Қиш шароитида тупроқ ишларини бажариш
3.41. Қишки даврда асосан қуруқ қум, шағал-тошчали ва қоятошли грунт-ларда ўйма ва заҳиралар ҳамда гилли грунтларда чуқурлиги 3 m дан ортиқ бўлган ўймалар қазиш; мустаҳкам асосларда ҳар қандай грунтдан кўтарма қу-риш ишлари бажарилиши керак.
3.42. Қишки пайтда қуриладиган кўтармалар учун қоятошли ва йирик бўлакли грунтлар ва чангсимон бўлмаган қумлар ишлатилиш лозим. Намлиги оптимал намликдан ортиқ бўлмаган гилли грунтларни, енгил супеслардан ташқари, ишлатиш рухсат этилади. Қум ва енгил супесларнинг намлиги улар-дан кўтарма қурилаётганда оптимал намликнинг 1,2 дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Қишки пайтда гилли грунтлардан кўтарма қураётганда кўтарманинг 1 m қалинликдаги юқори қисми пастки қатламлар тўлиқ муздан эригандан сўнг қурилиши, зарур ҳолларда қишки пайтда бу ишлар фақатгина таркибида музла-ган қўшимчалар бўлмаган захни қочирувчи қумли грунтлар билан охирига етказилиши керак.
3.43. Кўтарма асоси ёз пайтида тайёрланиши, тупроқ ишлари бошланиши-дан олдин қор ва муздан тозаланиши керак. Агар кўтарма грунтнинг музлаш чуқурлиги 1,5 m дан ортиқ бўлган ҳудудларда чангсимон, гилли грунтлардан ташкил топган асосда қурилаётган бўлса, унинг пастки қатламлари (1,2-1,5) m турғун салбий ҳаво ҳарорати юзага келгунга қадар қурилиши керак.
3.44. Грунт карьерлари юзасини қишки пайтда қазиш учун тайёрлаш ишлари йилнинг иссиқ вақтида бажарилиши керак. Тайёрлаш ишларига қуйи-дагилар киради: бориш йўлларини қуриш, дарахт тўнкаларини қазиб олиш ва буталарни кесиш, шунингдек юзада иситувчи қатламлар қуриш, грунт музла-шини олдини олиш учун қор қатламини сақлаб туриш ёки кимёвий реагент-лардан фойдаланиш.
Грунтни музлашдан ҳимоялаш усуллари қурилишни ташкил этиш лойиҳа-сида кўрсатилган бўлиши керак.
3.45. Қоплама ости учун кўтармалар қурилаётганда ҳар қайси технологик қатламни тўлиқ зичлаш ишлари музлаган қатлам ҳосил бўлиши бошлангунга қадар тугалланиши керак. Бунда кўтармадаги музлаган қўшилмалар миқдори бир текис тақсимланганда 20% дан ошмаслиги керак. Музлаган бўлаклар ўлча-ми грунтлар зичловчи машиналар ёки плиталар билан зичланганда 30 сm дан ва массаси 25 тонна ва ундан ортиқ бўлган катоклар билан зичланганда 20 сm дан ошмаслиги керак. Тўшама қатламлари кўтарма муздан тўлиқ эригунга қадар қурилиши зарур бўлган ҳолларда музлаган бўлакларнинг юзадан камида 1 m чуқурликда бўлиши рухсат этилади.
3.46. Баландлиги битта технологик қатламдан иборат кўтармаларни қуриш-да учиш майдончаларини текислаш, шунингдек қоплама учун грунт асосларни қуриш чоғида талаб этиладиган зичликнинг 0,8-0,9 гача миқдорида олдиндан зичлаш ишларини бажариш рухсат этилади. Кўтарма қатламини қуриш ишлари грунт тўлиқ муздан эригандан кейин бажариладиган якуний зичлашдан сўнг тугалланган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |