Шаҳноз абдуллаева: «У ўз «Монализа» сига бутун умр содиқ қолди »


Шунинг учун ҳам у ҳақида, «У менга отадан ҳам улуғроқ» деб гапирасизми?



Download 23,89 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi23,89 Kb.
#253014
1   2   3
Bog'liq
40-41 Буюклар

Шунинг учун ҳам у ҳақида, «У менга отадан ҳам улуғроқ» деб гапирасизми?
— Ҳа, минглаб рассомлар қатори Чингиз Аҳмаровни мен ҳам ўзим учун маёқ деб биламан. Унга интиламиз, ундан куч оламиз. Биласизми, «Устоз отангдан улуғ» деган таъриф нимадан келган, Чунки, оламдаги илк устоз бу бизларни яратган Зот ҳисобланади. Айнан у тўғри йўлга бошлаган инсонларни. Ота эса инсонга ҳаёт беради. Шу сабаб, устоз ва ота тушунчаси инсон тақдирида муҳим роль ўйнайди. Ўйлайманки, бобом биз юзлаб шогирдларига йўл кўрсатишда, бизга ҳаётдаги миссиямизни тушунтиришда устоз номига чиндан лойиқ бўлди.
Унинг санъат асарларида аёл образи доим етакчилик қилган, унинг «Монализа»си, илҳом париси ким эди?
— У шундай одам бўлганки, доим чизган. Ҳамма нарсадан илҳом ола билган. Қачон қарасангиз қўли бўёқ, қўлида қалам ва блокноти шай турарди. У шоирлик ва рассомлик бир бирини тўлдирувчи тушунчалар деб ҳисоблар ва ўзи ҳам шарқ шеъриятини жуда кучли билимдони эди. Рассом бўлиш шунчаки чиза олиш дегани эмас, бу учун чуқур билим керак. Чингиз Аҳмаров тарихий қаҳрамонлар яратган, хусусан «Етти гўзал», «Суғдиёна тўйи», «Амир Темур», «Фарҳод ва Ширин» ва бошқалар. Мана шу образларни яратиш учун у шарқ миниатура санъатини қунт билан ўрганган. Санъат тарихини жуда яхши биладиган санъатшунос, профессор эди. Монализасига қайтадиган бўлсак, у шарқона қисиқ кўзлар, шарқ аёлларига ҳос юздаги ифодалар: уялиш, ноз—карашма мана шундай ўзига ҳос ҳарактерлардан илҳомланарди. Масалан, Фарҳод образининг протатипи менинг дадам бўлган, у онамнинг камон қошларидан ҳам баъзан фойдаланарди ва албатта энг кўп гўзаллар портретини рафиқаси Шамсирўй Ҳасанова образи асосига яратган. У гўзалликни узоқдан қидирмасди, ёнидагиларни ўзига хослигини қадрларди.
Ўзингиз гап очдингиз, энди бизга Шамсирўй Ҳасанова ва Чингиз Аҳмаровнинг муҳаббат тарихи ҳам жуда қизиқ.
— Албатта, улар орасида жуда катта ва соф муҳаббат бўлган. Иккалалари ҳам рассом ижодкор бўлишган. Шамсирой Ҳасанова жуда гўзал аёл бўлган, Чингиз Аҳмаров дастлаб уни гўзаллиги учун рассомларга хос ёқтирган, кейинчалик яқиндан танигач улар оила қуришга аҳд қилишган. Бу аёл илк ўзбек рассом қизи бўлиб, ёш бўлишига қарамай давлат санъат музейини бошқарган, афсуски у ҳақида жуда кам маълумотлар қолган. Унинг қаламига мансуб «Нодирабегим», «Зебунисобегим», «Увайсий» ва «Мутриба» санъат асарлари, ҳамда у учун турмуш ўртоғи тарафидан чизилган «Ширин» картинаси ғоятда қадрли ва ноёб ҳисобланади. Шамсирой Ҳасанова 39 ёшида вафот этгач, Чингиз Аҳмаров бошқа оила қурмади ва умри поёнига етганда севган ёри билан ёнма—ён қабрга қўйилди.

Download 23,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish