Бернс МЕН-концепциясининг уч вазифасини ажратган. У маълум бир вазиятда индивид ўзини қандай тутиши, бошқа одамларнинг ҳаракатини қандай тушуниши, шунингдек – инсоннинг нима бўлиши ҳақидаги тасаввури, яъни унинг тахминини аниқлайди. - Бернс МЕН-концепциясининг уч вазифасини ажратган. У маълум бир вазиятда индивид ўзини қандай тутиши, бошқа одамларнинг ҳаракатини қандай тушуниши, шунингдек – инсоннинг нима бўлиши ҳақидаги тасаввури, яъни унинг тахминини аниқлайди.
АЛЬТРУИЗМ (франц. altruisme, лот. alter — бошқадан) — ахлоқий тушунча, унинг негизида бошқа кишиларга холис хизмат қилиш, уларнинг бахт-саодати учун ўз шахсий манфаатларини қурбон қилиш ётади. Альтруизм терминини фалсафага эгоизм тушунчасининг зидди маъносида О. Конт киритган. ЭГОИЗМ (лот. — мен) — ўз фойдаси, манфаатини кўзловчи хаттиҳаракат, ўз манфаатини бошқа кишилар манфаатидан устун қўйиш. Эгоизмнинг акси — альтруизм. Эгоист – эго, яъни “мен” сўзидан олинган атама бўлиб, фақат ва фақат ўзини ўйлайдиган шахсдир. Бундай одам, одатда, ўзига бино қўйган бўлади, озода кийинади, ташқи кўринишига ҳаддан зиёд эътибор қилади, ўзига ёққан нарсалардан роҳатланиб юради, ўз хонасини саранжом-саришта тутади, ўз фикридан қолмайди, бировнинг фикрига қулоқ тутмайди, даврага ҳадеб қўшилавермайди, ўзидан бошқани ҳурмат қилмайди. Эгоист – эго, яъни “мен” сўзидан олинган атама бўлиб, фақат ва фақат ўзини ўйлайдиган шахсдир. Бундай одам, одатда, ўзига бино қўйган бўлади, озода кийинади, ташқи кўринишига ҳаддан зиёд эътибор қилади, ўзига ёққан нарсалардан роҳатланиб юради, ўз хонасини саранжом-саришта тутади, ўз фикридан қолмайди, бировнинг фикрига қулоқ тутмайди, даврага ҳадеб қўшилавермайди, ўзидан бошқани ҳурмат қилмайди. У ўзига тааллуқли ишларга ҳар доим вақт топади, бировнинг илтимосига эса баҳона топади, ўзига ёққан нарсадан хурсанд бўлиб сизга сўзлаб беради, бироқ сизга ёққан нарсани хурсанд бўлиб унга сўзлаб берсангиз, мутлақ беэътибор ўтиради. Чунки эгоистни ҳеч қачон бировнинг ўзи ҳам, унинг қилаётган ишлари ҳам заррача қизиқтирмайди. Агар қизиқтирганида у эгоист деган номга нолойиқ бўлар эди. - У ўзига тааллуқли ишларга ҳар доим вақт топади, бировнинг илтимосига эса баҳона топади, ўзига ёққан нарсадан хурсанд бўлиб сизга сўзлаб беради, бироқ сизга ёққан нарсани хурсанд бўлиб унга сўзлаб берсангиз, мутлақ беэътибор ўтиради. Чунки эгоистни ҳеч қачон бировнинг ўзи ҳам, унинг қилаётган ишлари ҳам заррача қизиқтирмайди. Агар қизиқтирганида у эгоист деган номга нолойиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |