Шарқ халқлари маънавияти ривожланишининг ретроспектив асослари ва ўзига хос хусусиятлари



Download 33,19 Kb.
bet3/3
Sana12.04.2022
Hajmi33,19 Kb.
#545162
1   2   3
Bog'liq
1-mavzu

иккинчи давр 11-12 асрни (1000-1200 йилни) ўз ичига олади. Учинчи давр эса бизнинг ўлкамиз-Туркистон учун деярли 100-150 йилни ташкил этади.
Исломгача бўлган миллий маънавиятимиз ва унинг такомиллашиши ҳақидаги энг муҳим манбалар гуруҳини тўртга бўлиш мумкин:
1. Зардуштийликнинг “Авесто” китоби ва туркий битиклар (ёзувлар).
2. Қадимги Шумер, Бобил, Ашшур, қадимги Миср, Юнон, Ҳинд, Хитой манбалари ва Эрон шаҳаншоҳларидан қолган турли иншоотлар.
3.Археологик ёдгорликлар
4. Халқ оғзаки ва ёзма адабиёт намуналари, урф-одат ва маросимлар, ўйинлар, байрамлар ва бошқалар.
М. Имомназаров қайд этган маънавият ривожидаги иккинчи давр, юртимизга ислом дини кириб келиши ва такомил топиши билан боғланади.
Олим маънавий такомилдаги учинчи босқични 150 йиллик мустамлакачилиқ 70 йиллик тоталитар тўзум ҳукмронлиги даври билан боғлайди.
Маънавиятшунос олим Муҳаммаджон Имомназаровнинг миллий маънавиятимиз такомилини даврлаштириш билан боғлиқ ушбу фикрлари Марказий Осиё халқлари маънавияти ривожига дахлдор.
Кўпгина манбаларда эса Шарқ халқлари маънавияти ривожи қуйидаги даврларга бўлиб ўрганишили алоҳида қайд этилган:
Қадимги шарқ маънавияти;
Уйғониш даври ва ўрта аср шарқ маънавияти;
Янги давр ва ҳозирги замон шарқ маънавияти.
Қадимги шарқ маънавияти ҳақида сўз юритганда Қадимги Миср маданияти ва маънавиятига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Қадимги Миср жаҳон маданиятининг энг қадимги ўчоқларидан бири бўлиб, унда ҳам илк маданий ёдгорликлар эрамиздан аввалги тўрт минг йилликнинг бошларида вужудга келган. Бобил маданияти каби қадимги Миср маданий ёдгорликларида ҳам халқ донишмандлигининг ҳамма турларида ўша даврдаги ижтимоий, иқтисодий ҳаёт, табиат ҳодисаларига муносабат, кишиларнинг ижтимоий, сиёсий, аҳлоқий, ҳуқуқий, уларнинг синтези бўлган фалсафий қарашларида ўз ифодасини топган.
Қадимги мисрликлар сувни одамга озиқ-овқат етиштирувчи, инсон учун дастлабки улуғ неъмат, деб билганлар. Сув уларга бутун табиатнинг, ҳаётнинг асоси бўлиб кўринган. Улар Нил дарёсини илоҳий бир мўъжиза деб, табиатдаги ўсимлик ва дарахтларга талпинганлар. Қадимги мисрликлар астрономия соҳасида баъзи билимларга эга бўлиб, сайёраларни юлдўзлардан ажрата билганлар, алоҳида юлдўзлар ҳаритасини ва ҳар хил тақвимлар тўзганлар.
Қадимги Мисрда тиббиёт жуда ривожланган, мисрликлар касалликларнинг жуда кўп турларидан хабардор бўлишиб, ташҳис қўйиш соҳасида катта тажрибаларни қўлга киритганлар.
Қадимги мисрликлар, айниқса қурилиш, архитектурага, санъатнинг жуда кўп турларига, ҳисоб-китоб, ўлчам ва чизмачилиқ математик ва астрономик билимларга эгалиги жиҳатдан бошқалардан тубдан фарқ қилишган. Ҳақиқий маънода улар геометрия ва астрономияга оид билимларнинг илк яратувчилари бўлишган. Миср эҳромлари-пирамидалар бунинг рад қилиб бўлмас ҳаётий гувоҳларидир.
Умуман, Қадимги Бобил ва Миср халқларининг маданияти, урф одатлари, дунёқарашлари, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, бадиий, аҳлоқий ва фалсафий қарашлари бутун қадимий Шарқ халқлари каби диний қарашлар билан суғорилган бўлган. Уларнинг бу қарашлари наслдан-наслга, авлодлардан-авлодларга ўтиб, Шарқдаги бошқа кўпчилик халқлар маданий-маънавий тараққиётига, ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган. Буни биз қадимий Ҳиндистоннинг маданий-маънавий тараққиёти мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Қадимги Ҳиндистон ўзининг бой тарихи ва маданиятига, диний ва фалсафий маълумотларига эга бўлган. Ҳиндистонда эрамиздан 3 минг йил муқаддам ерни сунъий суғориш, деҳқончилик тараққий этган, анҳорлар қазилган, кулолчилиқ ёғочсозлиқ тўқимачилиқ заргарлиқ ҳунармандчилиқ пишиқ ғиштлардан кўп қавватли бинолар қуриш, жун ва зиғир толасидан матолар тайёрлаш, мис ва темир, қалай ва қўрғошиндан қурол-аслаҳалар ясаш тараққий этган.
Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳиндистон» асарида ёзилишича, эрамизнинг биринчи асрларидаёқ Ҳиндистонда тиббиёт, риёзиёт, илми нужум, кимё, мусиқа, поэзия, тариҳ санъат ва фалсафага оид билимлар кенг ривожланган бўлган. Айниқса, ноёб табиатга, саҳий заминга, ажойиб наботот ва ҳайвонот оламига бой бўлган Қадимги Ҳиндистонда маданият ва санъатга оид, диний, фалсафий қарашлар кенг ривожланган. Бунга бизгача етиб келган «Рамаяна», «Маҳабҳарат» («Махаяна»), «Камила ва Димна» каби буюк асарлар тўлиқ гувоҳлик беради. Бу буюк нафосат ва бетимсол ҳикмат ҳазинаси бўлган асарларда ҳинд халқининг қадимий урф-одатлари, анъаналари, одоб-ахлоқи, маданияти, дини ва тарихи, миллий қадриятлари билан бирга, уларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий бадиий ва фалсафий қарашлари ёрқин ифодасини топган.
Булардан ташқари, қадимий Ҳиндистонда фалсафий фикрлар тўртта Ведаларда ҳам ифодаланган. Улар: Ригведа, Самаведа, Яжурведа, Атҳарваведалардир. Бу ведалардан энг муҳими Ригведа бўлиб, у эрамиздан 1500 йил олдин пайдо бўлган. Бу Ведаларда диний қарашлар билан бирга олам, борлиқ фазо ва вақт инсон, инсон ҳаётининг руҳий ва табиий асослари, табиат ва жамият ўртасидаги алоқадорлиқ илоҳий кучлар, уларнинг фаолиятлари ҳақида муҳим фалсафий фикрлар ва қарашлар илгари сурилади. Кейинчалик бу ведаларни турлича тушуниш асосида уларни турлича талқин этувчи фалсафий мактаблар вужудга келади. Бу мактаблар ўз ғоявий йўналишларига кўра икки оқимни ташкил қилишади. Биринчи оқим табиий материалистик йўналишда бўлиб, уни буддизм, ҳиндуизм, жайнизм, локаята ва чорвака мактаблари ташкил қилади.
Иккинчи оқим эса диний идеалистик йўналишда бўлиб, унга веданта, миманса, санкхия, ёге, няя, вайшешика, мактаблари киради.
Бу юқоридаги мактаблардан локаята ва чорвака мактаблари ҳақиқий реал дунё, деб инсонлар яшайдиган дунёни тушунадилар. Уларнинг тарафдорлари дунёни, табиат ҳодисаларини, улар қандай бўлишса, худди шундай тушунмоқ ва тушунтирмоқ керақ деган талабни илгари сурадилар. Улар нуқтаи назарича, бутун борлиқ: олов, сув, ҳаво, тупроқнинг йиғиндисидан иборат бўлиб, инсон ҳам ана шу тўрт унсур бирикмасидан ташкил топган. Чорвакалар дунёни ҳеч ким яратган эмас, балки унинг асосида тўрт моддий элементлар бирлиги ётади, деб ҳисоблайдилар. Улар: «Оловни ким иссиқ қилди, сувни ким совуқ қилди?» ва каби саволлар бериб, «Уларнинг ҳаммасини шу ҳодисаларнинг ўзидан қидириш керак», - деб жавоб қарайтарадилар.
Локаята мактаби вакиллари, ҳаётнинг мураккаб шакллари унинг оддий шаклларининг ўзоқ давом этган эволюсияси туфайли вужудга келади, дейишади. Уларнинг фикрича, инсон бир марта яшайди. Шунинг учун у бахтли ҳаёт кечиришга, ўзининг оқилона эҳтиёж ва манфаатларини қондиришга интилиши керак. Бундай фалсафий қарашлар қадимги Хитойда ҳам вужудга келади.
Қадимги Ҳиндистон каби, қадимги Хитой ҳам Шарқда йирик ўчоқлардан бири бўлган. Эрамиздан 2000 йил илгари бу ерда ҳам деҳқончилик кенг тараққий этиб, суғориш ишлари анча ривожланади. Бу ерда ҳам металдан, хусусан, темирдан меҳнат қуроллари ишлаб чиқариш авж олади. Қишлоқ хўжалиги, ирригация ,ҳунармандчилиқ савдо-сотиқнинг равнақи турли билмларнинг ривожланиши учун кенг йўл очади. Натижада, қадимги Хитойда, астрономия, биология, тиббиёт, санъат ва маданият соҳалари катта ютуқларга эришади. Бу ерда ҳам дастлабки фалсафий таълимотлар пайдо бўлиб, уларда дунё абадий, у 5 унсур – олов, сув, ер, дарахт ва металлдан ташкил тапган, деган қарашлар илгари сурилади.
Эрамиздан олдинги ВИИ-ВИ асрларга келиб, Хитойда даосизм фалсафий оқими пайдо бўлади. Унинг асосчиси Лао-Сзи, биринчи Хитой файласуфидир. У дунё моддий, у табиий қонунлар асосида тўхтовсиз ҳаракат ва ўзгаришда бўлади, дейди. Лао-Сзи ўзи бу ҳақда шундай ёзади: «Улуғ дао ҳамма ёққа қараб оқади. У ўнгга ҳам, сўнгга ҳам ёйилган. У туфайли жами мавжудод туғилади, улар ҳамиша ўзгаришда бўлиб, бир жойда тўхтаб қолмайди».
Даосизм фалсафий таълимотига кўра дунёдаги ҳамма нарсалар қарама-қаршиликларнинг бир-бирига боғлиқлиги асосида, бир-бирига зид ҳолда айланиб, ўтиб туради. Табиатдаги гўзаллик ва хунуклиқ баландлик ва пастлиқ яхшилик ва ёмонлиқ борлиқ ва йўғлиқ ўзунлик ва қисқалик бир-бирига ўтади, бир-бирини туғдиради, бир-бирига боғлиқ. Табиатдаги барча ҳодисалар қарама-қаршиликларни ўз ичига олади.
«Ин» ва «Ян» қарама-қарши кучлар ва табиатнинг «5 унсури» ҳақидаги таълимотни Сзоу Ян ишлаб чиқади.
Қадимги Хитой фалсафий қарашларида Конфусийнинг (Эр.аввал 551-479 йиллар) ахлоқий таълимоти ҳам муҳим ўрин тутган. У ўзиниг фалсафий қарашларида кишиларни тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратади. Унинг фикрича, одамлар ўз табиятига кўра бир-бирига ўхшашдирлар, фақат улар ўз тарбияларига кўра бир-бирларидан фарқ қиладилар.
Дунё маданиятини яхлит олиб оʻрганган олимларнинг ишлари шуни коʻрсатдики, Осиё марказида жойлашган Мовароуннахр, Хуросон ва Эронда Италияга қараганда бир неча аср олдин (9- 12-асрлар) улкан маданий коʻтарилиш юз берган, илм фан, фалсафа, адабиёт кучли ривожланиб, илгʻор инсонпарварлик гʻоялари жамият фикрини банд этган, ақлий ва ижодий фаоллик гуркираган. Бу даврни дунё илмида швейсариялик машҳур шарқшунос, фан тарихчиси Адам Метс "Мусулмон Ренессанси" деб атаган бўлса, совет шарқшунос олими Николай Конрад "Шарқ Уйгʻониши" номи билан атайди.
Шарқ Уйғониши, Шарқ Ренессанси ҳақида гап кетганда эса турли соҳа олимлари–тарихчилар, адабиётшунослар, маданиятшунослар ва санъатшунослар бу масалага бефарқ бўлмаганларидеқ қарашлар ҳам асосан иккига бўлинади. Уйғониш атамаси (итальянча–франсўзча Ренаиссанс–Уйғониш)ни даставвал шу маданият соҳиблари–итальян гуманистлари ишлатганлар. Жумладан, италиялик ёзувчи Ж.Бокаччо бу атамани Джотто ижодига қарата, “у антик санъатни уйғотди” деб биринчи бор ишлатган эди. Бутун бир даврни англатувчи тушунча сифатида санъат тарихчиси Ж. Вазари (1511–1574) тарафидан унинг “Машҳур санъаткорлар ҳаётидан лавҳалар” китобида (1550) тилга олинган. Кўпчилик олимлар Европа Уйғониш даврини классик тарзда даврлаштириб у ХИВ–ХВИ асрларга хос деб билсалар, бошқалар Уйғониш маданиятини бир мунча илгарироқ ХИИ аср–Каролинглар Ренессансдан бошлаб, Испания, Италия шимолидаги мамлакатлар (Шимолий Уйғониш) Уйғониш–ХВИИ аср билан якунлайдилар. 1950 йилларнинг ўрталарида эътиборан “Шарқ” Уйғониш даври масаласида жиддий мунозара баҳс кетди. Хитой маданияти тарихи таҳлилида академик Н. Конрад Уйғониш даврини қадимги, ўрта асрлар сингари инсоният цивилизациясининг барча минтақаларига хос умумбашарий ҳодиса деб қарайди. Умумжаҳоний жараён ҳисоблаган Уйғониш Шарқда (Хитой) ВИ–ВИИИ асрларда бошланиб, Ғарб сари силжиган ва ХИВ асрда Европа ҳодисасига айланган. Уйғонишнинг бундай талқинига қарши бу ҳодиса турли мамлакатларда минтақавий, айрим кўринишларда амал қилиши мумкин, лекин у умумжаҳоний феномен бўлиши мумкин эмас, деб ҳисобловчилар ҳам бор. Уйғониш даври Хитойда (Конрад), Кореяда (Тен), Эрон ва Тожикистонда (Брагинский, Никитин), Ҳиндистонда (Семшев), Туркияда (Меллов), Арманистонда (Чалоян), Озарбайжонда (Гаджиев), Грўзияда (Нусубидзе, Натадзе) кечканлиги ҳақида айрим маълумотлар келтирилади. Айни чоғда ҳар икки қараш тарафдорларини Европа Уйғониш даврини мутлақо бетакрор ҳодиса деб қаровчи муаллифлар (А. Лосев, М. Петров) жиддий танқид қиладилар.
Марказий Осиё минтақасидаги Уйғониш ҳақида гап борганда ИХ–ХИИ асрлар аввало ҳорижий маданият ва қарор топган исломий эътиқодга нисбатан ривожланган ва бойиган қадимий маданият негизида миллий Уйғониш деб қаралмоғи лозим. Марказий Осиё ўзоқ йиллик тарихида кўп босқич ва талончиликларни кўрди, уларга қаршилик ва озодлиқ мустақиллик учун кураш олиб борди. Ҳақиқат шундаки, ҳар бир босқиндан сўнг миллий давлатчилик ва маданият тикланди. Мустақилликка интилиши ғояси ва ҳаракати ўзга халқлар томонидан яратилган маданиятларни инкори эмас. Марказий Осиё маданиятида умуминсоний аҳамиятга молик жамики маданият ютуқлари ижодий уйғунлашганидеқ айни пайтда минтақа маданияти бошқа халқлар маданиятларига самарали таъсир кўрсатди ва уларни бойитди.
Мавжуд адабиётлар ва фикрлар таҳлили асосида Марказий Осиёдаги халқлар Миллий маданий Уйғонишни уч даврга бўлиши мумкин:
ИХ – ХИИ асрлар – араб босқинидан кейинги давр.
ХИВ – ХВ асрлар мўғул истилосидан кейинги давр.
ХХ аср боши ва ҳозирги давр-колониал босқин ва Совет давридан кейинги сиёсий, миллий, маданий Уйғониш.
Шарқ Уйгʻониш даврида Европа Уйгʻониш даврининг асосий белгилари мужассам: жоʻшқин ижодий фаолият, улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилгани, ақлни ҳайратга солувчи бемисл асарларнинг яратилгани шундан далолат беради. Шарқ Уйгʻониш даври ҳам улугʻ алломалар, қомусий билим соҳиблари, машҳур мутафаккирларни етиштирди. Аниқ фанлар соҳасида Муҳаммад Хоразмий, Абу Бакр Розий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал Фаргʻоний, Умар Хайём, Мирзо Улугʻбек жаҳоншумул кашфиётлар қилдилар. Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Ибн Рушд, Муҳаммад Гʻаззолий, Азизиддин Насафийларнинг фалсафий асарлари тафаккур хазинасини бойитди, олам, одам ва жамият яхлитликда тадқиқ этилиб, янги қонуниятлар очилди, ақлий билим уфқлари кенгайди, фозил жамият ва комил инсон назарияси чуқур ишлаб чиқидди.
Шеʼриятда Абу Абдулло Рудакий, Абулало ал Мааррий, Абулқосим Фирдавсий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий каби даҳо ижодкорлар етишиб, оʻлмас асарлар яратдилар, ишқ муҳаббат, қаҳрамонлик, озодлик ва эзгуликни куйладилар.
Миниатюра рассомчилигида бир неча мактаблар шаклланди, бунда Камолиддин Беҳзод расмлари янги ижодий ёʻналишга асос солди. Уйгʻониш даврининг яна бир белгиси халқ руҳини ифодалайдиган "Минг бир кеча", "Калила ва Димна", "Қирқ вазир", "Тоʻтинома", "Синдбоднома", "Жомеʼул ҳикоёт" каби қизиқарли саргузаштларга тоʻла, шавқу завқ қоʻзгʻатадиган асарларнинг коʻпайгани, иккинчи томондан "Хамса"ларда боʻлганидай, инсоний идеалларни мужассам этган ҳикмат ва фалсафага бой умумбашарий гʻояларнинг тасвирланишидир.
Шарқ уйғониш даврида Эрон ва Марказий Осиё халқлари бир неча минг йиллик цивилизация тарихига эга. Зотан, қадимияти, қад. давлатчилиги боʻлмаган халқда Уйгʻониш даври ҳам боʻлмайди. Марказий Осиёда 9-13 асрларда оʻз халқининг қадимиятига қайтиш, Авесто фалсафасини Қурʼон маʼрифати билан уйгʻунлаштириб, қайта тиклашга интилиш тасаввуф таʼлимоти, "ишроқ" фалсафасида намоён боʻлган. Шу асосда турли назариялар, таʼлимотлар юзага келиб, фикрий хилма хиллик ривожланди. Тасаввуфий орифона таʼлимотнинг қарор топиши, тариқатлар ҳам, аслида, ҳурфикрлик ва инсон камолотига боʻлган ишончнинг нишонаси эди. Уйгʻониш даври вакиллари динга эмас, балки динни схоластика ва жаҳолат манбаига айлантирган кишиларга қарши курашганлар.
Тафаккурдаги икки: ақлий (рационализм) ва важдий (иррационализм) ёʻналиш намояндалари зоҳиран оʻзаро келишмай келган боʻлсаларда, амалда Европа Уйгʻониш даврида боʻлганидек, инсон онгини бедор этиш, уни ақидапарастлик (тақлидчилик) гʻуборидан тозалашда ҳамкорлик қилдилар. Шу боис ҳурфикрли мутафаккирлар орасида рационалист олимлар билан бирга, ориф суфийлар ҳам бор эди.
Шарқ Уйгʻониш даври вакиллари оʻз халқларининг қадимий маданияти билан бирга, юнон ва ҳинд халқлари меросидан ҳам фойдаланишган. Юнон олимларининг асарлари 8-9-асрларда араб тилига таржима қилинди, шархланди. Афлотун, Арастуни Шарқ файласуфлари ҳам оʻз устозлари деб ҳисоблашган, Плотин қарашлари Ибн ал Арабийга таʼсир этиб, "ваҳдатул вужуд" фалсафасига туртки берди. Бироқ юнонлар коʻп фикрларни қадимги осиёликлардан олганлар. Бу тарих қонунияти.
Шарқ Уйгʻониш даври кенг коʻламли: таʼлим ва таҳлил, мадраса маориф ривожланган, улкан кутубхоналарда юз минглаб жилд китоблар йигʻилган, "хазинат ул ҳикма", "дор ул улум"ларда толиби илмлар, устоз шогирдлар суҳбати бардавом эди, олимнинг оброʻэʼтибори юксак қадрланди.
Шарқ Уйгʻониш даври ютуқлари Гʻарбий Европадаги Уйгʻониш даврига бевосита таʼсир этган. Чунки 12-14-асрларда мусулмон олами билан Европа давлатлари орасида алоқа кучайган эди. Айниқса, туташ чегара мамлакатлари: Қурдоба (Испания), Кавказ, Болқон Й.о. да бу жараён кучли боʻлган. Европаликлар Шарқ олимларининг асарларини лотин, испан, яҳудий тилларига қилинган таржималар орқали ёхуд бевосита араб тилида оʻқиб оʻрганганлар. Ибн Синонинг "Тиб қонунлари", "Ашшифо", Форобийнинг "Илмлар таснифи", Аҳмад Фаргʻонийнинг "Само ҳаракатлари ва юлдузлар илмининг жами китоби", Мухаммад Мусо Хоразмийнинг "Алжабр вал муқобила", Ибн Рушд, Абу Бакр Розий асарлари таржима қилиниб, кейинчалик нашр этилган. Алгебра, алгоритм фанлари Хоразмий асарлари туфайли шаклланган. "Тиб крнунлари" 7 аср мобайнида Европа унтларида тиббиёт дарслиги сифатида хизмат қилди. Ибн Сино шогирди Ибн Рушд гоялари Италия, Франция ҳурфикрлигини бошлаб берган. Ибн Сино — Авиценна, Ибн Рушд — Аверроэс, Аҳмад Фаргʻоний — Ал Фрагени, Абу Бакр Розий — Ал Рамзатс, Абу Маʼшар Балхий — Албумазар деган лотинча номлар остида машҳур боʻлган. "Оʻша пайтда (13—16-а.) жаҳолат чангалидаги Европанинг коʻпгина қисмида мусулмонлар илм чарогʻини ёқдилар...; испанлар ёзуви ҳам, шимолий орамий ёзуви ҳам Осиёдан олинган; шим., гʻарбий ва шарқий Европа маданияти юнон — румо — араб уругʻидан униб чиққандир" (Г.Гердер). Платон, Аристотель асарлари ҳам Европага дастлаб арабча таржима ва талқинлар орқали кириб борган. "Шаркликлар Гʻарбни Аристотель фалсафаси билан ёритдилар" (Гегель).
Аниқ фанлар ва уларни оʻрганиш усулларини, деҳқончилик ва чорвачилик илмлари, денгизда сузиш, қарбий техникани Европа шарқдан олиб ривожлантирди. "Математика, кимё, тиббиёт соҳасида мусулмонларнинг хизмати буюк... бу фанларда мусулмонлар Европанинг муаллимлари боʻлиб қолдилар" (Г. Гердер). Европа Уйгʻониш даври адиблари Данте, Петрарка, Боккачо Шарқ илмфани, адабий асарларидан илҳомланганлар. Данте "Базм", "Илоҳий комедия" асарларида Ибн Сино ва Ибн Рушдни оʻз устозлари қаторида эҳтиром билан тилга олади. Ахмад Фаргʻоний асарларидан фойдаланганини қайд этади. К. Марлонинг "Буюк Темур" драмасида Амир Темур жасур, халоскор инсон сифатида тасвирланган.
Мусиқада ҳам Уйгʻониш даври жараёнига хос юксалиш дастлаб Шаркда юз берди. Марказий Осиё халқларининг қад. анʼаналари араб, ҳинд ва форс мусиқий мерос асарлари, чолгʻулари билан оʻзаро таʼсир жараёнлари натижасида янада бойиб қайтадан жонланди. Зеро, Форобий ва унинг издоши Ибн Сино мусиканинг назарий, фалсафий ва эстетик масалаларини атрофлича тадқиқ этиб, умумшарқий таʼлимотни яратишган. Хусусан, Яқин ва Оʻрта Шарқ халқлари мусиқа амалиётига таянган ҳолда, куй ва усуллар, қоʻлланиладиган созлар, муайян шакл ва жанрлар доирасида муштараклик мавжудлигини исботлашган. Форобийнинг "Китоб ул мусиқа алкабир" ("Мусиқага доир катта китоб") ва, айниқса, Ибн Синонинг "Жавомеʼ илм улмусиқи" ("Мусиқага оид илмлар тоʻплами") каби асарларида юнон олимлари (Пифагор, Аристоксен ва бошқалар)нинг қарашлари бойитилиб, товушлар баландпастлиги муносабатлари математик услубда ифодаланган.
Марказий Осиё Уйғониш даврининг иккинчи босқичи ХИВ–ХВ асрларни ўз ичига олади. Мазкур давр ҳақида шуни таъкидлаш керакки, бу давр маданиятида илмий-фалсафий йўналишлар билан бир қаторда бадиий эстетик тамойиллари ҳам кенг тарғиб этилади. Айниқса шу давр Шарқ мутафаккурлари Қозизода Румий, Улуғбеқ Али Қушчи ва бошқалар устувор даражада илмий фаолият билан шуғулланган бўлсалар, Саккокий, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Беҳзод кабилар ижодида бадиий-эстетик ғоялар марказий ўрин тутади.
Марказий Осиё Уйғониш даврининг етуклик даври деб ҳисобланган бу босқичи Темур ва темурийларнинг сиёсий ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Тарихшунос олим Б. Аҳмедовнинг қайд этишича, темурийлар деб ном олган сулола Мовароуннаҳр, Афғонистон, Эрон, Озарбайжонда ХИВ асрнинг 70 йилларидан ХВ асрнинг бошларигача ҳукмронлик қилади. Марказий Осиё ХИВ асрнинг 40 йилларида Чиғатой улусида феодал тарқоқлик кучаяди. Бунинг натижасини мамлакатда нотинчлик вужудга келади ва тахт тепасига машҳур Темур келади.
Темурийлар даври маданияти тушунчаси чуқур маънога эга бўлиб, унинг ривожига Улуғбеқ Ҳусайн Бойқаро, Бобур сингари темурийзодалар, шу билан бирга ўша даврда яшаган алломалар Жомий, Навоий, Беҳзод сингари ижодкорлар, Ғиёсиддин Самарқандий, Хондамир каби тарихнавислар, юзлаб меъморлар, мусиқа арбоблари, ҳунармандчиликнинг моҳир усталари катта аҳамиятга эга бўлган улушларини қўшади.
Туркистон халқларининг ХИХ аср иккинчи ярми ва ХИХ аср бошларида яшаган мутафаккирлари дунёқарашлари негизида маърифатпарварлик концепцияси ётади. Туркистон халқлари маърифатпарварлик маданияти, бир томондан ўзининг бой ва сермазмун меросига суянади, иккинчи томондан бошқа халқларнинг хусусан, умуминсоний маънавий қадриятларни ижобий қабўл қилади. Маърифатпарварлик маданияти тизимида санъат алоҳида ўрин тутади. Бу муамони ҳал этишда мутафаккирлар ижтимоий онг шаклларидан бири бўлган ва маънавий тарбиясини амалга оширадиган воситалардан бири сифатида санъатнинг ролини кўрсатиб беришга алоҳида эътибор берадилар. Бундай қарашларни Муқимий ижодида ҳам кўриш мумкин.
Шу ўринда ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида миллий Уйғониш ва миллий онг юксалишида жадидчилик катта рол уйнаганлигини қайд этиш ўринли.. Жадидчилик ғояларини унинг ёрқин вакилларидан Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Қодирий, Авлоний, Мунавар Қори, Файзулла Хўжаев, Сўфизода, Тавалло, Ибрат кабилар ғоят оғир шароитларда тарғиб этишга ҳаракат қилганлар. Беҳбудий, Фитрат, Мунаввар Қори ва бошқа миллат учун жонкуяр жадидлар мактаблари очар, уларда ўзлари дарс берар, ўқув кўлланмаларини ёзар, нашр этар ва бу йўлда жонбозлик кўрсатар эди. Бу йўлда ўз маблағларини ҳам аямаганлар.
Туркистонда жадидчилик миллий озодлик кураши жараёнида юзага келган, ўзбек халқи тарихида янги саҳифани оча бошлаган ижтимоий ҳаракат бўлганлиги билан ажралиб туради. Уларнинг дунёқарашида ватанпарварлиқ миллатпарварлиқ маърифатпар-варлик тараққийпарварлик каби ғоялар етакчилик қилган.
Download 33,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish