Шахс сифатида ўсиш усуллари


АТРОФИНГИЗДАГИЛАРНИ ҚАДРЛАНГ



Download 9,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/64
Sana11.03.2022
Hajmi9,36 Mb.
#489488
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   64
Bog'liq
aql vetaminlari

АТРОФИНГИЗДАГИЛАРНИ ҚАДРЛАНГ
Агар ҳаётингиз билан боғлиқ ҳамма нарсанинг қадрига 
етсангиз, сизнинг қанақа инсон эканингизни ифодалаш, фаҳ- 
млаш учун атрофингизда ўзингиздек ҳамфикр одамлар бўли- 
ши керак. Жаноб Шоафф менга эҳтиёткорликни ифодалов- 
чй муҳим бир гапни айтган эди. Шуни сизларга етказмоқчи- 
ман: "Таъсир қилиш кучини қадрламаслик мумкин эмас".
102


Ҳақиқатда ҳам одамларнинг атрофдагиларга таъсир кучи 
жуда катга. Одамлар бизларга ўз таъсирларини ўтказаётган- 
ларини кўпинча англай олмаймиз, ҳатгоки сезмай қоламиз. 
Негаки, бундай таъсир аслида аниқ вақт давомида ривожла- 
нади. Агар сиз ишлаб топган пулини сарфлаб юборадиган 
одамлар билан бирга бўлсангиз, сиз ҳам шу ишни қиласиз. 
Агар сиз футбол ишқибозлари билан бирга бўлсангиз, ҳеч 
қачон концертга эмас, албатта футболга борасиз. Агар сйз 
китоб ўқимайдиганлар орасида бўлсангиз, албатга сиз ҳам 
китоб ўқимайсиз. Биз "Қандай бу ерга тушиб қолдим?" де- 
магунимизгача одамлар бизни шунга итарадилар. Агар биз 
ҳаётда режалаштиргандек яхши яшашни хоҳдасак, бунақан- 
ги таъсирларни диққат билан ўрганишимиз керак. Рухсат 
берсангиз, юқоридагиларга якун сифатида сизга учта савол 
берсам. Бу саволларим ҳозирги вақтда сиз қанақа одамлар 
билан эканингизни билиб олишингизга ёрдам беради.
"Мен қанақа одамлар орасидаман?"
Уйлаб кўринг, сиз кўпроқ кимлар билан мулоқотда 
бўласиз? Сиз ҳар бир одамни сизга қандайдир образда 
таъсири борлигини баҳолай олишингиз керак.
"Бу одамлар мен учун нима қила олади?" Бу энг му- 
ҳим савол: "Улар мени нима қилишга, нймани эшитишга 
мажбур қиляптилар?"
Улар мени нимани ўқитишга ундаяптилар, қанақа ва ни- 
мани гапиришга, қаерга боришга, нимани ҳис қилишга ўрга- 
тяптилар, нимага мажбур қилаяптилар? Бошқалар сизга қан- 
дай таъсир кўрсатаётганлари тўғрисида ўтириб жиддий аш- 
лаб олишингиз керак, хоҳ ижобий, хоҳ салбий тарафдан. •
"Бу сизга ёқадими?" Балки сиз бирга юрган одамлар 
сизга ижобий таъсир қилар, сизни руҳлантирувчи таъсир- 
га эгадир?! Балки яхши олмалар ичида бир қанча чириги 
ҳам бордир?! Мен таклиф қилмоқчи бўлганим - буларни 
чуқур текширинг. Уларга қайта-қайта назар ташлаш учун 
бу саволлар ўринли деб ҳисоблайман. Хусусан, гап таъ- 
сир кучи ҳақида кетганда яхши ҳам, ёмон ҳам бизни қаер-
103


гадир олиб боради. Лекин фақат яхшиси керакли жойга 
олиб боради. Ҳаётимизга таъсир қилувчи нарсаларни жуда 
осонлик билан қўйиб юборишимиз мумкин. Бир одам ай- 
тган экан: "Мен қаерда яшаётганим, кимлар орасида бўли- 
шим муҳйм эмас. Уларнинг менга аҳамияти бўлмаса ке- 
рак". Мен бошқа фикрдаман. Эсда тутинг, ҳаммасининг 
аҳамияти бор. Албатта, баъзилари катта, баъзилари кит 
чикроқ таъсйрга эга, лекин сизга таъсири бор. Атрофин- 
гиздагиларни салбий ва ижобий томонларини текшириб 
ўлчаб кўринг. Тарозининг қайси томонга босиб кетаётга- 
нини билиб олинг. Буни эътибордан қолдирманг. Балки 
сйз кичкина қушча тарихи тўғрисида эшитгандирсиз. Қуш- 
ча қанотлари билан кўзини яшириб йиғлар эди. Шунда 
сава ундан сўради: "Нега йиғлаяпсан? Катга қуш кўзингга 
тупургани учунми?" Митти қушча: "Йўқ, мен катта қуш 
кўзимга тупургани учун йиғламаяпман. Мен шундай бўли- 
шига йўл қўйганим учун йиғлаяпман", деб жавоб берди.

Download 9,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish