3. ТУПРОҚ ИШЛАРИ
3.1. Тупроқ ишларини бажаришда ҚМҚ 3.02.01-97 «Тупроқ иншоотлари, асослар ва пойдеворлар» талабларига мувофиқ тупроқ ишларини бажариш бўйича тегишли умумий қоидалар, шунингдек мазкур бўлимнинг махсус қоида-ларига амал қилиниши керак. Тупроқ ишлари асосий иш турларини ишларни бажариш лойиҳасига мувофиқ комплекс механизациялаштириш асосида бажа-рилиши керак.
3.2. Тупроқ ишларини бажариш лойиҳасида: ишларни бажариш кетма-кетлиги кўрсатилган учиш майдонини участкаларга ажратиш схемаси, тупроқ ишларининг ҳар қайси тури учун конкрет шароитларга боғланган технологик хариталар, талаб этиладиган машина, ускуна ва ишчилар сони ҳисоби, тупроқ ишларининг айрим турларини бажарилиши (қурилишни ташкил этиш лойиҳаси асосида тузилади), тупроқ ишларининг поток графиги (барча бошқа қурилиш ишлари потоклари билан боғлаган ҳолда), талаб этиладиган ресурслар ҳисоби кўрсатилган календарь график, ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича кўрсатмалар бўлиши керак.
3.3. Чангсимон ва оғир гилли грунтлардан баландлиги 3 m дан ортиқ бўлган кўтармаларни қуриш ишлари, одатда, ёпишқоқ битум ёки цемент билан мустаҳкамланган материаллардан фойдаланиб асфальтбетон ёки цементбетон, шу жумладан йиғма, қоплама ҳамда асослар қурилишига қадар бир йил олдин тугалланиши керак.
3.4. Лойиҳада юза белгиларини ўзгартириш кўзда тутилган майдонларда ернинг ҳосилдор қатлами тўлиқ олиб ташланиши керак. Олиб ташланадиган қатлам қалинлиги лойиҳада белгиланади
Учиш майдонининг ишчи белгилари нолга тенг бўлган грунтли қисмида текислаш ишлари ҳосилдор тупроқни қурилаётган қатламларнинг минералли грунти билан аралаштирмасдан бажарилиши керак.
3.5. Ернинг кўчириб олинган ва кейинроқ чим қопламали қатламни қуриш-да ишлатиш учун мўлжалланган ҳосилдор қатлами ноль белгили жойларда ёки лойиҳада кўрсатилган махсус майдончаларда тахлаб қўйилиши керак. Ҳосил-дор қатламнинг ортиқча грунти лойиҳага мувофиқ кейинроқ ишлатиш учун қурилиш ҳудудидан ташқарига, махсус ажратилган жойларга чиқариб ташлани-ши керак.
Ҳосилдор қатлам грунтидан кўтармаларни қуриш, зовур ва котлованларни кўмиш учун фойдаланиш рухсат этилмайди.
3.6. Ернинг ҳосилдор қатламини олиб ташлаш ва кўчириш ишларини бош-лашдан олдин бутун қалинлигида юмшатилиши, дарахтларнинг илдизлари, тошлар ва бошқа ёт жисмлардан тозаланиши керак.
Ернинг ҳосилдор қатламини юмшатиш, битта жойга тўплаш ва ташиш иш-лари тупроқнинг намлиги оптимал даражага яқин бўлганда амалга оширилиши лозим. Ишлар бажариладиган ҳудуд грунтининг юзаси намланиши, намлиги юқори бўлган ҳолларда эса қуритилиши керак.
3.7. Чим қатламини олиб ташлаш чоғида, шунингдек ернинг ҳосилдор қатлами грунти сақланадиган жойларда сув ва шамол таъсирида емирилишни олдини олишга доир чора-тадбирлар (сувни чиқариб юборувчи оқова ариқнинг тўсиқ қурилмаси, сувнинг оқиб кетишини ташкил этиш, қия ёнбағирларни ҳимоялаш ва ҳ.) кўзда тутилган бўлиши керак.
3.8. Ернинг ҳосилдор қатламини тўлиқ олиб ташланиши унинг остидаги туб жинслар юзасининг бир хиллигига қараб назорат қилиниши керак. Ер қатламини тиклаш учун мўлжалланган грунтда диаметри 5 сm дан ортиқ тош-лар, дарахт ва илдиз қолдиқлари бўлмаслиги керак.
3.9. Ётқизилган ҳосилдор қатлам қалинлиги юзанинг ҳар 1000 m2 да камида бешта жойда назорат қилиниши керак. Ернинг ҳосилдор қатламининг лойиҳавий қалинлигидан четга чиқиш мазкур қоидаларнинг 14-иловасидаги жадвалда кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги керак.
3.10. Аэродром ҳудудида тупроқ ишлари тугагандан кейин ишларни бажариш чоғида бузилган барча вақтинча банд қилинган, шу жумладан вақтин-ча тупроқ ташиш учун ишлатилган йўллар, грунт заҳиралари ва карьерлар учун, ерлар лойиҳага мувофиқ тикланиши (рекультивация қилиниши) керак.
3.11. Ўйма (котлован, хандақ) ларни қуриш ишлари бошлангунга қадар юза сувларини чиқариб юбориш таъминланган бўлиши керак. Вақтинчалик сувларни чиқариб юбориш учун заҳиралар, тупроқ уюмлари, ўйманинг ёнбағир томонидан қуриладиган йўналтирувчи ариқчалардан фойдаланиш лозим. Вақтинчалик сувларни чиқариб юбориш иншоотлари бўйича ҳисоб-китоблар ҚМҚ 3.02.01-97 «Тупроқ иншоотлари, асослар ва пойдеворлар» нинг тупроқ иншоотларига доир талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |