Шахрихон туман 44- ИДУМда навбатдан ташқари ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И №
3 январ 2019 йил 44- ИДУМ биноси
Қатнашдилар: Мактаб директори К Ғопиров
Иштирок этдилардилар: 82 нафар ўқитувчи ва ходимлар
Йиғилиш раиси: К. Ғопиров Котиби: Д Қамбарова
Кун тартибида:
1. Мактаб жамоаси корупцияга қарши
Масъул: К.Гопиров
ЭШИТИЛДИ:
Ҳурматли жамоамиз! Ҳаммамизга маълумки мухтарам юртбошимиз Ш.М. Мирзиёев мамлакатимизда корупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси
иш фаолиятини бошлаган.
Ислоҳатлар ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манффатларини таъминлаш ва жамиятда адолатни қарор топтириш, одамларни рози қилиш, аҳолини турмуш даражасини ошириш, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатда ривожланишига доир долзарб масалалари кўриб чиқилди. Мактабимизда иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги амалга оширилаётган ислоҳатлар халқимиз фаровонлигини таъминлашга катта омил бўлмоқда. 2017 йил 7 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стретегиясининг 5 та устивор йўналишларнинг ижтимоий йўналишида таълим соҳасига алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлаб ўтиш керак.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев халқ билан учрашиш дардини, фикрини тинглаб хулоса қилиб ахоли турмуш тарзини янада яхшилашга шарт – шароитлар яратиш учун астойдил меҳнат қилишда шахсан ўзлари ташаббус кўрсатиши, сайьи - ҳаракатлари барчамизни мамнун этмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан ММИБДУ Д Қамбарова сўзга чиқди.
Хозирги замон иқтисодиётининг шиддат билан ривожланиши шароитида унга қўйилаётган талаблардан келиб чиққат холда таълим тизимига жуда катта ўзгаришлар киритилди. Мамлакатимиз меҳнат бозорида ишчи кучининг талабдан юқорилиги, ёш мутахассисларнинг катта ёшли, тажрибали мутахассисларга нисбатан билим ва кўникмаларнинг пастлиги касби бўйича ишга жойлашишда муаммоларга дуч келинмоқда. Шунга асосан мактабда корупцияга қарши курашиш ишлари олиб борилмоқда.
Ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида улардан пора олиб, ўртакашлик қилиб юрган шахсларга ишонмаслик кераклигини сиз педагог ходимлар кўча-куйда, махаллаларда халққа етказиб беришимиз, ва корупцияни олдини олишимиз керак.
Мамлакатимиз раҳбари сизни, бизни, барча соҳа вакилларини ойлик маошларимизни етарли даражада ошириб қўйди. Бировни алдаб кун кўрадиганлани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси орқали жазо белгиланади.
Мухокама учун сузга УИБДУ- И.Артиковлар сузга чикди ва маьрузачини сузини тасдиклади.
Кун тартибидаги масала юзасидан карор килади.
1. Кун тартибидаги масалар юзасидан сузга чиккан мактаб директори К.Гопиров ва ММИБДЎ Д Қамбарова маьрузалари ахборот учун кабул килинсин.
2. Янги ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни билим сарадорлигини кўриб ишга қабул қилиш мактаб директори ЎИБДЎ, ММИБДЎ, етакчи фан ўқитувчилари зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу карорни бажарилишини назорат килиш мактаб директори зиммасига юклатилсин.
Йигилиш раиси: К.Гопиров
Котиби: Д Қамбарова
Do'stlaringiz bilan baham: |