A) Ҳаёт ва бизнес - бу худци
йил фаслларининг алма-
шинувига ўхшайди.
Б) Сиз йил фаслларини ўзгартира
олмайсиз, лекин ўзин-
гизни ўзгартиришингиз мумкин.
B) Ўрганишимиз керак бўлган асосий ҳаёт дарси - бу
худди қиш фаслининг қийинчиликларини енгишдек нарса.
Г) Қиш сизга яхшироқ, кучлироқ ва ақллироқ бўлиш-
га имкон беради.
Қишни ўзгартира олмайсиз, лекин ўзингизни ўзгарти-
ришингиз мумкин.
Энди биз баҳор тўғрисида гаплашамиз. Яхшиямки, қиш
ташвишлари ортидан баҳор деб
аталувчи фаол ва янги им-
кониятлар мавсуми кириб келади. Бу ҳаётнинг сермаҳсул
экинзорларига билим уруғларини экиш учун тайёр вақг. Би-
роқ шунчаки баҳорнинг келиши кузда ҳаммаси яхши бўла-
ди, дегани эмас. Баҳорда сизнинг ҳаракатингиз керак. Сиз
танланг: ё баҳорда уруғ экинг ёки кузда тиланчилик қилинг.
Баҳорнинг ҳар бир куни ва имкониятидан фойдаланинг. Агар
сиз эксангиз, шунда ҳосилни йиғиб оласиз, дея баҳор
ваъда
беради. Аллоҳнинг иродаси билан биз ҳар қандай сарфлан-
ган кучимиз учун кўп марталаб мукофот оламиз. Ҳар ҳовуч
экканимиз - қоп-қоп ҳосил беради. Бировга қилган ҳар бир
яхшилигимиз - юз карра яхшилик бўлиб қайтади. Эътиқоди-
миз учун кўплаб мукофот оламиз. Бировга меҳр берсаккина,
бизга жавобан меҳр берадилар. Баҳор жуда қисқа, у ўз гўзал-
лиги билан бизни аллалаб ухлатиб қўйиши мумкин. Кўп
ўйлаб вақтни бой берманг. Бир кун уйғонсангиз, баҳор ўтиб
кетибди, уруғ эса ҳали экилмаган. Аплоҳ
томонидан берил-
ган, ақл, идрок, танлаш эркинлигидан фойдаланиб,
бегона
ўтлар, тошлар бўлишига ва бошқа йўлингиздаги тўсиқларга
қарамасдан экинг. Агар сиз ақл билан керагича уруғ эксан-
гиз, бу бегона ўтлар, тошлар ва тиканлар сизнинг уруғингиз-
ни йўқота олмайди. Таклифим ҳаракатни танланг, дам олишни
эмас, ҳақиқатни танланг, фантазияни эмас.
Табассумни тан-
ланг, хўмрайишни эмас. Муҳаббатни танланг, душманлик-
119
ни эмас. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида
яхшисини танланг ва
ҳаётингизда баҳор кулиб боққанда иншаш имкониятини тан-
ланг. Баҳор - ҳамма вақт ҳаётнинг бошланиш, ҳамма вақт
имкониятпар, ҳамма вақг баҳор эканини кўрсатади. Биз ҳаётга
болаларча кўз билан қарашимйз керак. Яъни,. қизиқувчан-
лик, мафтункорлик билан кундалик ҳаётга яширинган мўъжи-
заларни топишга интилишимиз лозим. Ҳар биримизга шуна-
қанги баҳор берилган. Тезроқ ўз баҳорингиз билан, ўз имко-
ниятингиз билан шуғулланинг. Ҳаёг қисқа, 'ҳаттоки энг узоғи
ҳам. Қилмоқчи бўлган ҳамма ишларингизни бажаринг. Йил
фаслларини шунчаки ўтказиб юборманг.
Do'stlaringiz bilan baham: