Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Мураккаб грунт шароитларида тупроқ ишларини бажариш



Download 2,06 Mb.
bet8/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

Мураккаб грунт шароитларида тупроқ ишларини бажариш


3.47. Кўтарма асосидан сувга тўйинган лойқасимон грунтларни олиб ташлаш ишлари механик экскавация, гидромеханизация йўли билан амалга оширилиши лозим. Бўш грунтни аввал юмшатган ҳолда кўтармага тўкиладиган грунт массаси билан сиқиб чиқариш усулидан фойдаланиш рухсат этилади. Бунда кўтармани бутун баландлиги бўйича қумли ёки йирик бўлакли грунт-лардан «ташқари томон» йўналишида қуриш лозим.
3.48. Қоятошли грунтларни қазиш ишлари механик усул билан ёки порт-латиш орқали юмшатиб амалга оширилиши лозим.
3.49. Кўтармани йирик бўлакли грунтлардан қураётганда унинг 1 m баландликкача бўлган юқори қисмида кўпи билан 250 mm ўлчамдаги грунтлар ишлатилиши керак. Кўтарманинг бошқа қисмини қуриш учун ишлатиладиган грунт фракцияларининг максимал ўлчами зичланадиган қатлам қалинлигининг 2/3 дан ошмаслиги керак.
3.50. Таркибида 30 % дан ортиқ суглинок бўлган йирик бўлакли грунтлар-ни зичлаш ишлари уларнинг намлиги оптимал намлик (Wопт) дан юқори бўлмаганда, таркибида 30% дан кам суглинок бўлган грунтларни эса грунт намлиги оптимал намликнинг 1,3 гача бўлганда амалга оширилиши лозим.
Тез емирилувчан ва сувга бардошсиз йирик бўлакли грунтларни зичлаш чоғида грунтнинг майдаланган майда фракцияли қисми намлиги унинг зич пластик консистенция ҳолатидаги намлигига мос бўлиши керак.
3.51. Тез емирилувчан ва сувга бардошсиз йирик бўлакли грунтларни зичлаш икки босқичда амалга оширилиши лозим: биринчи босқичда - панжара-симон катоклар билан, иккинчи босқичда - массаси 25 тонна ва ундан ортиқ бўлган пневматик шинали катоклар билан. Зичланадиган қатламлар қалинлиги грунт турига қараб (0,3-0,4) m дан ошмаслиги керак.
Мустаҳкам ва сувга бардошли йирик бўлакли грунтлар массаси (6-8) t бўлган виброкатоклар билан зичланиши лозим.
3.52. Тез емирилувчан ва юмшайдиган тоғ жинслари (мергель, опока, ар-гиллит, сланец, лой ва ҳ.) дан қуруқ асосда қуриладиган кўтармаларнинг пастки қисмини қуришда фойдаланиш мумкин. Бунда кўтарманинг асосий ядросига нисбатан ҳимоя қатлами вазифасини бажарувчи 1 - 1,2 m қалинликдаги юқори қисми гилли грунтлардан (15 - 20) сm ли қатламлар билан қурилиши керак.
3.53. Ер ости сувлари юқорида жойлашган шўрхок ерларда тупроқ ишлари унинг намлиги оптимал даражага яқин бўлган даврда амалга оширилиши керак.
Тупроқ заҳиралари ва кўтарма асосининг юза қисмидан ўта шўрланган ғо-вак қатлам ва қалинлиги 3 сm дан ортиқ бўлган туз қатламлари олиб ташла-ниши лозим.
3.54. Ер ости сувлари юқорида жойлашган ва тупроқ заҳиралари чуқурлиги 0,5 - 0,6 m ортиқ бўлмаган шўрхок ерларда кўтармалар қуриш учун фақат буль-дозер ва автогрейдерлардан фойдаланиш лозим. Шўрхок ерларда кўтарма қу-риш учун грейдер-элеваторлардан фақат ер ости сувлари сатҳи ернинг юзаси-дан камида 1 m чуқурликда жойлашган ҳоллардагина фойдаланиш рухсат эти-лади. Нам шўрхок ерларда олиб келинган грунт кўтармага «ташқари томонга» йўналишида тўкилиши лозим.
3.55. Қум саҳроларида аэродром қурилаётганда тупроқ ишлари, одатда, грунтнинг намлиги энг юқори бўлган ва ер қазиш техникаси ва ва транспорт воситаларидан энг самарали фойдаланиш имконияти таъминланадиган қишки-баҳорги даврда амалга оширилиши лозим.
3.56. Ўсимлик қатлами билан қопланган қумларда тупроқ ишларини бажа-ришда ўсимликларнинг шикастланиши, рельефнинг бузилиши ва қум юзаси-нинг юмшашига қарши чора-тадбирлар қабул қилиниши керак.
3.57. Бархан қумларидан қўшимча намлаш ва зичлаш ишларини амалга оширмасдан кўтарма қуришга, агар лаборатория синовларида стандарт зичлан-ган қумнинг скелети кўпи билан 0,08 g/сm3 га ўзгарса, рухсат этилади.
3.58. Қопламалардан холи участкаларда кўтармаларда боғланган грунтдан ҳимоя қатламини қуриш ишлари кўтарма қум билан кўтарилиши билан амалга оширилиши, бунда грунтнинг намлиги оптимал даражада бўлиши керак. Ҳимоя қатламини қуриш учун ўта намланган грунтлардан фойдаланиш рухсат этил-майди. Ҳимоя қатлами қатлам қуриш машиналари ҳаракати асносида кетма-кет ётқизилиши («ташқари томонга» усули билан) лозим.
Боғловчи материаллр билан мустаҳкамланган қум билан қуриладиган ҳимоя қатламларини қуриш ишлари мазкур қоидаларнинг 5-бўлими талаблари-га мувофиқ бажарилиши лозим.
3.59. Агар УҚМ, ЮЙ ва ТЖ асосларида лесса ва чўкувчанлик хусусиятига эга бошқа грунтлар мавжуд бўлса, қопламаларнинг лойиҳага мувофиқ мустаҳ-камлигини таъминлашга доир махсус тадбирлар қабул қилиниши керак. Бундай тадбирлар ҚМҚ 2.02.01-98 «Бино ва иншоотларнинг асослари» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Уларнинг ҳажми ва назорат усуллари 1-жадвалда келтирилган.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish