ДЕМОКРИТ.
ҲАЁТИ. Демокрит щадимги Юнон файласуф-атомисти сифатида Левкипп \ояларини давом эттирди. Щомусчи олим Демокрит Левкиппдан ва пифагорчилардан таълим олган, Шарщ мамлакатларига сафар щилган. Умрининг охирги йилларида Гиппократ билан дыстлашган. Ривоятга щараганда, Демокрит юз йилга ящин умр кырган.
АСАРЛАРИ. Демокрит серма=сул олим (Диоген каталогида унинг 70 дан ортищ асарлари келтирилади) былиб, деярли барча илм со=аларини щамраб олган асарлар щолдирган. Лекин, бу асарлардан 300га ящин щисща парчаларгина бизгача етиб келган.
ТАЪЛИМОТИ. Демокрит Левкипп атомистик таълимотини универсал фалсафий системага айлантирган. Сезги ва ащлий та=лилни ажратиб тушунтирувчи дастлабки билиш назарияси Демокрит томонидан яратилган эди. У атомларни нарсанинг =ащищий мо=иятини очиб берувчи тушунча деб =исоблайди: атомлар сезгилар билан эмас, балки тафаккур орщали ырганиладиган объектлардир. Унинг фикрича атомларнинг миқдори шакллари сингари беҳисобдир. Ҳаракат, - дейди Демокрит модданинг абадий, табиий ҳолатидир. У ҳаракатнинг фақат бир шакли яъни механистик ҳаракатни тан олиб, атомларнинг бўшлиқда ўрин алмашувини кўрган. Атомларнинг ўрин алмашуви, ҳаракати бўшлиқда, бўш маконда содир бўлади, унинг макон ҳақидаги тасаввури чалкашдир. Баъзан макон жисмсиз бўшлиқ сифатида тан олинса, баъзан эса бу мода эгаллайдиган макон (жой), чунки атомлар муайян кўламга эга бўлганлиги учундир. Умуман Демокрит маконни моддадан ажратиб қўйади, чунки у маконни моддадан мустақил ибтидо деб билган ва объектив борлиқнинг кқринишларидан биридир деган. Демокрит фикрича, сифатий турли-туман конкрет аниқ жисмлар оддий, бўлинмас ва ўзгармас, шакл ва ҳажм жиҳатдан бир – биридан фарқ қилувчи атомлардан ташкил топган. Демокрит барча нарсаларни атомистик тузилишдан иборат деб таъкидлаб, жон тирик жисмларнинг ҳаракат манбаи у ҳам атомлардан ташкил топган дейди. Лекин жоннинг атомлари шарсимон шаклда ва жуда ҳаракатчан дейди. У пифагорчиларнинг жонни абадийлиги тўғрисида таълимотига ўарши чиқиб, тана ўлиши билан жоннинг атомларга парчаланиши айни бир пайтда ўлишидир деб исботлаган.
Унинг таълимотича табиатда бирон бир жисм, жамиятда бирон бир воўеа, сабабсиз пайдо бўлмайди. Шундай қилиб, Демокрит тасодифиятни инкор этади. На табиатда, на жамиятда ҳеч нарса тасодифан пайдо бўлмайди, деб ёзган. Масалан: ер остидан топилган Хазина одатда тасодифий ҳисобланади. Лекин бундай дейиш нотўғри дейди Демокрит, чунки бу хазинани ерга кўмган олдинги эгаси ва хазинани топиб олган янги эгаси учун ҳам сабаб бор. Тасодифият дейди Демокрит, кишилар ҳодиса ва воқеаларнинг келиб чиқиши сабабларини билмаганликларидандир. “Кишилар, дейди у, ўзларининг ақлсизликларини яшириш мақсадда бутларни ўйлаб топганлар”. Демокрит тасодифиятнинг объектлигига тушуниб етмади. Унинг фикрича табиатда ҳеч қандай тасодифий воқеалар бўлиши мумкин эмас, чунки сабабсиз воқеалар тасодифийдир. Тасодифиятнинг объектив ҳарактерини мутлақо инкор этади ва заруриятни эса мутлоқлаштиради. Демокрит атомистик ва детерминистик принципни космогоник назарияга ҳам жорий этди. Майда заррачалар фазода тартибсиз ҳаракат жараёнида, бир томондан бир-бирига қўшилиб, тупроқ, сув, ҳаво, олов ва улардан қуювсимон ҳаракатланувчи бир қанча оламларни яратади.
Сон-саноқсиз Янги оламлар шу тарзда вужудга келади. Янгилари пайдо бўлади, эскилари емирилади. Бу ҳам моддий оламлардан бири бўлиб, тўхтовсиз ҳаракатда бўлади.
Демокрит фикрича қуёш ҳарорати ярим суюқлик ҳолдаги ернинг иситгач, ер кўпчийди, баъзи нам жисмлар кўп жойларда бўртиб чиқади ва ана шу ерларда қобиғига эга бўлган жон ато этадиган кўпиклар пайдо бўлади. Қуёш ҳароратидан жонли ҳомила юзага келади, кейинчалик бу ҳомила катталашгач қуёш ҳарорати туфайли қобиқ ёрилиб, турли хил жониворлар юзага келади, иссиқликнинг кўпчилигидан улардан қушлар, тупроқли жисмлар-қуруқликдаги жониворлар, сузувчилар ва ўсимликлар униб чиқади. Демокритнинг космогоник таълимоти гарчи сода бўлсада, унда баъзи диалектик элементлар бор. Демокрит материалистик билиш назарияга асос солган. Унинг фикрича, билиш объектив моддий олам бўлиб, онгимиз эса бу моддий оламнинг сезгилар орқали акс эттиришдан иборатдир. Демокрит ўз билиш назариясидан нарса ва ҳодисалар, ҳамда кишиларнинг умумий фикрича бор ҳодисаларга бўлинади. “Ҳақиқатда” бор нарса ва ҳодисаларга кўра, бўшлиқ, атомлар, ҳар бир атомга хос зичлик, ҳажм бўлинмаслик, шақ, қаттиқлик, юмшоқлик, оғирлик, енгиллик, замон ва макон мавжуддир. Бу сифатлар атом ва бўшлиқнинг хусусияти бўлмай, балки киши тасаввурига хосдир. Чунки бу сифатлар субъектив ҳарактерга эгадир. Буни қуйидаги мисолда исботлашга ҳаракат қилган. Маълум бир овқат бир киши учун мазали бўлса, иккинчи киши учун бемаза: бир киши учун шўр иккинчи киши учун тузи кам бўлиши мумкин. У иккиламчи сифатларни тушунишда субъективизмга йўл қўйсада, лекин уларнинг субъектив характерини мутлоқлаштирмайди. Чунки Демокрит иккиламчи сифатларни атом ва бўшлиққа хос эмас деб уқтирса-да, улар атомларнинг бирлик муносабатларига хос эканлигини таъкидлайди.
Бундан ташқари, инсон сезгиларининг турлича бўлиши ҳам Демокрит таълимотича, атомларнинг ҳажми миқдори, тартиби, ҳолати ва шакли жиҳатдан турличалигидан келиб чиққан. Моддий борлиқдаги сифатлар объектив ва субъектив сифатларга бўлинишига кўра, Демокрит билиш назариясидан билишни иккита – қоронғу ва ёруғ, ҳақиқий ва ноҳақиқий билимларга бўлади. Демокрит таълимотича, сезги аъзоларимиз орқали бевосита олинган билимлар ҳақиқий, ранг, маза, ҳид, иссиқ, совуқ кабилар қоронғу билимлардир. Реал мавжуд атомлар ва бўшлиқни сезги аъзоларимиз орқали билиш мумкин. Чунки нарса ва ҳодисаларни ташкил этувчи бўшлиқ ва атомларни эса сезгиларимиз орқали билолмаймиз, чунки улар майда заррачалардир.
Тафаккур орқали олинган билимимиз - «Ҳақиқий” билимдир. Ақл орқали олинган билим дунёнинг моҳиятини ташкил этувчи майда заррачаларни билишга олиб келади. Ҳиссий қабуллашнинг асосий шакли ёки унинг дастлабки шаклини Демокрит фикрича, бадан орқали сезгилар ташкил этади. Бу шак-шубҳасиз тўғри фараздир. Чунки бу кундалик кузатиш ва тажриба асосида юзага келган.
Демокритнинг айтишича, эт орқали билиш ҳиссий қабуллашнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. Албатта атомнинг силлиқ ёки ғадир-будирлигини думалоқ ёки тўртбурчаклигини ушлаб бўлмайди. Лекин шунга қарамай, Демокрит, қатъийлик билан ҳисса қабул қилиш мумкин бўлмаган сифатлар (ранг, ҳид, сезувчанлик асосига эга амал деб исботлайди). Масалан: маза Демокрит фикрича бу атомларнинг муайян шаклларини сезишдир. Шунга биноан дейди, Теофраст. Демокрит фикрича ширин маза, думалоқ шаклдан иборат бўлса, нордон маза эса катта шаклга кўпқиррали, ғадир-будир атомдан тузилган. Демокрит ҳиссий қабуллашда кўзнинг ролига ката эътибор берган. Кўриш бу акс этишдир. Акс этиш тўғридан тўғри кўз қорачиғида пайдо бўлмай, балки кўз билан кўринувчи жисм ўртасидаги ҳаво сиқилиб асар қолдиради, чунки ҳамма нарсадан маълум даражада нурланиш содир бўлади. Кейинчалик ҳаво зич ҳолатга урилиб, бошқа рангни қабул қилиб, кўзнинг нам қисмида акс этади. Зичлик акс этишни қабул қилади, намлик эса акс этишни ўтказади. Шунинг учун намли кўзлар кўришда қуруқ кўзлардан афзал.
Ақлий билиш дейди Демокрит, ҳиссий билишларга таянади. Ақл маълум атомларнинг бирикиши орқали нарсаларнинг вужудга келишини исботлайди, деган. Тафаккурнинг ролини тушунтиришда Демокрит, ақлий билиш моҳиятининг сабабини қидиришда ва оқибатни тушунтиришда кўради. Бирон бир ҳодисанинг сабабини қидириш Демокрит учун олий мақсаддир, у ёки бу ҳодисаларнинг сабабини ҳақиқат деб атади.
Демокрит ўзининг билиш назариясида бир қатор хатоларга йўл қўйган.
Унинг нурланиш назарияси содда ва қўполдир.
Жоннинг моддийлигини тан олиши хатодир.
Билишда ҳиссий ва ақлий билиш моментлари ўртасидаги муносабатни ҳал эта олмаган.
Шундай қилиб, Демокрит материалистик билиш назариясини яратишдаги хизматлари каттадир. У моддий оламни билиш ва ҳақиқатга эришиш мумкинлигини таъкидлайди ва билиш жараёнида ҳиссий момент ва тафаккур ролини оддий услубда бўлсада кўрсата олди.
Демокритнинг материалистик билиш назарияси ўз даврида ва кейинчалик ҳам табиий фанларнинг ривожланишида катта рол ўқнади.
Do'stlaringiz bilan baham: |