Уруғни кўмиш чуқурлиги, сm:
енгил тупроқларда:
йирик уруғлар
майда уруғлар
оғир тупроқларда:
йирик уруғлар
майда уруғлар
3-4
1,5
2-3
0,5-1
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
14. Бажарилган ишларни қабул қилиш 14.1. Бажарилган ишларни қабул қилишда ишларни натура кўринишида текшириш, назорат ўлчовлари, қурилиш материаллари ва назорат намуналари-ни ишлаб чиқариш ҳамда лаборатория синовларидан ўтказиш натижаларини текшириш, ишларнинг умумий журнали ва айрим иш турлари бўйича махсус журналларда қайд этиш ҳамда ШНК 3.01.01-03 «Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш» ва ШНК 3.01.04-04 «Қурилиши тугалланган объектларни фойда-ланишга қабул қилиш. Асосий қоидалар» га мувофиқ техник ҳужжатларни тақ-дим этиш лозим.
14.2. Тўшамаси I,II ва III тоифали ҳамда меъёрий юкка ҳисобланган тоифа-дан ташқари (т/т) аэродромларни қуриш, шунингдек аэродром тўшамасида на-мунавий бўлмаган конструкциялар ва материаллардан фойдаланилган ҳоллар-да, одатда, қурилиш ихтисослашган синаш ташкилотлари томонидан ўтказил-ган ўлчов натижаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
14.3. Қабул қилиш назорати чоғида ўтказилган ўлчов натижалари мазкур қоидаларнинг 14-жадвали ва операцион назоратни бажариш тартибини белги-лаб берувчи тегишли бўлимлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ўлчовлар ҳажми операцион назоратдаги ўлчовлар ҳажмининг камида 20% ни ташкил этиши керак (бунда ўлчовлар сони камида 20 та бўлиши керак).
14.4. Ишларни қабул қилиш чоғида бўйлама йўналишда юза текислигини олдиндан баҳолаш:
ПКРС (КП 511) туридаги ёки кўрсаткичлари ПКРС кўрсаткичларига келти-рилган бошқа асбоблар ёрдамида олинган график ёзувлар асосида;
ёки визуал текшириш. Бундай баҳолаш асосида текислик ва кўндаланг нишабликларни батафсил ўлчаб чиқиш учун қамровлар танланади.
Батафсил ўлчовлар учун қамровлар юқорида келтирилган асбоблар билан ўлчанган участканинг ҳар қандай жойида танланади. Бундай қамровлар текис-лик кўрсаткичининг доимий ўртача қийматига эга бўлиши ёки бу кўрсаткичлар кўпи билан (10-15) % га фарқ қилиши керак.
Умумий ҳолатларда қамровлар (300-400) m узунликда олинади. Қамров-ларнинг йиғинди узунлиги топширилаётган участка узунлигининг бир қаторли ҳисобда камида 10% ни ташкил этиши керак.
Танланган қамровларда асос ёки қоплама юзаси текислигини батафсил тек-шириш уч метрли рейка остидаги тирқишларни қад этиш, стрелкали асбоб кўр-саткичларини ёзиб бориш ёки суриладиган рейкалар учун график ёзувларни қайд этиш йўли билан қатор (минтақа) ўқи бўйлаб ўтказилиши лозим.
Уч метрли рейка остидаги тирқишларни пона (ўлчагич) ёрдамида ўлчаш рейканинг охиридан ва бир-биридан 0,5 m масофада жойлашган бешта назорат нуқталарида бажарилиши керак.
Текисликни батафсил текшириш жараёнида қоплама ҳолати визуал кўздан кечириш йўли билан текширилади. Цементбетон қопламалар учун дарз кетган плиталар сони 2% дан ошмаслиги керак.
Ҳар қайси қатор ўқи бўйлаб нивилерлаш натижасида олинган белгилар асосида нуқталар (амплитудалар) нинг баландлик белгиларидаги алгебраик фарқ қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаб чиқилиши лозим:
бу ерда, Нi, Нi+1, Нi+2- ёнма-ён жойлашган нуқталарнинг белгилари.
Ҳар қайси қамров учун амплитуданинг камида 50-60 та қийматига эга бў-лиш учун ҳисоблаш ишлари 5 m га силжишни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши керак.
14.5.Цементбетон қопламалар сирғанувчи қолип билан қурилаётганда меъёрий юк тоифаси (МЮТ) дан қатъий назар текисликка қўйиладиган талаб-лар 14-жадвалдаги рақамлар (қавссиз) бўйича қабул қилиниши керак.
14.6. Учиш майдонининг чим қопламасини барпо этиш ишларини қабул қилиш экилган ўтлар ривожлангандан (униб чиққандан) кейин амалга ошири-лиши керак.
14-жадвал