Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


ДАВЛАТНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ



Download 1,09 Mb.
bet20/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

ДАВЛАТНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ



БОШҚАРИШ ШАКЛЛАРИ

ДАВЛАТ ТУЗИЛИШ ШАКЛЛАРИ



монархия



республика








Ҳокимиятнинг бўлиниш тамойили. Бу тамойил ҳозирги замон давлат ва ҳуқуқ назариясининг асосларидан бири бўлиб, кўп жиҳатдан француз маърифатпарварлигининг атоқли вакили, таниқли ҳуқуқшунос ва сиёсий арбоб Шарль Луи Монтескье (1689-1755) номи билан боғлиқ. Қомусий билимлар соҳиби бўлмиш бу олим ҳуқуқшунослик ва сиёсат масалалари билан бир қаторда фалсафа, ахлоқшунослик, тарих, социология, дин, сиёсий иқтисод, табиий фанлар, санъат ва адабиёт билан ҳам шуғулланган. Монтескьенинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари унинг “Форс мактублари” (1721), “Римликларнинг буюклиги ва ҳалокати сабаблари ҳақида мулоҳазалар” (1734) асарларида ва 20 йил мобайнида яратган “Қонунлар руҳи ҳақида” (1748) китобида акс этган.
Монтескье бошқаришнинг уч образини (шаклини) ажратади: республика, монархия ва деспотик (мустабид, зулмкор). Республика бошқарувида олий ҳокимият ёки бутун халқ (демократия) ёки унинг бир қисми (аристократия) қўлида бўлади. Монархия – бу қатъий ўрнатилган қонунлар воситасида бир киши томонидан бошқарилувчи давлатдир. Деспотик (мустабид) тузумда эса барча нарса ҳар қандай қонун ва қоидалардан устун турувчи ҳукмдорнинг истаги ва иродасига кўра содир бўлади. Монтескье ана шу бошқарув шаклларининг вужудга келиши ва амал қилишини қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларининг сиёсий мувозанати, шунингдек, ушбу функцияларни амалга оширувчи органларнинг ўзаро муносабатлари характерига боғлайди. Унинг фикрича, ҳокимиятнинг ушбу уч тармоғи ўзаро мувозанатда бўлса, бошқарув “мўътадил” бўлади, яъни бундай давлат тузумида “ҳеч кимни қонун талаб қилмаган нарсани бажаришга ва, аксинча, ҳеч кимни қонун рухсат берган нарсани бажармасликка мажбур этиб бўлмайди”.
Ҳокимиятнинг бўлинишидан асосий мақсад ҳокимиятни суистеъмол қилишга имкон бермасликдир. Бундай имкониятнинг олдини олиш учун, дейди Монтескье, “шундай тартиб зарурки, бунда турли ҳокимиятлар бир-бирини тийиб туриши мумкин бўлсин”. Ҳокимиятларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туриши – уларнинг қонун томонидан белгилаб берилган ўз имкониятлари доирасида ўзаро қонуний ва уйғун амал қилишининг зарур шартидир. “Бу уч ҳокимият осойишталик ва фаолиятсизлик ҳолатига келиши керакдек туюлади, - деб ёзади у. – Аммо ҳодисаларнинг зарурий оқими уларни фаолият кўрсатишга мажбур қилгани учун, улар ўзаро мувофиқлашган ҳолда фаолият юритишга мажбур бўлади”. Монтескье бунда сиёсий тизимдаги белгиловчи ва асосий ўринни асосли равишда қонунчилик ҳокимиятига беради.
Унинг фикрича, ҳокимиятнинг бўлиниши сиёсий эркинликни таъминлашнинг асосий шартидир: “Қонунчилик ва ижроия ҳокимиятлари бир киши ёки битта муассаса қўлида бирлаштирилса, эркинлик бўлмайди, чунки ушбу монарх ёки сенат золимларча қўллаш учун зулм ўтказувчи қонунларни яратади. Суд ҳокимияти қонунчилик ва ижроия ҳокимиятидан ажратилмаса ҳам, эркинлик бўлмайди. Суд қонунчилик ҳокимияти билан қўшилган тақдирда, фуқаролар ҳаёти ва эркинлиги ўзбошимчалик ва зўравонлик ҳукми остига тушиб қолади, чунки бунда судья қонун чиқарувчига айланади. Суд ҳокимияти ижроия ҳокимияти билан бирлаштирилган тақдирда судья зулм қилувчи, эзувчи бўлиш имкониятини қўлга киритади. Мабодо бу уч ҳокимиятдан учаласи ҳам (яъни қонун яратувчи ҳокимият, умумдавлат характеридаги қарорларни ижро этувчи ҳокимият ҳамда жиноятлар ёки хусусий шахсларнинг даъво ишларини суд қилиш ҳокимияти) бир кишида ёки мансабдорлар, оқсуяклар ёки оддий кишилардан иборат битта муассасада бирлаштирилган тақдирда, ҳаммаси тамом бўлган бўларди”1.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish