Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Текислаш ишлари, ўйма ва кўтармалар қуриш



Download 2,06 Mb.
bet6/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

Текислаш ишлари, ўйма ва кўтармалар қуриш
3.12. Ишчи белгилари нолга тенг бўлган участкаларда текислаш ишлари икки босқичда бажарилиши керак. Биринчи босқичда юзаси лойиҳа белгилари-дан 10 сm дан кўп фрқ қиладиган маҳаллий нотекисликлар бульдозер билан текисланади (тепаликлар кесиб олинади, чуқурлик ва ариқчалар тўлдирилади). Дастлабки текислашнинг ишчи белгилари иккинчи босқичдаги якуний зичлаш жараёнида юза чўкишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Чўкиш учун грунт заҳирасининг миқдори синов зичлаш маълумотлари бўйича қабул қилинади: бунда дарахтлар, буталар, тошлардан тозаланган участкаларда, шунингдек ишлов бериш қийин бўлган грунтли участкаларда олдиндан юмшатиш ишлари бажарилиши керак.
3.13. Учиш майдонини якуний текислаш ишлари, грунтни қатламнинг лойиҳавий зичлиги ва учиш майдони юзасининг текислиги ҳосил қилингунга қадар катоклар билан зичлаган ҳолда, автогрейдерлар ёки узун-базали текисла-гичлар билан бажарилиши керак.
3.14. Якуний текислаш ишлари тугагандан кейин учиш майдони юзасининг текислиги уч метрли рейка билан текширилиши керак. Бунда рейка остидаги тирқиш учиш майдонининг грунтли қисмида 30 mm дан, қоплама остидаги грунт асосда эса 20 mm дан ошмаслиги керак.
3.15. Ўймалар қатламлаб ёки забой усули билан қазилиши мумкин. Грунтлар турлича қатламланган ҳар қандай чуқурликдаги ўйма қатламлаб қазиш усули билан қазилиши лозим.
Грунтлар бир хил қатламланган чуқурлиги 1 m дан ортиқ бўлган ўйма забой усули билан қазилиши лозим.
Ўймадан чиққан грунт тупроқ массалари картограммасида белгиланган жойларга ташилиши ва тўкилиши керак.
3.16. Ўймаларни қазиш тартиби ишлар бажариладиган ҳудуддан юза сувла-рини чиқариб юбориш таъминланган шароитлардан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Забой усулида ўймани рельефнинг пасайган нуқталаридан бошлаб қа-зиш керак.
3.17. Қоятошсиз грунтларда учиш-қўниш минтақаси (кейинги ўринларда - УҚМ), юргизиб юбориш йўлкаси (кейинг ўринларда - ЮЙ) ва самолётлар турар жойи (кейинги ўринларда - ТЖ) қопламалари учун ўйма қазиш ишлари асос-даги грунт структурасини бузмасдан бажарилиши керак. Олмасдан қолдирила-диган грунтнинг йўл қўйиладиган миқдори ҚМҚ 3.02.01-97 «Тупроқ иншоот-лари, асослар ва пойдеворлар» нинг тупроқ иншоотларига доир талабларига му-вофиқ белгиланади. Олмасдан қолдирилган грунт бевосита аэродром қопламаси қатламларини қуришдан олдин олиб ташланади.
3.18. Паст кўтармалар ва ўймаларнинг табиий асосини зичлаш лойиҳада талаб этилган чуқурликда бевосита юқори тўшама қатламларини қуришдан олдин бажарилади.
3.19. Кўтармани қуриш учун грунт қатлам-қатлам қилиб тўкилиши, ҳар қайси қатлам текисланиши ва зичланиши керак. Технологик қатламларнинг қалинлиги ишлатилаётган грунт ва зичловчи машиналарнинг турларига қараб синов зичлаш маълумотлари бўйича белгиланади.
3.20. Аэродром қурилиши жараёнида тупроқ ишларини бажариш чоғида: кириш назорати (кўтармани қуриш учун мўлжалланган грунтларнинг дастлабки текшируви, грунтларнинг намлигини аниқлаш, асосларнинг мустаҳкамлигини текшириш ва ҳ.); учиш майдонининг тугалланган конструктив элементлари параметрларининг норматив ва лойиҳа кўрсаткичларига мувофиқлигини танлаб текшириш амалга ошириладиган операцион назорат амалга оширилиши керак.
3.21. Тупроқ ишлари сифатининг операцион назорати бутун қурилиш даври мобайнида ўтказилиши ва ишлаб чиқариш операцияларининг барча тур-ларини ўз ичига олиши керак.
Тупроқ ишлари сифатининг назоратида қуйидагилар текширилиши керак:
- аэродром иншоотларининг режадаги ва баландлик белгилари бўйича лойиҳавий геометрик ўлчамларига риоя қилиниши;
- ернинг ҳосилдор қатламини тўлиқ олиб ташланиши ва тахланиши;
- қоплама асоси ва учиш майдонининг грунтли қисми хавфсизлик минта-қалари грунтининг зичлиги;
- кўтарма қатламларидаги грунтнинг бир хиллиги;
- кўтарма қатламларидаги грунтнинг зичлиги;
- учиш майдони юзаси ва қоплама асосларининг текислиги ва лойиҳавий кесимга мувофиқлиги;
- чимли қопламани барпо этиш учун ётқизиладиган тупроқ қатламининг қалинлиги, бир хиллиги ва текислиги.
Қурилишни ташкил этиш лойиҳасида тупроқ ишлари сифатининг кўрсат-кичлари ва назорат қилинадиган параметрлар, шунингдек қурилиш даврида ёғин-сочинлар ҳамда заиф асосларнинг мустаҳкамлиги устидан кузатувлар кўзда тутилган бўлиши керак.
3.22. Аэродром иншоотларининг режадаги ва баландлик белгилари бўйича лойиҳавий геометрик ўлчамларига риоя қилиниши лойиҳани натурага кўчириш белгилари бўйича назорат қилиниши лозим.
3.23. Учиш майдонининг грунтли қисмида назорат нивелир қадамлари ик-кита ўзаро перпендикуляр жойлашган йўналиш бўйича ва лойиҳа тўрининг барча туширилган нуқталари бўйлаб ўтказилиши керак.
3.24. Қоплама остидаги грунт асос юзасининг кенглиги ва нишабликлари кўндаланг кесимларда ҳар 50 m да текширилиши керак.
3.25. Грунтли учиш майдони юзасидаги лойиҳавий бўйлама кесимдан четга чиқишлар нивелирлаш йўли билан ҳар (5, 10, 20) m да назорат қилиниши керак. Бунда нуқта белгилари ўртасидаги алгебраик фарқ мазкур бобдаги 4-жадвалда кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги керак.
3.26. Боғланган грунтларни зичлаш учун пневматик шинали катоклар, кулачокли ва решёткали катоклар, зичловчи ва виброударли машиналар; боғ-ланмаган грунтларни зичлаш учун эса вибрацион ва виброзарбли машиналар, пневматик шинали катоклар ишлатилиши лозим.
Ғовак гилли грунтларни зичлаш икки мартада бажарилиши керак: массаси (6-12) t бўлган пневматик шинали катоклар билан дастлабки зичлаш ва массаси 25 t ва ундан ортиқ бўлган катоклар билан якуний зичлаш. Катокнинг чега-равий массаси ушбу грунтнинг мустаҳкамлик шароитлари бўйича унинг юза-сига кўрсатиладиган йўл қўйиладиган контакт босимга кўра белгиланиши лозим.
3.27. Аэродром тўшамаси остидаги грунт асосларни махсус воситалар ёрдамида зичламасдан қуриш рухсат этилмайди. Лойиҳада кўзда тутилган ай-рим ҳолатлар (қумли кўтармаларнинг пастки қисми, бархан қумлардан қурила-ётган кўтармалар ва ҳ.) бундан мустасно.
3.28. Учиш майдони грунтли қисмининг юқори қатламидаги, шунингдек табиий асослар, ўймалар, ноль белгили жойлар ва паст кўтарма остидаги грунт-нинг белгиланган зичлиги аэдром тўшамасининг камида учта жойида учиш майдони грунтли қисмининг ҳар 2000 m2 да ва УҚМ, ЮЙ ва ТЖ қопламаси остидаги асосларнинг ҳар 1000 m2 да назорат қилиниши лозим; бунда зичлаш сифатини назорат қилиш учун кўндаланг кесимлар камида ҳар 50 m да жойла-шиши керак.
3.29. Кўтармалардаги грунтларнинг зичлиги ва бир хиллиги ҳар қайси зичланадиган қатламда бешта нуқтада (ўқ бўйлаб, четлар бўйлаб ва оралиқлар-да) текширилиши, бунда кўндаланг кесимлар грунтли учиш минтақалари учун ҳар 100 m да ва қоплама асослари учун ҳар 50 m да, лекин грунтли учиш минтақаларининг 2000 m2 да ва қоплама асосларининг 1000 m2 да камида битта, жойлашиши керак.
Қоплама ҳудудидаги жарликлар, хандақ ўраларни тўлдиришда зичлаш сифати ўра, хандақ ёки жарликнинг ҳар 50 m2 майдонида камида битта ўлчов ўтказиш йўли билан ҳар қайси зичланадиган қатламда аниқланиши керак.
3.30. Зичлаш сифати ва белгиланган грунт турини ишлатилиши устидан назоратнинг асосий усули – ҳажмий-оғирлик усули ҳисобланади. Намуналар шурфлар орқали қатлам юзасидан (8-10) сm чуқурликдан олиниши керак.
Намунадаги грунтнинг зичлиги (грунт скелетининг ҳажмий массаси) лойиҳавий кўрсаткичдан камайиш томонга 4 % дан ортиқ фарқ қилмаслиги, бунда максимал четга чиқилган нуқталар сони умумий ўлчовлар сонининг 10% дан ошмаслиги керак.
Грунт зичлигининг операцион назорати учун тезлаштирилган ва дала экспресс-усуллари ва асбоблари (радиометрик, пенетрацион, объёмни аралаш-тириш усули, Ковалев асбоби ва ҳ., йирик бўлакли грунтлар учун эса Союз ДорНИИ штампи) дан фойдаланиш рухсат этилади. Бунда барча ўлчовларнинг камида 10% ҳажмий-оғирлик усули билан бажарилиши керак.
3.31. Агар зичлаш натижасида грунт қатлами юзаси (юқори қатлам этаги) да ҳосил бўлган чўкмалар миқдори дастлабки қатлам қалинлигининг (8-10) % ни, юқори қатлам грунтида эса (10-12) % ни ташкил этса, таркибида 60% дан ортиқ бўлакли фракциялар бўлган йирик бўлакли грунтларнинг зичланиш даражаси етарли ҳисобланади.
3.32. Заҳира ва ўймалардан олинадиган грунт ҳажмларини аниқлашда ушбу ҳажмнинг кўтарма грунтини сунъий зичлаш чоғида кўтармадаги талаб этиладиган грунт зичлигининг заҳирадаги грунт табиий зичлигига нисбатига тенг бўлган нисбий зичланиш коэффициенти билан ифодаланадиган ўзгариши ҳисобга олиниши керак.
3.33. Агар лойиҳада кўзда тутилмаган бўлса, қоплама асосининг битта қатламида ҳар хил турдаги грунтларни ишлатиш рухсат этилмайди. Заҳирада грунт тури ўзгарганда турли хил грунтлардан ташкил топган қатламларнинг туташган жойлари тиклиги кўпи билан 1:2 бўлган нишаблик билан бирлашти-рилиши керак.
3.34. Кўтарма қурилишида зарралари бир хил ўлчамдаги қумлар қўлла-нилганда қурилишни ташкил этиш лойиҳасида қурилган қатлам юзаси устидан транспорт ва бошқа ғилдиракли машиналарнинг ўтишини таъминловчи чора-тадбирлар (гранулометрик қўшимчалар қўшиш, юза қатламни мустаҳкамлаш, технологик қатлам қуриш ва ҳ.) кўзда тутилган бўлиши керак.
3.35. Кўтармаларни қуриш учун намлиги оптимал намликка нисбатан 0,9 дан кам бўлган грунтлар ишлатилганда улар асосан қазиб олинадиган жойларда намланиши керак.
Намлиги йўл қўйиладиган миқдордан юқори бўлган грунтлар ишла-тилганда қурилишни ташкил этиш лойиҳасида кўтармани қуриш чоғида грунт-ларнинг талаб этиладиган даражада зичланишини таъминлашга доир тадбирлар (табиий ҳолда қуритиш ёки қуруқ инерт ва актив қўшимчалар киритиш, шу мақсадда қум, кам боғланган грунт, кул, паст маркали цемент, оҳак, шлаклар ва ҳ. дан фойдаланиш рухсат этилади, кимёвий қўшимчалар билан қуритиш ва ҳ.) кўзда тутилган бўлиши керак.
3.36. Кўтармаларни қуриш учун ишлатиладиган грунтларнинг намлиги ҳар куни текширилиши керак. Ёғин-сочинлар бошланганда грунтларнинг намлиги қўшимча равишда аниқланиши лозим.
3.37. Кўтармаларни қуриш учун кул-шлак аралашмалари ва кон-руда саноати чиқиндилари ишлатилганда ишларни ташкил этиш ва уларнинг технологияси кўтармаларни грунтлардан қуришда белгиланган сингари бўлиши керак.
3.38. Тупроқ ишларини бажариш жараёнида ва улар тугагандан кейин доимий ёки вақтинчалик сувларни четга чиқариб юбориш иншоотлари ёрда-мида юза сувларини четга чиқариб юбориш таъминланиши керак. Айрим участ-каларда сув тўпланиши рухсат этилмайди.
3.39. Сувларни четга чиқариб юбориш иншоотлари ва муҳандислик коммуникациялари учун мўлжалланган хандақларни қазиш ва кўмишга доир барча ишлар учиш майдони ва қоплама асоси юзаларини якуний текислаш ишларига қадар бажарилган бўлиши керак..
3.40. Кўмилган хандақ ва зовурлардаги грунт зичлиги кўтарма участкала-ридаги грунт учун белгиланган лойиҳавий зичликдан кам бўлмаслиги керак. Қоплама қуриладиган жойлардаги хандақлар боғланмаган грунтлар билан кў-милиши керак.
Қийин жойларда грунтларни зичлаш ишлари махсус машиналар ва вибра-ция, виброзарб ёки зарб билан таъсир кўрсатадиган ускуналар билан бажарили-ши керак.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish