2. ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ
2.1. Аэродромлар қурилиши бўйича асосий қурилиш-монтаж ишлари бошлангунга қадар ташкилий тайёргарлик тадбирлари, майдонча ташқариси-даги ва майдонча ичидаги тайёргарлик ишлари ШНҚ 3.01.01-03 «Қурилиш ишларини ташкил этиш» га мувофиқ бажарилган бўлиши керак.
Аэродромлар қурилишида қўшимча равишда қуйидаги тайёргарлик ишлари бажарилиши керак:
ажратилган карьер ва заҳираларни маҳкамлаш учун геодезик режалашти-риш асосини тузиш;
карьер ва заҳиралар ҳудудларини, шунингдек унумдор тупроқ қатлами қўйиладиган жойларни тозалаш;
рельс бўйида жойлашган материал таъминоти базалари ва ЦБЗ (АБЗ), шунингдек бориш йўллари тармоғини (база ва карьерлардан чиқадиган ташқи ва майдонча ичидаги) яратиш;
вақтинчалик сувни четга чиқариб юбориш иншоотларини қуриш.
2.2. Тайёргарлик ишлари технологик жиҳатдан умумий қурилиш-монтаж ишлари потоги билан боғланган ҳамда кўтармалар, ўймаларни қуриш, қувур-лар, кабеллар ва бошқа ер ости коммуникацияларини ўтказиш бўйича асосий ишларни олиб бориш учун зарур иш фронтини таъминлаши керак.
2.3. Аэродромлар қурилишида геодезия ишлари ва геодезик режалаш-тириш асосини тузиш ишлари ҚМҚ 3.01.03-97 «Қурилишда геодезия ишлари» талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.
2.4. Учиш-қўниш минтақаси (УҚМ), юргизиб юбориш йўлкаси (ЮЙ), самолётлар турар жойи (ТЖ) ва бошқа аэродром иншоотларининг асосий лойиҳа ўлчамларини режа бўйича ишчи чизмалардан натурага кўчириш нисбий чизиқли ножоизлик кўпи билан 1:2000 бўлганда амалга оширилиши керак. Бунда бурчак ножоизлиги дан ортиқ бўлмаслиги керак (бу ерда, n- қадамдаги ёки полигондаги бурчаклар сони). Баландликдаги ножоизлик (L – қадам узунлиги, km) ошмаслиги керак.
2.5. Тупроқ ишлари лойиҳасини натурага кўчириш ҳудудни қурилиш учун тайёрлаш ишлари (дарахтларни кесиш, тўнкаларни қазиб олиш, ҳаво ва кабелли электр узатиш ва алоқа линияларини, қувур ўтказгич линияларини, коллек-торлар ва бошқа коммуникацияларни кўчириш ва қайта қуриш) бажарилгандан кейин амалга оширилиши керак. Режалаштириш ишларини бошлашдан олдин квадратларнинг нивелир тўри нуқталарининг сақланганлиги (40 х 40) m текши-рилиши керак.
Лойиҳани натурага кўчиришда пикетажлар ва плюс нуқталарни режага олиш режада ( 0,1) m ва баландлик бўйича ( 10) mm аниқликда бажарилиши керак.
2.6. Лойиҳани натурага кўчириш бўйича нивелирлаш ва бурчак ўлчаш ишларини бажариш чоғида махсус журналлар юритилиши лозим. Лойиҳа белгилари бўйича нуқталар қаторини натурага кўчиришда тупроқ ишларини, асослар, қопламалар, коллекторлар ва ҳ. режага олиш чоғида журнал юритилиб, унда, шунингдек, маҳаллий шароитларнинг лойиҳада акс эттирилмаган хусусиятлари (маҳаллий ботқоқлар, ўралар ва ҳ.) қайд этилиши керак. Бу маълумотлар қабул қилинган лойиҳа ечимларига аниқлик киритиш учун лойиҳа ташкилотига тақдим этилиши лозим.
2.7. Бажарилган қурилиш ишларининг сифати нивелирлаш ёрдамида назорат қилинганда нивелирлаш журнали юритилиши, унда ҳақиқий ва лойиҳа-вий белгилар ўртасидаги фарқлар ёзиб борилиши керак. Кўрсатилган ишлар теодолит ёрдамида бажарилганда бурчак ўлчовлари журнали юрити-лади.
2.8. Лойиҳани натурага кўчириш ишлари тугагандан кейин далолатнома тузилиши керак. Ушбу далолатномага иншоотларнинг ўқларини маҳкамлаш схемалари илова қилинади, Бу схемаларда ўрнатилган геодезик белгилар ва уларни геодезик режалаштириш асосига боғланиши бўйича ҳақиқий маълумот-лар кўрсатилиши лозим.
2.9. Ер ости ёки юза сувлар қурилиш ишларини бажаришда қийинчилик-ларни юзага келтирган ҳолларда, бу ҳудудни олдиндан қуритиш ёки сув қочи-радиган вақтинчалик зовурлар қуриш кўзда тутилган бўлиши лозим.
2.10. Тупроқ ишлари бошлангунга қадар аэродром қурилиши учун ажра-тилган ҳудуд дарахтлар, буталар, тўнкалар, йирик тошлар, қурилиш чиқин-диларидан тозаланиши керак. Дарахт ва буталарни кесиш ишлари лойиҳада кўзда тутилган майдонларда амалга оширилиши лозим. Нодир дарахт навлари бошқа жойларга кўчириб ўтказилиши, шунингдек аэродромдан фойдаланиш чоғида тўсқинликлар ҳосил қилмайдиган бута ва дарахтлар сақлаб қолиниши керак.
2.11. Тупроқ ишлари бошлангунга қадар карьерлар, заҳиралар, ўймалар ва табиий асослардаги грунтларнинг таркиби ва ҳолатининг лойиҳада қабул қилинган кўрсаткичларга мувофиқлиги танлаб текширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |