Инсоннинг жисмий гззаллиги ақл яширинган бўлса, у ҳолда бу гўзаллик ҳайвон сифатидир.
Эга бўлмаган нарсаларга афсусланманг, бор нарсасига ўувонадиган киши донодир.
Виждонли ва виждонсиз инсон нафақат қилаётган иши балки нималарни исташлари орқали билиш мумкин.
Жасур киши нафақат душманнинг устида ғалаба қозонувчи эмас, балки ўз эҳтиросларини тия оладиган кишидир.
Баъзилар давлатни бошқарадилар-у айни бир пайтда аёлларнинг қули бўладилар.
Бахтсизликда бурчга содиқ бўлиш улуғ ишдир.
Меъёр бузилса, энг ёқимли нарса, энг ёқимсиз нарсага айланади.
Шуҳрат ва бойлик телбалик ва мустаҳкам бўлмаган мулк.
Бошқаларнинг камчилигини очувчи киши, дўстлик ўрнатишга қодир эмас.
Донишманд қонуларига бўйсунманг эркин яшаш керак.
Очкўзларнинг қисмати асалариларнинг қисматига ўхшаш, улар шундай ишлайдики гўё адабий яшашга интилаётгандек.
Афлотун +аёти. Афлотун жаҳон маданияти тарихида ўчмас из ўолдирган буюк алломадир. Тадқиқотчилар тили билан айтганда, Афлотун бутун инсоният устозидир. Уни фақат жрамиздан аввал VI аср бошларида Афина шаҳрининг чеккасида уя очганида эмас, балки қолдирган бебаҳо илмий мероси учун ҳам устоз деб аталади. Афлотуннинг ҳаёти тўғрисидаги айрим маълумотлар мавжуд ва айни вақтда улар чалкашдир. Афлотун таниқли, бой оилада Афинадан олим бўлмаган Эшна оролида 428-427 йили 7 таргелия (21 май)да дунёга келган. Ота авлоди Аттиканинг сўнгги подшоси Кодрга тақалса, она авлоди машҳур қонуншунос солонга тааллуқлидир. Шунингдек Афлотунни бобоси шарафига Аристол деб ҳам атайдилар.
Был\уси мутафаккир ыз оиласидаги со\лом му=ит шарофати ыларощ тылищ аристократик таълим олади. Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра у дастлаб спорт Билан шуғулланган. Ҳатто, уюштирилган мусобақалардан ҳам фаол иштирок этган. Бунга Платон («кенг елкали”) таҳаллусини от пойгаси бўйича қатор мусобақаларда ғолиб чиққани учун олганлигини мисол қилиб келтириш мумкин. Шунингдек бадиий адабиёт, мусиқа ва ҳайкалтарошлик санъати Билан ҳам шуғулланган. Шу билан бирга Афлотун ўз даврининг лирик шоири ва драматурги сифатида муваффақият қозонади. (ҳатто Афлотун комедияси Афина театри томонидан қабул қилиниб намойиш этилган). Кейинчалик у ўзининг бу соҳадаги қобилиятларини фалсафага бағишлади. Шунинг учун ҳам унинг фалсафий фаолияти бир мунча кейинроқ бошланган. Афлотун Суқротнинг шогирдлари гуруҳига қўшилгунга қадар фалсафани афиналик сиёсий арбоб Критийдан ўрганган. Айтишларича Афлотунни Суқрот ва унинг шогирдлари даврасига Критий олиб кирган. Афлотун ҳаётида унинг Суқрот билан ўтган йиллари алоҳида ўрин тутади. Ривоятларга қараганда, Афлотун Билан танишиш арафасида Суқрот тушида оққуш киради. Шу боис, Суқрот Афлотунни кўрганида: «Мана менинг оққушим”, - дея хитоб қилади. Афлотун 407-399 йилларда Суқрот ҳузурида бўлиб, унинг тушунчалар мазмунини таҳлил қилиш услубини мукаммал ўрганади.
Устознинг ўлимга ҳукм этилиши Афлотунга қаттиқ таъсир этади. Замондошларининг Суқротдек мўътабар зотни инкор этганларига дош бера олмаган мутафаккир бир неча ҳамфикр биродарлари билан Мегарага кўчиб ўтади. Бу ерда у борлиқ ва билиш асослари билан боғлиқ диалектик масалалар устида тадқиқодлар олиб боради.
Афлотуннинг Суқрот ўлимидан кейинги ўн икки йиллик умри сармон-саргардонликда ўтди. У кўплаб мамлакатларда бўлиб, уларнинг маданий ҳаётини ўрганди, буюк донишмандлар билан танишди. Жумладан, Афлотун Гренадада йирик математик олимлар суҳбатидан баҳраманд бўлди, Мисрда астрономия анъаналарини ўзлаштирди. Ўз саёҳатларидан бирида Афлотун Сиракуза ҳукмдори Дионисий хотинининг акаси Дион билан учрашади ва унинг таклифларига биноан Сиракузага ташриф буюрди.
Унинг Сиракузага келишдан асл мақсади ўз қаҳр-ғазаби билан донг таратган Дионисийга таъсир ўтказишдан иборат эди. Жаҳон тарихида илк бор ҳукмдорни маърифатли қилиш ниятида амалга оширилган ушбу тажриба муваффақиятсизлик билан тугади: мил.ав. 386 йилда Афлотунни қул қилиб сотиб юбордилар. Бироқ, мутафаккирни тақдир ўз ҳимоясига олади: уни Афинага келтириб, қуллар қаторида сотаётганларининг тасодифий гувоҳи бўлиб қолган Анникерид (Мегара фалсафий мактабининг вакили) мутафаккирни 30 минг кумушга сотиб олади ва озод қилади. Тез орада Афлотун ўзи учун сарфланган маблағни қоплаш истагини билдиради, бироқ Анникерид пулни қайтариб олишдан бош тортгач, Афина яқинидан мўъжаз бир боғни сотиб олади ва уни маҳаллий қаҳрамон Академ шарафига Академия деб атайди. Афлотуннинг қолган қарийиб 40-йиллик умри ана шу Академияда фалсафий асарлар яратиш ва шогирдларига фалсафий таълим бериш билан ўтди. Буюк файласуф мил.ав. 348 (347) йилда оламдан ўтди.