Намойишкорона (демонстратив) тип – мулоқотга тез киришади, етакчиликка интилади, ҳокимият ва мақтовни ёқтиради, бошқаларни ўзига жалб қила олади, ноёб тафаккурга, хулқ- атворга эга.
Экзалтирлашган тип. Ўта мулокотга киришувчан, кўп гапиради, қизиқувчан, дўстлари ва яқинларга эътиборли, бошқаларга ёрдам беради, дид-фаросатли, самимий.
Экстровертлашган тип – мулоқотга киришувчан, дўстлари кўп, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, бошқаларни диққат билан эшитиш мумкин. Топшириқларни вақтида бажаради.
Интровертлашган тип – мулоқотга киришишга қийналади, «ичимдагини топ», фалсафий фикр юритишни ёқтиради, қатъиятли, эътиқоди мустаҳкам, қайсар, тафаккури қотиб қолган.
Психология фанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади.
Табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир.
Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга эга бўлиб, ижтимоий ҳаёт ва тараққиётни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади.
Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат.
Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган бўлимини, ўткир эмоционал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
Амалий қобилият практик ақлнинг юксак даражада ривожланганлигини, фаҳм-фаросатнинг кучлилиги, ирода ва етук киришувчанликни ўз ичига олади.
Илмий қобилият абстракт, эвристик фикрлашнинг юксак ривожланган бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни талаб қилади.
Математик қобилият математик материалларни умумлаштириш, мулоҳаза юритиш жараёнини қисқартириш, математик иш амалларини камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдаги енгиллик, унумлилик, масала ечишда фикр юритишни эпчиллиги кабилар.
Адабий қобилият нафосат ҳисларининг юксак тараққиёти даражаси хотирада ёрқин кўргазмали образларнинг жонлигини, «тил зеҳни», беҳисоб хаёлан руҳиятга қизиқувчанлик, интилувчанлик ва бошқалар.
Рус олими И.П.Павлов ўз таълимотида «бадиий», «фикрловчи», «ўрта» типларга ажратилган шахсларнинг ана шу учта типдан биттасига тааллуқли эканлигини тавсифлаб беради. Муаллиф ушбу типологияни яратишда олий нерв фаолиятининг биринчи ва иккинчи сигнал тизимидан иборатлиги тўғрисидаги таълимотга асосланади. Биринчи сигналлар тизими образлар, эмоциялардан ва иккинчи сигналлар тизими эса образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал беришдан иборатдир. Иккинчи сигнал тизими И.П.Павлов томонидан «сигналларнинг сигнали» деб номланган эди.
E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT!
Do'stlaringiz bilan baham: |