, Н. Маллаэв, Н.Раҳмонов, педагог-олимлар Ў.Алеуов, М.Орифий ва бошқалар томонидан олиб борилган тадқиқотлар киради.
Энг қадимги маънавий тарбия ҳақидаги ёдгорликлар бизгача бевосита етиб келмаган. Туркий ва форсийзабон халқларнинг ҳаёт кечириш санъати, донолик мажмуаси сифатида юзага келиб, борлиққа амалий муносабатда бўлишнинг намунаси тарзида эътироф этилган маънавий маданият ёдгорликлари қадимги грек тарихчиси Геродотнинг – “ Тарих”, Страбоннинг – География‖ ҳамда Маҳмуд Қошғарийнинг – “Девону луғатит-турк‖” каби асарлари, шунингдек, Урхун-енисей битиклари каби адабий-тарихий манбаларда сақланган ва улар орқали бизгача етиб келган. Ушбу ёдгорликлар моҳиятини ўрганиш инсоннинг шаклланишида моддий ва маънавий маданият қай даражада катта рол ўйнаганлигидан далолат беради.
Демақ Қуёш Шарқдан чиққани каби, маънавиятнинг пайдо бўлиши ҳам қадимий Шарқ халқлари таффакурига бориб тақалади.
Қадимги Шарқ халқларининг тарихи ва маданияти, уларнинг афсонавий, диний, ахлоқий, сиёсий ва ҳуқуқий бадиий-эстетик ва фалсафий тасаввур ва қарашлари, уларга хос мазмунлар ҳақидаги билимлар антиқ давр муаллифлари асарларида, археологик манбаларда, халқ оғзаки ижодиёти намуналари: афсоналар, достонлар ва ривоятларда акс этган.
Дастлабки фалсафий тасаввурлар ва қарашлар Шарқнинг энг қадимги мамлакатларидан бўлган Бобилда эрамиздан олдин 4-минг йилликнинг бошларида пайдо бўлади. Шу даврлардаёқ одамларнинг дунёда рўй бериб турадиган хилма-хил ҳодиса ва воқеаларга бўлган муносабатларлари ва қизиқишларини, гарчи ҳали содда ва юзаки, ибтидоий шаклда бўлса-да, ўзида акс эттирган фалсафий қарашлар пайдо бўла бошлаган. Буни биз қадимги Бобил адабиётининг кўзга куринган машҳур асарларидан бири “Гелгамиш ҳақида достон”да, ундаги тупроқ, сув, ҳаво, иссиқлик ва совуқликнинг инсон ҳаёти ва тирикчилигининг абадий манбаи эканлиги, Гелгамишнинг обиҳаёт қидириб, бошидан кечирган саргўзаштлари, чеккан азоб-уқибатлари, одамларнинг табиий қонунлар асосида яшашлари зарурлиги, кишиларнинг ҳаёт ва ўлим сирларини билишга азалдан интилиб келишлари ҳақида қилинган ҳикоялардан яққол билиб оламиз.
“Адона ҳақида достон”да эса инсоният ҳаётида яхшилик билан емонлиқ эзгулик билан ёвўзлик бойлик билан қашшоқлик бир-бирига тубдан қарама-қарши ва зид эканлиги ҳақидаги фикрлар ифодаланган. “Жафокаш авлиё ҳақида достон”, “Хўжайиннинг қули билан суҳбати” каби асарларда биз бунинг яққол гувоҳи бўламиз. Эслаб ўтилган биринчи достонда бахт ва бахтсизлиқ адолат ва адолатсизлик ҳақида, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш усулари ҳамда йўллари хусусида дастлабки фалсафий тасаввурлар ва ғоялар баён этилган.
Жамият ишлаб чиқариши ўртага қўйган талаблар, инсон амалий фаолияти туғдирган эҳтиёжлар асосида Бобилда табиат ҳодисалари ҳақида, уларнинг мазмунини тушуниб олиб, улардан турмушда фойдаланиш зарурати, маҳсулот ва нарсаларнинг миқдорини аниқлаш, оғирлиги ва ўзунлигини ўлчаш, ишчи кучларнинг самарасини белгилаш, бинолар ҳажмини топиш далаларнинг ер сатхини ҳисоблаб чиқиш зарурати дастлабки арифметик ва геометрик билимларнинг пайдо бўлишини тақозо этади. Бу нарса ўша даврлардаёқ тақвимнинг пайдо бўлишига олиб келган ва одамлардан астрономия соҳасида маълум билимларга эга бўлишни талаб қилади. Шу асосда Бобилликлар қуёш соати, Қуёш кўрсатгичи ва унинг 12 бўлакка бўлинишини азалдан билишган. Антик давр маълумотларига кўра, Бобилда математика, геометрия, астрономия билан бир қаторда, тиббиёт, тариҳ география, филология, мусиқа, тасвирий санъат, астрология каби билим соҳалари аста-секин кЎртак ёза бошлаган.
ШАРҚ МАЪНАВИЯТИ РИВОЖИНИНГ ДАВРЛАШТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ: ҚАДИМГИ ШАРҚ МАЪНАВИЯТИ, УЙҒОНИШ ДАВРИ ШАРҚ МАЪНАВИЯТИ,ЎРТА АСР ШАРҚ МАЪНАВИЯТИ, ЯНГИ ДАВР ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН ШАРҚ МАЪНАВИЯТИ. Миллий маънавиятимизнинг такомил босқичлари борасида қатор тадқиқотлар олиб борган, жонкуяр олим Муҳаммаджон Имомназаров миллий маънавиятимизнинг неча минг йиллик тарихини уч йирик даврга ажратиб ўрганиш лозимлигини илгари суради:
1. Исломгача миллий маънавиятимиз тараққиёти.
2. Ислом минтақа маданияти такомилида миллий маънавиятимиз ривожи.
3. Янги давр жахон маданияти ва миллий маънавиятимиз такомили.
Бу даврлар ўз ичига олган тарихий даврлар муддатига кўра асло тенг эмас. Биринчи давр бир неча минг йилларни қамраб олса,
Download 33,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish